. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

"Заковат" Интеллектуал клуби тарихи

Интеллектуал ўйинлар тарихига назар солсак, қадимги Юнонистонга бориб тақалади. Юнон файласуфларининг ўз шогирдлари билан савол-жавоблар баҳси ташкил қилганликлари тарихда муҳрланиб қолган. Бугунги кунга келиб, ХХI аср ҳам тўлалигича интеллектуал салоҳият барқ урган даврлар деб аталмоқда.

Нега «Заковат» Ўзбекистон телеканаллари ичида биринчи бўлиб, бу ишни айнан шу кўринишда бошлади, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, бу пайтда бутун дунёда интеллектуал кўтарилиш юз бераётган давр эди. Ундан четда қолиб кетиш Ўзбекистондек илм-фан, маърифат қадрланадиган давлатда аллақачон бажарилиши лозим бўлган иш эди. Кишиларнинг дунёқараши, ақл салоҳияти интеллектуал ўйинларга тайёр эди. Иккинчидан, мантиқий ўйинлар томошабинни экран қаршисидан муқим жой топишига хизмат қилишини тушуниб етдик. Ва айнан шу мақсадда биз юқоридаги ўйинга мурожаат қилдик.

«Заковат» кўрсатуви ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Унинг замирида қанчадан-қанча меҳнат, изланиш ётганлигини фақатгина кўрсатув муаллифлари билишади. Ўзбекистонда кучли, профессионал, интеллектуал телеўйин тайёрлаш ғоясини амалга ошириш биз учун осон кечмаган. Олдимизда масъулиятли вазифалар турарди. Бизнинг биринчи галдаги вазифамиз билимдонларни топиш эди. Бу ишни амалга оширишда Ўзбекистон миллий университети ректори, академик Тўрабек Долимов жуда катта ёрдам бердилар. Илк жамоа - бўлғуси «Заковат»чилар билан деярли 3 ой шуғулландик: уларни ўйинга тайёрладик. Сўнг «Ёшлар» телеканали раҳбари Хуршид Давронга мурожаат қилдик. У кишининг кўмагида биринчи ўйинни ўтказдик. Илк ўйинда ўйнаган илк жамоа Зебо Шомирова, Собиржон Қодиров, Бахтиёр Каримов, Фарҳод Акбаров, Дилшод Саъдуллаев, Ҳабибулло Ражабовлардан иборат эди. Бу жамоа айнан шу таркибда 2 йил ўйнади. «Заковат»нинг биринчи кўрсатуви 2001 йил 11 март куни тасвирга олинди. Илк ўйиндан кейин билган энг катта ҳақиқатим - саволларнинг савияли, мазмунли ва мантиқли бўлиши кўп нарсани белгилар экан. Биз илк ўйинимизга телетомошабинларни қизиқтирадиган саволларни йиғишга ҳаракат қилган эдик. Саволларни (дарвоқе, ҳаяжон кучлилигидан кўрсатув бошлангач конвертларни тортиш ҳам эсдан чиқиб кетибди, 4-раундда эсга тушиб қолди) ўзимиз билган кишилардан йиққан эдик. Илк ўйинимизнинг биринчи саволини академик Тўрабек Долимов берганди. Бу савол қуйидагича эди: 1980 йиллари Ўзбекистонда Наврўзга қарши ҳужум бошланганди. Одамлар эски удумларга берилишмасин, ҳар хил иримлар қилиб тоғлардаги қайрағочларга латталар боғлашмасин деб, ўша дарахтларни кестириб ҳам ташлаганликларининг гувоҳимиз. Ўша дарахтлар остидан булоқлар чиқарди. Негадир қайрағочлар кесилгач, булоқларнинг ҳам кўзлари бекилиб кетган. Нега шундай бўлган?

Бу саволнинг жавоби булоқларнинг бекилиб қолишига сабаб, илдизлар қуригач, ўз-ўзидан тупроқ ҳам қота бошлаган. Шунинг ҳисобига булоқлар кўзи ёпилиб қолган. Бу жавобни жамоа топганди.

