. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Абдурасул Абдуллаев: "Заковат"ни ташкил қилганимдан афсусланмайман!" (Интервью)

Хабарингиз бор www.zakovat.mtrk.uz сайти телетомошабинлардан келадиган саволлар орқали "Заковат"   муаллифи ва билимдонлари билан интернет орқали интервю ташкиллаштиришни эълон қилганди. Илк интервю кўрсатув бошловчиси Абдурасул Абдуллаев билан бўлиши маълум қилингач, мухлислардан кўп сонли саволлар олдик. Ушбу саволларга “Заковат” Интеллектуал клуби муаллифи ва бошловчиси Абдурасул Абдуллаев жавоб берадилар. (Администратор)

 

Аввало веб-сайтимиз орқали мен билан мулоқатга киришган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Савол-жавобни ҳам айнан сайт ҳақида берилган саволлардан бошласак.

- Алишер Мухамедов деган мухлисимиз веб-сайтни янада кучайтириш ва машғулотлардаги саволларни ҳам киритиш мумкинми, - деб сўраганлар.

Яқин 4-5 ой ичида веб-сайтни шу даражага келишида кўп меҳнат ва ҳаракатлар бўлганлигини айтиб ўтишим керак. Сайтимизнинг асосий вазифаси клуб ҳақида маълумот бериш билан бирга, унга кирадиган ҳар бир инсонни билимдонлик оламига олиб кириш. Иложи борича янгилик ва хабарларни зудлик билан ёритиш. Ҳар ойда интеллектуал турнирлар ташкил этганимиз ва унда қанча жамоа қатнашаётгани, улар сони кундан-кунга ошиб бораётганини имкон борича ёритиб бораяпмиз. Айнан веб-сайт очилгач жамоалар сони ошиб кетгани ҳам интернетни бугунги тутган ўрни ҳаётимизда нақадар беқиёс эканлигини исботлайди.

Биз шунингдек қўлдан келганича машғулотлардаги саволларни ҳам киритиб боришни режалаштирганмиз. Албатта аниқ манбали ва қизиқ саволларни.

-           Раҳматилла: “Саволни қайси электрон манзилга юборган маъқул?”

“Заковат” мухлислари учун махсус zakovat @mtrk .uz электрон манзилини очганмиз. Ушбу манзилга сиз ўз саволларингизни юборсангиз бўлади.

-           Одилжон Ҳамидов исмли мухлисимиз электрон манзилни бошловчидан бошқа яна ким кўриши мумкин, деб сўрабдилар.

Сиз ўринсиз шубҳага боргансиз. E-mail почта манзилимиз паролини фақат мен биламан ва саволларингизни фақат ўзим кўриб чиқаман. Сиз ўйлаганчалик веб-сайт администратори бу ишни қила олмайди. Электрон манзил калити ёлғиз мени қўлимда. Агар электрон манзилга ишонмасангиз, марҳамат, бизга мактуб орқали ҳам савол беришингиз мумкин.

- Ильяс : Здравствуйте уважаемые Знатоки и господин Абдурасул. Меня зовут Ажикелямов Ильяс, я гражданин Украины но считаю свою родину Узбекистан, учусь в городе Севастополь в институте ядерной энергии и промышленности . У меня есть к вам не большая просьба нельзя-ли доработать сайт и сделать его и русско язычным. Или хотя-бы сделать оформление сайта на кириллице, латиница очень  сложена в восприяти е.

Албатта иложи бор. Бунинг устида биз бугун ишлаяпмиз. Айниқса русийзабон мухлислар учун бу иш зарур. Ёши улуғ инсонлардан ҳам бу каби таклифлар тушган. Қисқа вақт ичида дунёнинг ўндан ортиқ давлатларидан электрон манзилимизга саволлар келмоқда. Бу албатта қувонарли ҳол.

-           Баҳодир: Ҳақиқий билимдон бўлишим учун қайси адабиётлардан фойдаланишимни тавсия этардингиз?

