. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Саралаш-2014: Қоидалар

2014 йилги Олий лига ўйинлари учун бўладиган саралаш ўйинлари қоидалари

 

"Заковат" интеллектуал ўйинларининг 2014 йилги Олий лига ўйинлари учун бўладиган саралаш баҳсларида 8 та жамоа Олий лига учун бериладиган 6 та ўрин учун кураш олиб борадилар. Саралаш ўйинлари экран орқали намойиш этилиб январь-апрель ойларида бўлиб ўтади.

Баҳорги саралаш ўйинларида аввалги саралаш ўйинлари натижасига кўра тузилган рейтинги қуйи жамоадан юқори жамоага қадар бир маротабадан марказий столда ўйин бўлиб ўтади. Қолган пайтда ҳар бир жамоа марказий стол атрофида очко тўплашга ҳаракат қилишади.

 

Жамоаларнинг очко тўплаш қоидаси қуйидагича:

 

Агар марказий ўйин столида ўтирган жамоа берилган саволга тўғри жавоб берса фақат ва фақат шу жамоага очко берилади.

Агар ўйин столида ўтирган жамоа берилган саволга нотўғри жавоб берса, қолган 7 та жамоалардан қайси бири тўғри жавоб берганлигига қараб, айнан шу жамоаларнинг шахсий ҳисобига очко ёзилади. Аммо марказий ҳисобга четда турган жамоалар очкоси қўшилмайди.

Баҳорги саралаш ўйинларининг ҳар бир турида асосий ўйин столида ўтирган жамоа бир дақиқадан сўнг берилган саволга жавоб берса, қолган 7 та жамоа ўз жавобларини махсус жавоблар вароғига ёзган ҳолда саволни ўйлаш учун берилган дақиқанинг 50-сониясида ҳакамлар ҳайъатига етказиши зарур. Ҳакамлар ҳайъатига ўз вақтида етиб бормаган жавоб варианти тўғри бўлса ҳам қабул қилинмайди.

Жамоа сардорларида ҳакамлар ҳайъати томонидан қабул қилинмаган жавоб варианти учун ўйиндан сўнг апелляция тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд. Агар апелляция натижасида жамоа жавоб варианти қабул қилинса, шу жамоага очко берилади, агарда қабул қилинмаса жамоа очколари сони ўзгармай қолади. Апелляция жараёни экран орқали намойиш этилмайди.

Баҳорги саралаш ўйинларининг ҳар бир тури аввалида ўйин бошловчиси томонидан жамоаларнинг олдинги турлардаги барча натижалари эгаллаган ўринлар билан эълон қилинади.

Агарда 8 та ўйин натижасига кўра дастлабки 5 та ўринга даъвогар жамоалар очкоси тенг келиб қолса, унда жамоалар ўртасида экрандан ташқарида қўшимча ўйин бўлиб ўтади. Қўшимча ўйин натижасига кўра бир хилда очко тўплаган жамоалар ўрни аниқланади.

Баҳорги саралаш ўйинлари жами 8 та ўйин натижасига кўра юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Олий лига йўлланмасини қўлга киритган 6 та бахтли жамоаларни аниқлаб беради.

 

 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 3-ўйин.

Фарруҳ Рафиқов  
жамоаси

30 сентябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 2-ўйин.

6-5

Аваз Нўъмонов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 

4 Жобир Аҳмедов 

5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Ренессанс
19
2
Легион
19
3
Жобир Аҳмедов
15
4
Эсперо
13,5
5
Фаррух Рафиқов
12
6
Менса
10
7 Сино
10
8
Сайёд
5
9
Тайм
4,5
10 Рестарт
4

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!