. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Олий лига-2013: Қоидалар

201 3 йилги Олий лига телевизион ўйин қоидалари

I . Жамоалар таркиби

1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олган 5 жамоа Олий Лига ўйинларида иштирок этиш учун “Заковат” Интеллектуал клуби Раиси номига ариза беради. Унда 2013 йилги Олий Лигада иштирок этадиган 6 та асосий ва 1 та заҳира ўйинчининг исми-шарифи ва у ҳақида қисқача маълумот акс этиши керак.

Бир билимдон бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ жамоада иштирок этиши мумкин эмас.

 

II. Саволлар таркиби

Олий Лиганинг ҳар бир ўйини олдидан ўйин столида мухлислардан келган 12 та саволлар бўлади.

Мухлислардан келган 1 дақиқага мўлжалланган савол – бу 1 дақиқага мўлжалланган савол бўлиб, жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

Дуплет саволи – бу ҳар бири 30 сонияга мўлжалланган 2 та саволдан иборат бўлиб, жамоа барча 2 та саволга тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Дуплет саволи Олий Лиганинг фақат барча босқичларида берилади, фақат Финал ўйини бундан истисно;

Супер блиц саволи - бу ҳар бири 20 сонияга мўлжалланган 3 та саволдан иборат бўлиб, ушбу раундда жамоадан фақат битта билимдон қолади. Агарда у барча 3 та саволга тўғри жавоб берсагина жамоага очко берилади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Супер блиц саволи Олий Лиганинг фақат 3-4 турларида берилади. Супер блиц раундида ғолиб бўлган билимдонга 1 миллион сўм миқдорида мукофот пули берилади;

Зеро саволи -   ушбу раундда жами иккита савол берилади. Дастлабки саволга жамоага ўйлаш учун 0 (ноль) секунд вақт берилади. Агарда жамоа тўғри жавоб бера олса, уларга иккинчи савол берилади, агарда жавоб нотўғри бўлса, унда жамоа мазкур раундда ютқазган ҳисобланади ҳамда ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Жамоа 1-саволга тўғри жавоб бергандан сўнг, уларга 2-савол ўқилади. 2-саволни ўйлаш учун 90 секунд (бир ярим дақиқа) вақт берилади. Жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

Интернет саволи – бу “Заковат” Интеллектуал клубининг электрон манзилига (zakovat@mtrk.uz) келиб тушган саволлардан танлаб олинади. Саволни муҳокама қилиш учун жамоага 60 сония вақт берилади. Интернет саволи, Олий Лиганинг ФИНАЛ ўйинидан бошқа барча босқичларида берилади.

 

III. Жамоалар ўйинларининг тузилиши

  Биринчи босқичда (1-2 тур) Олий Лигага йўлланма олган 5 та жамоа Олий Лига ўйинларида рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб, 2 тадан учрашув ўтказадилар.

  Иккинчи босқичда (3-тур) энг яхши натижага эга бўлган 3 та жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказади ва ўша жамоалар орасида энг ёмон натижа кўрсатган 1 жамоа курашдан чиқиб кетади. Иккинчи босқичда жамоанинг биринчи босқичдаги натижалари бекор қилинади, улар нолдан бошлаб ўйинларга киришади. Фақатгина 2 ёки 3 та жамоа мағлубиятга учраган тақдирда мағлубиятга учраган жамоаларнинг натижаси биринчи босқичдаги билан қўшиб умумий ҳисобланади.

  Учинчи босқичда (ярим финал, 4-тур) иккита жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказади ва энг яхши натижа кўрсатган жамоа ФИНАЛга йўлланмани қўлга киритади. Учинчи босқичда жамоанинг аввалги босқичлардаги натижалари бекор қилинади, улар нолдан бошлаб ўйинларга киришади. Агар ярим финалда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учраган тақдирда мағлубиятга учраган жамоаларнинг натижаси биринчи босқичдаги билан қўшиб умумий ҳисобланади.

  Агар жамоалар кўрсаткичлари тенг келиб қоладиган бўлса, унда энг охирги бўлиб ўйнаган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу қоида барча босқичларда амал қилади.

  Жамоаларнинг рейтинг жиҳатдан жойлашиши қуйидагича:

1. Шавкат Улуғов жамоаси

2. Жобир Аҳмедов жамоаси

3. Бобур Ёқубов жамоаси

4. Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси

5. Миролим Мирсолиҳов

Ушбу кетма-кетлик Олий Лига сўнгига қадар амал қилади.

 

IV. Бошқа қоидалар

Вабанк (Ҳал қилувчи раунд) – бунда жамоа 5 очкони қўлга киритгач, унинг ихтиёрига кўра битта вакили қолади ва ўйин натижаси бошланиш кўринишини акс этади, яъни 0:0. Саволга тўғри жавоб берилган тақдирда ўйин 6:0 ва акс холда 0:6 кўринишини олади. Агар жамоа ҳали 5 очко тўплаб улгурмаган бўлса, вабанк олишга йўл қўйилмайди.

Клуб ёрдами – бу жамоа мағлубиятга учраётган пайтда олиши мумкин бўлган ёрдам тури. Бунда клубнинг барча вакиллари 20 сония ичида ўйин столидаги жамоага ўз вариантларини айтишлари мумкин. Агар жамоа ҳисобда олдинда ёки дуранг бўлса, клуб ёрдами олишга рухсат берилмайди. Шунингдек, дуплет, супер-блиц саволларида, зеро раундининг 1-саволида ҳамда вабанк раунди ўйналаётганда ҳам клуб ёрдами берилмайди.

Қўшимча вақт – агар жамоа бирор саволга муддатидан олдин, 5 секунд ичида жавоб берса ва ўша жавоб тўғри бўлса, унда жамоа кейинги раундларнинг исталган бирида қўшимча вақт олиши мумкин. Супер блиц саволида ва вабанк раундида қўшимча вақт берилмайди.

 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 7-ўйин.

Аваз Нўмонов  
жамоаси

29 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 6-ўйин.

5-6

Аббос Салайдинов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!