Кейинги саволни Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон берганди. Самарқанддаги Шердор мадрасасини қайси ҳукмдор қурдирганлигини Ҳабибулла Ражабов Ялангтўш Баҳодир деб осонликча топган. Бугунги кунда «Заковат»нинг фаол иштирокчиларидан бири бўлган Ғанишер Раҳматуллаев ҳам ўша ўйинда савол билан қатнашган эди. Ҳозирги кунда машҳур бўлган Девис кубогининг 1 -турнирида нечта жамоа иштирок этганлигини билимдонлар топа олишмаганди. Тўғри жавоб эса, бор-йўғи 2 та жамоа - АҚШ ва Британия эди. Истеъдодли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг япон миллатига мансуб қайси инсон бошқа давлат президенти бўлган, деган саволига Фарҳод Акбаров «Алберто Фухимори Перу давлати президенти бўлган», дея тўғри жавобни берди. 5-раунддаги саволни Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов берди. У киши ғижжакда «Мирза Давлат» куйини чалиб куй номини топишни жамоадан сўраганди. Жамоа куй номини тўғри топа олмади. Кейинги саволни фарғоналик журналист Абдураҳмон Усмонов берган: Буюк Хитой деворини эшитгансизлар. Симтўрдан қилинган яна бир девор борки, у Хитой деворидан ҳам узун. Бу қайси давлатда? Бу саволга Бахтиёр Каримов белгиланган вақтдан олдин жавоб берди: Австралияда динго итлари кўпайиб кетганда фермерлар ўзаро келишиб жуда катта ҳудудни сим девор билан ўраб олишади.

Тошкентлик Яйра Шодиеванинг «Қобуснома»да ёзилган инсондаги баркамолликка сабаб бўлган 3 ижобий хислат ақллилик, ростгўйлик ва жўмардликдан иборат, деган савол-жавоби 7-раундда ўйналди. Охирги уч саволни ижодий ходимларимиз берганди. Менинг саволим қуйидагича эди:

Ўрта асрларда даволаш ишлари черков зиммасида эди. 1267 Лютеранс собори йиғилишида черковга қон чиқариш зид бўлгани учун даволашнинг бошқа турлари черковда қолиб жарроҳликдан воз кечишади. Хўш, шундан сўнг жарроҳлик билан ким шуғулланади? Тўғри жавоб сартарошлар эди. Кўрсатув режиссёри Мирмақсад Охуновнинг саволи бир сабзавот ҳақида бўлиб, Пифагор уни кайфият кўтарувчи, руҳни бардам қилувчи деб атаган. Ватани Атлантика океанининг Европа қисми бўлган бу сабзавотни Искандар Зулқарнайн жангдан олдин аскарларига едирган экан. Афсуски, бу сабзавотнинг карамлигини билимдонлар топа олишмади. Режиссёр Фатхулла Зоитов эса сўнгги саволни берди: Ер юзининг жуда кўп ҳудудларида яшаган бир халқ бор. Уларнинг тушунчаси бўйича инсон нариги дунёда ҳам ҳаёт кечиради. Шунинг учун уни кўмганда қурол-яроғ, отларигача қўшиб кўмишган. Бу қайси халқ? Бунинг жавоби саклар эканлигини топиб, ўша тарихий биринчи ўйинда 6:4 ҳисобида билимдонлар ғалаба қозонишган эди.

Кейинчалик жуда кўп ўйинлар бўлди, билимдонлар кўп бора ғолиблик нашидасини суришди ва мағлубият аламларини тотишди. Аммо улар ҳам, биз ҳам бошқа бирорта ўйинда биринчи ўйиндаги ҳаяжонни туймадик. «Заковат» интеллектуал ўйинининг яшаб кетиши апбатта биринчи навбатда билимдонлар савиясига боғлиқ. Ҳар бир билимдоннинг «Заковат» ривожида ўзига яраша ҳиссаси бор. Шунингдек, «Заковат»ни ижодий гуруҳ меҳнатисиз тасаввур этиб бўлмайди. Режиссёрлар: Эргаш Мўминов, Мирмақсуд Охунов, Фатҳулла Зоитов, Адҳам Усмонов, режиссёр асиссентлари Қаҳрамон Раззоқов, Нигора Иброҳимова, Шаҳноза Соатова, компютерчилар Улуғбек Муталов, Нодира Юнусова, видеомуҳандис Абдушукур Ҳакимжонов, тасвирчилар Баҳодир Ҳожибоев, Баҳодир Аюпов, Рустам Муродов, Саидаъло Қосимов, Бахтиёр Ғуломов, Бекзод Қодиров ва бошқа ижодий гуруҳ аъзоларининг барча-барчасига миннатдорчилик билдирамиз. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Заковат»нинг бугунги даражага етишида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ва Тошкент шаҳар бўлимларининг ҳиссаси ниҳоятда катта бўлди. Уларнинг ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари, амалий кўмакларини заковатчилар ҳамиша ҳис этиб туришди. «Камолот» «Заковат» камолотида чинакам ҳамкор ва суянч бўлди десак, муболаға бўлмас.

