ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

“Заковат” интеллектуал клуби аъзолари диққатига! Шанба кунги йиғилишлар жойи ўзгарганлигини маълум қиламиз!

Батафсил

 
 

. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.


Кўчириб олиш
Онлайн ўқиш

Бошқа манбалардан кўчириш:

www.turklib.uz
www.uztranslations.net
www.upload.sb.uz


. . . ҲАМКОРИМИЗ

. . . ВИДЕОҲАМКОРИМИЗ

 

. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Сайт администратори
Хушнудбек Худайбердиев
xushnud_x@mail.ru
zakovatadmin@mtrk.uz


Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Сайт ҳақида фикрлар
zakovatinfo@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

. . . Об-ҳаво

Сайт янгиланган сўнги сана:
  20 февраль соат 09:50

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!

Олий Лига қоидалари

2012 йилги Олий лига телевизион ўйин қоидалари 

I . Жамоалар таркиби 

1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олган 5 жамоа Олий Лига ўйинларида иштирок этиш учун “Заковат” Интеллектуал клуби Раиси номига ариза беради. Унда 2012 йилги Олий Лигада иштирок этадиган 6 та асосий ва 1 та заҳира ўйинчининг исми-шарифи ва у ҳақида қисқача маълумот акс этиши керак.

 

II. Саволлар таркиби 

Олий Лиганинг ҳар бир ўйини олдидан ўйин столида мухлислардан келган 12 та саволлар бўлади.

Мухлислардан келган савол – бу 60 сонияга мўлжалланган савол бўлиб жамоа тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Ҳар бир ўйин аввалида улар 10 та бўлади;

Блиц саволи – бу ҳар бири 20 сонияга мўлжалланган 3 та саволдан иборат бўлиб, жамоа барча 3 та саволга тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Блиц саволи Олий Лиганинг фақат 3-4 турларида берилади;

Супер блиц саволи - бу ҳар бири 20 сонияга мўлжалланган 3 та саволдан иборат бўлиб, ушбу раундда жамоадан фақат битта билимдон қолади. Агарда у барча 3 та саволга тўғри жавоб берсагина жамоага очко берилади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Супер блиц саволи Олий Лиганинг фақат 1-2 турларида берилади. Супер блиц раундида ғолиб бўлган билимдонга 1 миллион сўм миқдорида мукофот пули берилади;

Интернет саволи – бу “Заковат” Интеллектуал клубининг электрон манзилига (zakovat@mtrk.uz) келиб тушган саволлардан танлаб олинади. Саволни муҳокама қилиш учун жамоага 60 сония вақт берилади. Интернет саволи, Олий Лиганинг ФИНАЛ ўйинидан бошқа барча турларда берилади.

 

III. Жамоалар ўйинларининг тузилиши 

·         Биринчи босқичда (1-2 тур) Олий Лигага йўлланма олган 5 жамоа Олий Лига ўйинларида рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб, 2 тадан учрашув ўтказадилар.

·         Иккинчи босқичда (3-тур) энг яхши натижага эга бўлган 3 жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказади ва ўша жамоалар орасида энг ёмон натижа кўрсатган 1 жамоа курашдан чиқиб кетади. Иккинчи босқичда жамоанинг биринчи босқичдаги натижалари бекор қилинади, улар нолдан бошлаб ўйинларга киришади. Фақатгина 2 ёки 3 та жамоа мағлубиятга учраган тақдирда мағлубиятга учраган жамоаларнинг натижаси биринчи босқичдаги билан қўшиб умумий ҳисобланади.

·         Учинчи босқичда (ярим финал, 4-тур) иккита жамоа рейтинг жиҳатдан пастдан юқорига қараб 1 тадан учрашув ўтказади ва энг яхши натижа кўрсатган жамоа ФИНАЛга йўлланмани қўлга киритади. Учинчи босқичда жамоанинг аввалги босқичлардаги натижалари бекор қилинади, улар нолдан бошлаб ўйинларга киришади. Агар ярим финалда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учраса, унда 2010 йилнинг энг яхши билимдони Саидкамол Абдураззоқов бошчилигидаги терма жамоа ФИНАЛда ўйнайди.

