. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Олий Лига-2011. Қоидалар

2011 йилги Олий лига телевизион ўйин қоидалари

 

I . Жамоалар таркиби

 

1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олган 5 жамоа Олий Лига ўйинларида иштирок этиш учун “Заковат” Интеллектуал клуби Раиси номига ариза беради. Унда 2011 йилги Олий Лигада иштирок этадиган 6 та асосий ва 1 та заҳира ўйинчининг исми-шарифи ва у ҳақида қисқача маълумот акс этиши керак.

 

II. Саволлар таркиби

 

Олий Лиганинг ҳар бир ўйини олдидан ўйин столида мухлислардан келган 12 та (шундан 1 та блиц ва 1 та интернет) саволлар бўлади.

·                                       Мухлислардан келган савол – бу 60 сонияга мўлжалланган савол бўлиб жамоа тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Ҳ ар бир ўйин аввалида улар 10 та бўлади;

·                                       Дуплет саволи – бу ҳар бири 30 сонияга мўлжалланган 2 та саволдан иборат бўлиб, жамоа барча 2 та саволга тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

·                                       Интернет саволи – бу  “Заковат” Интеллектуал клубининг электрон манзилига (zakovat@mtrk. uz ) келиб тушган саволлардан танлаб олинади. Саволни муҳокама қилиш учун жамоага 60 сония вақт берилади.

 

III. Жамоалар ўйинларининг тузилиши

 

Биринчи босқичда Олий Лигага йўлланма олган 5 жамоа Олий Лига ўйинларида рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб, 2 тадан учрашув ўтказадилар.

Иккинчи босқичда энг яхши натижага эга бўлган 3 жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказадилар ва ўша жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган жамоа финалга йўл олади.

Агар очколар тенг келиб қоладиган бўлса, унда энг охири бўлиб ўйнаган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу қоида барча босқичларда амал қилади.

 

IV . Бошқа қоидалар

 

Вабанк (Ҳал қилувчи раунд) – бунда жамоа 5 очкони қўлга киритгач, унинг ихтиёрига кўра битта вакили қолади ва ўйин натижаси бошланиш кўринишини акс этади, яъни 0:0. Саволга тўғри жавоб берилган тақдирда ўйин 6:0 ва акс холда 0:6 кўринишини олади.  Агар жамоа ҳали 5 очко тўплаб улгурмаган бўлса, вабанк олишга йўл қўйилмайди.

Клуб ёрдами – бу жамоа мағлубиятга учраётган пайтда олиши мумкин бўлган ёрдам тури. Бунда клубнинг барча вакиллари 20 сония ичида ўйин столидаги жамоага ўз варинтларини айтишлари мумкин. Агар жамоа ютаётган бўлса, клуб ёрдами олишга рухсат берилмайди. Шунингдек, дуплет саволларида ҳамда вабанк раунди ўйналаётганда ҳам клуб ёрдами берилмайди.

Қўшимча вақт – агар жамоа бирор саволга муддатидан олдин, 5 секунд ичида жавоб берса ва ўша жавоб тўғри бўлса, унда жамоа кейинги раундларнинг исталган бирида қўшимча вақт олиши мумкин. Дуплет саволларида қўшимча вақт берилмайди.

 

 

 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 7-ўйин.

Аваз Нўмонов  
жамоаси

29 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 6-ўйин.

5-6

Аббос Салайдинов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!