-           Гарчи интернет орқали мулоқот қилиб турган бўлсакда, ҳаётни чуқур англамоқ, билмоқ учун китобдан устуни йўқ. Интернет янгилик   ва маълумот олиш учун бебаҳо. Аммо ўша маълумотларни ўзаги, манбаси барибир китоб бўлиб қолаверади. Кўрсатувимиз эфирга чиққанига яқинда 8 йил бўлади. 8 йил давомида минглаб ёшлар клуб аъзоси бўлиш ниятида бизга мурожаат қилишди. Биринчи кастинглардан то ҳозиргача даъвогарларга берадиган биринчи саволимиз, “Қайси адабиётларни ўқигансиз” бўлади. Битта-яримта осон адабиётларни ўқиб, билимдон бўлишни орзу қилган талабгорлар адашадилар. Минглаб   даъвогарлар ичидан саноқли йигит-қизлар бизнинг биринчи талабимиздан ўта олишган. Бакалаврни 3 курсини ўқиб қўйган йигитлар ичида биронта адабий китоб ўқимаганларни ҳам учратдим. Майли ўқимаслиги мумкин, лекин шу ҳолида яна билимдонликка даъвогар қилгани... Танловдан орқага қайта туриб яна сўрашади: “Устоз қайси адабиётларни ўқиб келай” деб. 22-23 ёшгача биронта китобни қўлга олмаган одам 3-4 ойда бир дунё адабиётларни ўқимоқчи ҳам бўлади. Бир кун бир йигитга мана бу адабий асарларни ўқишинг керак деб рўйҳат қилиб бердим. Рўйҳатни бошида А.Қодирий, А.Қаҳҳор, Саид Аҳмад, П.Қодиров, рус классиклардан: Л.Н.Толстой, А.П.Чехов, Лермонтов, Достоевский, Булгаков, Жаҳон классиклари: В.Гюго, Стендаль, Бальзак, Т.Драйзер, Габриэль Гарсия, Маркес, Чингиз Айтматов, Хоруки Мурагами...

Йигитни ранги ўчиб кетди. Тағин яна нима   деб қўйди, “Шуларни ҳаммасини ўқиб келсам чиқаманми?!

-           Эй укажон, 23 ёшингача қўлингга китоб олмабсан, энди сен бу асарларни умрингни охиригачаям ўқий олмайсан: кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан.

Ўйлайманки бу саволни берган укамиз жавобдан қониқиш ҳосил қилган бўлишлари керак. Тўғри бугунгача илк билимдонлик сабоғини бера оладиган 2 та адабий қўлланма чоп эттирдик. Мақсад ўша манбалар орқали билимдонлик оламига кириб олинг деб. “Заковат тақдим этади” ва “Дақиқа қадри” деган китобларимиз чоп эттирилган. У қўлланмалар сиздаги бор билимни юзага чиқаришга ёрдам беради ҳолос. Билимни эса сиз китобдан, болаликдан олган бўлишингиз керак. Шунинг учун укагинам, эртадан, йўқ бугундан китоб билан ошна тутининг. “Заковат” билимдони бўлмасангиз ҳам, ҳаёт билимдони бўласиз, буни мен сизга айтаяпман!

-           Алишер Икромов: Нима деб ўйлайсиз, ёшларни “Заковат” клубига нима олиб келади, ҳақиқий билимдон бўлиш орзусими, ё машҳур бўлиш ҳиссими?

-           Яхши савол. Бу саволгаям икки оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Менимча ҳар иккала ҳис уларни етаклаб келади. Аммо бошида иккинчиси барибир устунроқ бўлади. Клубга келиб   бу иш у орзу қилганидек   осон келмаслигини билгандан кейин, ўйлаб қолади. Билими кам бўлса, ожизлигидан уялиб ортга чекинади. Борди-ю бу ўйинда у нимагадур қодирлигини билиб қолса, кундан-кунга ўзидаги истеъдод, билим юзага чиқаверса, ўйинга мислсиз даражада меҳри оша   бошлайди. Энди уни ортга йўли йўқ, у фақат ва фақат шу клубда қолади. Гарчи бир йилда бир марта экранга чиқмаса ҳам, клубдаги муҳит уни ўз домига тортаверади. Клубдаги дўстлари, жамоадошлари уни ҳаётидаги муҳим инсонларга айлана бошлайди. Мен шундай йигитларни биламан, “Ўйинга чиқ” десам, “Йўқ ҳали тайёр эмасман, бир оз тажриба орттирай” деб рози бўлмаган. Ваҳоланки, ўша йигитни бу клубга экранга чиқиш ҳисси олиб келган. Тўғри беш қўл баробар эмас. Айримлар бор, йиллар давомида экранга чиқади, аммо иши юришмаётганлигидан   ҳавотирга ҳам тушмайди, масъулиятни ҳам ҳис қилмайди. Ҳақиқий билимдон бўлиш учун учта нарса бирламчи, энг аввалор билим, кейин зеҳн ва албатта хоҳиш истак. Шу учаласи   бўлмаса, бу клубдаги фаолиятни тўхтатиш керак. Шу учта ҳислатли инсонларни биз клубда доимо кутиб ишлаймиз.

