. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Олий лига-2014: Қоидалар

2014 йилги Олий лига телевизион ўйин қоидалари

I. Жамоалар таркиби

Cаралаш босқичидан муваффақиятли ўта олган 6 жамоа Олий лига ўйинларида иштирок этиш учун “Заковат” Интеллектуал клуби Раиси номига ариза беради. Унда 2014 йилги Олий лигада иштирок этадиган 6 нафар асосий ва 1 нафар заҳира ўйинчисининг исм-шарифи ва у ҳақида қисқача маълумот акс этиши керак.

Бир билимдон бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ жамоада иштирок этиши мумкин эмас.

II. Саволлар таркиби

Олий лиганинг ҳар бир ўйини олдидан ўйин столида мухлислардан келган 12 та саволлар бўлади.

Мухлислардан келган 1 дақиқага мўлжалланган савол – бу 1 дақиқага мўлжалланган савол бўлиб, жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

Дуплет саволи – бу ҳар бири 30 сонияга мўлжалланган 2 та саволдан иборат бўлиб, жамоа 2 та саволга тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Дуплет саволи Олий лиганинг барча босқичларида берилади, фақат Финал ўйини бундан истисно;

“Зеро” саволи - ушбу раундда жами иккита савол берилади. Дастлабки саволга жамоага ўйлаш учун 0 (ноль) секунд вақт берилади. Агарда жамоа тўғри жавоб бера олса, уларга иккинчи савол берилади, агарда жавоб нотўғри бўлса, унда жамоа мазкур раундда ютқазган ҳисобланади ҳамда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Жамоа 1-саволга тўғри жавоб бергандан сўнг, уларга 2-савол ўқилади. 2-саволни ўйлаш учун 90 секунд (бир ярим дақиқа) вақт берилади. Жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. “Зеро” саволи Олий лиганинг ФИНАЛ ўйинидан бошқа барча босқичларида берилади;

Интернет саволи – бу “Заковат” Интеллектуал клубининг электрон манзилига (zakovat@mtrk.uz) келиб тушган саволлардан танлаб олинади. Саволни муҳокама қилиш учун жамоага 60 сония вақт берилади. Интернет саволи Олий лиганинг ФИНАЛ ўйинидан бошқа барча босқичларида берилади.

 

III. Жамоалар ўйинларининг тузилиши

·   Биринчи босқичда (1-2 тур) Олий лигага йўлланма олган 6 та жамоа Олий лига ўйинларида рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб, 2 тадан учрашув ўтказадилар.

·   Иккинчи босқичда (3-тур) энг яхши натижага эга бўлган 4 та жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказади ва ўша жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган 1 жамоа ФИНАЛ ўйинига йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи босқичда жамоанинг биринчи босқичдаги натижалари бекор қилинади, улар нолдан бошлаб ўйинларга киришади. Агарда 4 та жамоа ҳам мағлубиятга учраса, унда ФИНАЛ баҳсида “Заковат” терма жамоаси қатнашади.

·   Агар жамоалар кўрсаткичлари тенг келиб қоладиган бўлса, унда энг охирги бўлиб ўйнаган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу қоида барча босқичларда амал қилади.

·   Жамоаларнинг рейтинг жиҳатдан жойлашиши қуйидагича:

1. Фаррух Рафиқов

2. Жобир Аҳмедов

3. Асрор Норқулов

4. Исроил Зоҳиджонов

5. Шавкат Улуғов

6. Саидакром Расулов

 

Ушбу кетма-кетлик Олий лига сўнгига қадар амал қилади.

 

IV. Бошқа қоидалар

· Вабанк (ҳал қилувчи раунд) – бунда жамоа 5 очкони қўлга киритгач, унинг ихтиёрига кўра, марказий столда битта вакили қолади ва ўйин натижаси бошланғич кўринишни акс этади, яъни 0:0 ҳисобига айлантирилади. Саволга тўғри жавоб берилган тақдирда натижа 6:0 ва акс ҳолда 0:6 кўринишини олади. Агар жамоа ҳали 5 очко тўплаб улгурмаган бўлса, вабанк олишга йўл қўйилмайди. Вабанк раундида клуб ёрдами берилмайди. Лекин жамоада қўшимча вақт бўлса, вабанк раундида олиш мумкин.

· Клуб ёрдами – жамоа мағлубиятга учраётган пайтда олиши мумкин бўлган ёрдам тури. Бунда клубнинг барча вакиллари 20 сония ичида ўйин столидаги жамоага ўз вариантларини айтишлари мумкин. Агар жамоа ҳисобда олдинда бораётган ёки дуранг бўлса, клуб ёрдами олишга рухсат берилмайди. Шунингдек, дуплет саволларида, “зеро” раундининг 1-саволида ҳам клуб ёрдами берилмайди.

· Қўшимча вақт – агар жамоа бирор саволга муддатидан олдин, 5 секунд ичида жавоб берса ва ўша жавоб тўғри бўлса, унда жамоа кейинги раундларнинг исталган бирида қўшимча вақт олиши мумкин. Қўшимча вақт дуплет саволларида ҳамда “зеро” раундининг 1-саволида берилмайди.

 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

1-тур. 10-ўйин.

Фаррух Рафиқов  
жамоаси

6 май
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
1-тур. 9-ўйин.

4-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 1-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Бахромжон Ғофуров 
3-6
2 Отабек Хамзаев
4-6
3 Фируз Хўжаев 
4-6
4 Нуриддин Давронбоев 
2-6
5 Аббос Салайдинов 
5-6
6 Жаҳонгир Холбоев 
3-6
7 Жобир Аҳмедов 
4-6
8 Аваз Нўмонов 
6-4
9 Саидакром Расулов  4-6
10 Фарруҳ Рафиқов 

Саралаш-рейтинг 2017/18 (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
84
2
Но Коммент
75
3
Ренессанс
74
4
Тайм
72
5
Бинго
71
6
Менса
70
7
Фаррух Рафиков
69
8
Легион
67
9
Эсперо
61
10
Асрор Норкулов
54

Баҳорги мавсум ўйинлари (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
68
2
Легион
50
3
Фаррух Рафиков
44,5
4
Ренессанс
44
5
Эсперо
41
6
Бинго
34,5
7
Тайм
29,5
8
Но Коммент
28,5
9
Менса
26,5
10
Асрор Норкулов
24,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!