«Заковат» оламига хуш келибсиз!

 

Абдурасул Абдуллаев

«Заковат» интелектуал телеўйини

муаллифи ва бошловчиси

 

 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

Байрам дастури

Ҳарбийлар  
жамоаси

14 январь
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
1-тур. 1-ўйин.

3-6

Бахромжон Ғофуров жамоаси

Саралаш-рейтинг 2017/18 (4-тур)

Жамоа
O
1
Бинго
40
2
Жобир Аҳмедов
39
3
Менса
38
4
Но Коммент
36
5
Тайм
36
6
Ренессанс
36
7
Легион
34
8
Сино
29
9
Фаррух Рафиқов
28
10
Эсперо
27

Қишки мавсум ўйинлари (6-тур)

Jamoa O
1 Ренессанс
45,5
2 Жобир Аҳмедов
44
3 Легион
40,5
4 Менса
39,5
5 Бинго
32,5
6 Эсперо
30,5
7 Фаррух Рафиқов
27,5
8 Тайм
25,5
9 Но Коммент 20
10 Сино
17,5

Олий лига-2017 натижалари

ФИНАЛ.

Аббос Салайдинов  жамоаси

31.12.2017.

Ҳисоб: 

  6-4


Ярим финал. 3-ўйин.

Аббос Салайдинов  жамоаси

24.12.2017.

Ҳисоб: 

  6-5


Ярим финал. 2-ўйин.

Жобир Аҳмедов  жамоаси

17.12.2017.

Ҳисоб: 

  3-6


Ярим финал. 1-ўйин.

Фаррух Рафиқов  жамоаси

10.12.2017.

Ҳисоб: 

  1-6


3-тур. 5-ўйин.

Асрор Норқулов  жамоаси

03.12.2017.

Ҳисоб: 

  3-6


3-тур. 4-ўйин.

Фаррух Рафиқов  жамоаси

19.11.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


3-тур. 3-ўйин.

Аббос Салайдинов  жамоаси

05.11.2017.

Ҳисоб: 

  6-4


3-тур. 2-ўйин.

Саидакром Расулов  жамоаси

22.10.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


3-тур. 1-ўйин.

Жобир Аҳмедов  жамоаси

08.10.2017.

Ҳисоб: 

  6-5


2-тур. 7-ўйин.

Жаҳонгир Холбоев  жамоаси

24.09.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


2-тур. 6-ўйин.

Жобир Аҳмедов  жамоаси

10.09.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


2-тур. 5-ўйин.

Зафар Рахимов  жамоаси

27.08.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


2-тур. 4-ўйин.

Аббос Салайдинов  жамоаси

13.08.2017.

Ҳисоб: 

  6-5


2-тур. 3-ўйин.

Асрор Норқулов  жамоаси

23.07.2017.

Ҳисоб: 

  6-1


2-тур. 2-ўйин.

Фаррух Рафиқов  жамоаси

09.07.2017.

Ҳисоб: 

  6-2


2-тур. 1-ўйин.

Саидакром Расулов  жамоаси

25.06.2017.

Ҳисоб: 

  6-5


1-тур. 10-ўйин.

Жобир Аҳмедов  жамоаси

11.06.2017.

Ҳисоб: 

  6-5


1-тур. 9-ўйин.

Асрор Норқулов  жамоаси

28.05.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


1-тур. 8-ўйин.

Фаррух Рафиқов  жамоаси

14.05.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


1-тур. 7-ўйин.

Саидакром Расулов  жамоаси

23.04.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


1-тур. 6-ўйин.

Баҳодир Аноров  жамоаси

09.04.2017.

Ҳисоб: 

  3-6


1-тур. 5-ўйин.

Зафар Рахимов  жамоаси

26.03.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


1-тур. 4-ўйин.

Мансур Сиддиқов  жамоаси

12.03.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


1-тур. 3-ўйин.

Аббос Салайдинов  жамоаси

26.02.2017.

Ҳисоб: 

  5-6


1-тур. 2-ўйин.

Жаҳонгир Ҳолбоев  жамоаси

12.02.2017.

Ҳисоб: 

  6-3


1-тур. 1-ўйин.

Бахтиёр Бекмуратов  жамоаси

29.01.2017.

Ҳисоб: 

  4-6


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!