-           Алишер Мухамедов: Эфир пайти сиз қаерда ўтирасиз, нега ҳамма сиз билан юқорига қараб гаплашади?

-           Демак тепада,   томда ўтирсам керак-да! (Ҳазил).

Мени шу кўрсатув бўйича ғойибона устозим В.Ворошиловни “феномен” китобида шундай фикрлари бор: “Кўринмас бошловчи сиймоси   бу – образ, телевизион образ. Инсон ҳаёти давомида дуч келадиган муаммолар, яъни саволлар, кўринмас шахс томонидан унга рўбарў бўлади.” Масалан, автомобилда кета туриб баллон ёрилиши, бу ҳам сизга синов, муаммо. Хўш, бу муаммони ким ёки нима сизга рўбарў қилди? Баллони ёрилган одам учун буни ким ё нима қилгани муҳим эмас, муҳими баллонни тезда созлаш, ямаш бирламчи. Худди шунга ўхшаб бошловчини қай кийимда, қаерда ўтириб савол бериши муҳим эмас, муҳими саволга аниқ ва зудлик билан жавоб топишда деб биламан.

-           Алишерни саволлари: Нега ҳар йили билимдонлар орасидан кимлардур йўқолиб қолади, буни сабаблари борми? Масалан, Фурқат Қурбонов!

-           Бу саволга қисқароқ жавоб беришга ҳаракат қиламан. Мен ўзим аниқ билган билимдонлар ҳақида айтаман.

Заковатни илк билимдонлари Ф.Акбаров жамоасидагиларни   қаерда, қандай фаолият олиб бораётганлари   менга номаълум. Биламан Мурод Ҳамроев Англияга ўқишга кетган эди.

Дилшод Камалов жамоасидан Музаффар билан Нурбекни машғулотларда кўриб тураман, қолганларни билмайман қаерда ишлаётганларини. Фурқат Қурбоновга келсак, бир зумда у йигит ҳам йўқ бўлиб қолди. Балки хорижга ишга кетгандур, аниқ маълумотим йўқ. Юқоридагилар билан ҳайр-хўш қилганмиз, лекин Фурқат ҳайр-хўшниям насия қилди. Ҳеч қанақанги низога бормаганмиз. Заковатда ўйнаган ҳамма йигит-қизларга чин дилдан ишларида омад тилайман, бахтли инсонлар бўлишсин.

-           Ҳуршид Хайдаров: Қизиқишларингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Бўш вақтингизни нималарга ё кимларга бағишлайсиз?

-           Очиғи охирги пайтларда ҳамма сохага қизиқадиган бўлиб кетдим. Илгари футбол ўйнаш-у, шеър ўқишга қизиқардим ҳолос. Хозир, балки саволларни мавзуси туфайли қизиқиш доирам кенгайиб кетаётгандур. Масалан, иероглифларни ўқиш, автомобил тарихи, буюк инсонлар ҳаёти, ошпазлик сирлари каби бира қанча мавзулар мени ўзига ром қилган.

Ёшлигимдан саёхатга чиқишни ёқтирар эдим, майли Ўзбекистон бўйлабми, хорижгами, юрган дарё, ўтирган бўйра дейишади-ю. Худодан тилагим қизиқишларимни   сўндирмасин. Билиш, излаш, ҳаракат қилишдан тўхтатмасин. Бўш вақтларимни   кўпроқ уйда, оилам даврасида, ўтказишга ҳаракат   қиламан. Миллий куйлар   тингласам дам оламан, зўр шоирларни шеърларини ўқисам, овоз чиқариб ўқисам хузур қиламан. Янаям кўпроқ вақт топсам, болаларимга ўз қўлим билан овқат пишириб бераман. Кейинги вақтларда уйда кўп бўлаяпман-у, овқат қилишга фурсат тополмаяпман. Ҳар ҳафта юзлаб мактублар келади, уларни ўқиш, жавоб ёзиш керак. Ёрдамчиларимга ишонмайман, ҳамма мактубларни ўзим кўришим керак. Қийин, лекин ўзинга ёқадиган иш билан шуғуллансанг чарчоқ ҳам билинмай кетади.

-           Бобур Ражабов: Айтингчи, кўрсатувни   ташкил қилганингиздан қачондир афсусланганмисиз?

