. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Саралаш-2013: Қоидалар

2013 йилги Олий лига ўйинлари учун бўладиган саралаш ўйинлари қоидалари

 

"Заковат" интеллектуал ўйинларининг 2013 йилги Олий лига ўйинлари учун бўладиган саралаш баҳсларида 8 та жамоа Олий лига учун бериладиган 5 та ўрин учун кураш олиб борадилар. Саралаш ўйинлари экран орқали намойиш этилиб сентябрь-апрель ойларида бўлиб ўтади.

Кузги саралаш ўйинларида ўтган саралаш ўйинлари натижасига кўра тузилган рейтинги қуйи жамоадан юқори жамоага қадар икки маротабадан асосий столда ўйин бўлиб ўтади. Қолган пайтда ҳар бир жамоа асосий стол атрофида очко тўплашга ҳаракат қилишади.

 

Жамоаларнинг очко тўплаш қоидаси қуйидагича:

 

Агар асосий ўйин столида ўтирган жамоа берилган саволга тўғри жавоб берса фақат ва фақат шу жамоага очко берилади.

Агарда ўйин столида ўтирган жамоа берилган саволга нотўғри жавоб берса, қолган 7та жамоалардан қайси бири тўғри жавоб берганлигига қараб, айнан шу жамоаларнинг шахсий ҳисобига очко ёзилади. Аммо марказий ҳисобга четда турган жамоалар очкоси қўшилмайди.

Кузги саралаш ўйинларининг ҳар бир турида асосий ўйин столида ўтирган жамоа бир дақиқадан сўнг берилган саволга жавоб берса, қолган 7 та жамоа ўз жавобларини махсус жавоблар вароғига ёзган ҳолда савол учун берилган дақиқанинг 50 сониясида ҳакамлар ҳайъатига етказиши зарур. Ҳакамлар ҳайъатига ўз вақтида етиб бормаган жавоб варианти тўғри бўлса ҳам қабул қилинмайди.

Жамоа сардорларида ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилинмаган жавоб варианти учун ўйиндан сўнг апелляция тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд. Агар апелляция натижасида жамоа жавоб варианти қабул қилинса, шу жамоага очко берилади, агарда қабул қилинмаса жамоа очколари сони ўзгармай қолади. Апелляция жараёни экран орқали намойиш этилмайди.

Кузги саралаш ўйинларининг ҳар бир тури аввалида ўйин бошловчиси томонидан жамоаларнинг олдинги турлардаги барча натижалари эгаллаган ўринлар билан эълон қилинади.

Агарда 16 та ўйин натижасига кўра дастлабки 5 та ўринга даъвогар жамоалар очкоси тенг келиб қолса, унда жамоалар ўртасида экран орқали қуръа ташлаш бўлиб ўтади. Қуръа натижасига кўра бир хилда очко тўплаган жамоалар ўрни аниқланади.

Кузги саралаш ўйинлари жами 16 та ўйин натижасига кўра юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Олий лига йўлланмасини қўлга киритган 5 та бахтли жамоаларни аниқлаб беради.

 

 
 
 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 7-ўйин.

Аваз Нўмонов  
жамоаси

29 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 6-ўйин.

5-6

Аббос Салайдинов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!