-           Юқоридаги саволда ишдан лаззат олишим ҳақида гапирдим-у, бу саволдан кейин ўйлаб қолдим, 8 йил давомида афсусландимми? Умуман олганда йўқ. Лекин шундай пайтлар бўлганки, айрим билимдонлардан ҳафа бўлганман. Тўғри мен ҳам хато қилганман, қилмаганман дея олмайман. Аммо йўлдан оғмаганман. Тузиб олган дастуримдан четлашмаганман. Телетомошабин тайёр маҳсулотни кўриб баҳо беради. Аммо тагидаги заҳматларини, ҳатто кўп билимдонлар ҳам билишмайди. Ҳар бир кресло-ю, столдан тортиб, янги студия қуришгача бўлган заҳматлар, буларни кўплари фақат ўзимга маълум. Муаммоларга қарши курашавериш одамни чиниқтирар экан. Яқинда студияни янгидан қўлдан келганча жиҳозладик.   Съёмкага бир ҳафта қолганда томдан сув ўтиб кетди. Бутун буёқлар, суратлар оқиб тушди, экран-мониторларни сув босди, чироқлар куйди. Билмадим агар бошқа одам бўлганда ташлаб кетиб юборарди, балки. Адашмасам бир соатча сиқилдим, кейин нима қилдим, денг! Томга чиқиб ҳаммаёқни бошқатдан беркитишга тушдим. Яхшиям телевидениядаги раҳбарларимиз бор. Шуларни ёрдами билан зудликда томни бошқатдан ёпдик. Мониторларни қуритиб, тузатдик, янгидан буёқ суриб чиқдик. Съёмка аъло даражада ўтди. Буларни балки гапирмаслигим керакдир. Ўтган 8 йил албатта ўзига яраша из қолдирди, мени ҳаётимда, характеримда. Саволга энди аниқ жавоб бераман, кўрсатувни ташкил қилиб ҳеч қачон афсусланмаганман.

 

Бугун “Заковат” интеллектуал клубининг 8 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган бу электрон савол-жавоблар ўз пайтида бўлди деб ўйлайман. Бошқа юртлардаги “Заковат” мухлислари учун ҳам. Интернет орқали бўлса ҳам дийдорлашиб турайлик. Саволлар юборинг. Ҳозир “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясини дунё бўйлаб томоша қилишмоқда. Бу албатта катта маъсулият юклайди. Ўйлайманки, ўзбек билимдонларининг севимли ўйини “Заковат” ҳали ўзини кўрсатади. Билимдонларимиз энди-энди қанот қоқишмоқда. Ҳадемай уларни парвозини бутун дунё томоша қилади.

Шу фарахбахш кунларни кутиб қолувчи камина

Абдурасул Абдуллаев

“Заковат” кўрсатуви муаллифи

 

 

 

Олдин ваъда қилганимиздек, энг яхши дея топилиб, бошловчига манзур бўлган савол муаллифига “Заковат” клубининг махсус эсдалик совғасини тақдим этамиз. Илк маротаба ўтказилган ушбу интервюмизда Бобур Ражабов исмли мухлисимизнинг саволлари энг яхши дея топилди. Улардан биз билан боғланишларини илтимос қилар эдик.

Шунингдек, Тоғаев   Бахтиёр, Саиззамов Миржалол, Бахромбек, Дилмурод, Жасур Жавинов, Ёмғиров Қўшмурод, Сарварбек, Бекзод, Дилдорахон, Пўлатов Ҳакимжон, Нигора ва яна кўплаб мухлисларимиздан ҳам саволлар олдик. Уларнинг саволларининг мазмуни ҳам юқоридагилариники билан деярли бир хил бўлгани учун умумий жавоб бериб қўя қолдик. Аввало ушбу мухлисларимизга қимматли вақтларини аямасдан савол йўллаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Эслатиб ўтамиз, кейинги онлине-интервю Жобир Аҳмедов билан бўлади. Уларга ҳам ўз саволларингизни юборасиз деган умиддамиз.


 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 2-ўйин.

Фируз Хўжаев  
жамоаси

3 июн
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 1-ўйин.

4-6

Отабек Хамзаев жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 

3 Жобир Аҳмедов 

4 Саидакром Расулов 

5 Фарруҳ Рафиқов 

6 Аббос Салайдинов 

7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/18 (9-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
97
2
Ренессанс
87
3
Но Коммент
84
4
Тайм
83
5
Фаррух Рафиков
82
6
Менса
81
7
Бинго
77
8
Легион
77
9
Эсперо
74
10
Асрор Норкулов
62

Баҳорги мавсум ўйинлари (12-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
93,5
2
Фаррух Рафиков
80,5
3
Ренессанс
79
4
Легион
65,5
5
Эсперо
62,5
6
Тайм
54,5
7
Бинго
46,5
8
Но Коммент
42,5
9
Менса
41,5
10
Асрор Норкулов
35,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!