·         Агар жамоалар кўрсаткичлари тенг келиб қоладиган бўлса, унда энг охири бўлиб ўйнаган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Бу қоида барча босқичларда амал қилади.

·         Жамоаларнинг рейтинг жиҳатдан жойлашиши қуйидагича:

1.       Шавкат Улуғов жамоаси

2.       Жобир Аҳмедов жамоаси

3.       Бобур Ёқубов жамоаси

4.       Музаффар Сатторов жамоаси

5.       Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси

Ушбу кетма-кетлик Олий Лига сўнгига қадар амал қилади.

 

IV. Бошқа қоидалар 

·         Вабанк (Ҳал қилувчи раунд) – бунда жамоа 5 очкони қўлга киритгач, унинг ихтиёрига кўра битта вакили қолади ва ўйин натижаси бошланиш кўринишини акс этади, яъни 0:0. Саволга тўғри жавоб берилган тақдирда ўйин 6:0 ва акс холда 0:6 кўринишини олади. Агар жамоа ҳали 5 очко тўплаб улгурмаган бўлса, вабанк олишга йўл қўйилмайди.

·         Клуб ёрдами – бу жамоа мағлубиятга учраётган пайтда олиши мумкин бўлган ёрдам тури. Бунда клубнинг барча вакиллари 20 сония ичида ўйин столидаги жамоага ўз варинтларини айтишлари мумкин. Агар жамоа ҳисобда олдинда ёки дуранг бўлса, клуб ёрдами олишга рухсат берилмайди. Шунингдек, блиц, супер-блиц саволларида ҳамда вабанк раунди ўйналаётганда ҳам клуб ёрдами берилмайди.

·         Қўшимча вақт – агар жамоа бирор саволга муддатидан олдин, 5 секунд ичида жавоб берса ва ўша жавоб тўғри бўлса, унда жамоа кейинги раундларнинг исталган бирида қўшимча вақт олиши мумкин. Блиц саволининг исталган бирида қўшимча вақт олиш мумкин. Супер блиц саволида ва вабанк раундида қўшимча вақт берилмайди.

·         Чиқиб кетиш – Бунда жамоада саволга нотўғри жавоб берган билимдон токи жамоа тўғри жавоб топгунгача ўйиндан чиқиб туради. Жамоа тўғри жавоб топган вақтда чиқиб кетган барча ўйинчилар ўйинга қайтишади. Ушбу қоида фақат иккинчи ва учинчи босқичларда (3-4 тур) амал қилади.

·         Компенсация вақти – бунда жамоа ўйиннинг фақат исталган битта раундида ёрдам сифатида қўшимча вақт олиши мумкин. Ушбу вақт жамоага ҳеч қандай шартларсиз, шундай берилади. Яъни ушбу қўшимча вақтни олиш учун вақтдан олдин жавоб бериш ёки кейинчалик бу вақтни қайтариш талаб қилинмайди. Компенсация вақти супер блиц саволида ва вабанк раундида берилмайди. Ушбу қоида фақат иккинчи ва учинчи босқичларда (3-4 тур) амал қилади.

 

 

 

Кейинги ўйин

Олий Лига-2012.
1-тур. 5-ўйин.

Шавкат Улуғов жамоаси

4 март. Якшанба.
Соат 21.45 да.

"Ўзбекистон" телеканали




Батафсил тақвим >>>

Охирги ўйин

Олий лига-2012.
1-тур. 4-ўйин

3-6

Жобир Аҳмедов жамоаси

Барча натижалар>>>

Олий Лига-2012

Жамоа ў o o/н
1
Бобур Ёқубов
1 1 +1
2
Музаффар Сатторов
1 1 +1
3
Шавкат Улуғов
0
0
0
4
Жобир Аҳмедов
1 0 -3
5
Зуҳриддин Ёмиддинов
1
0
-6

Изоҳ:
ў - Ўйин
o - очко
о/н - очколар нисбати

Ўйинлар:

1-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов

0-6

1-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов

6-5

1-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов

6-5

1-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов

3-6

1-лига Кубоги. 1-тур.

Жамоа
O
1
Музаффар Сатторов
9
2
Эрудит
6
3
Бумеранг
5
4
Сирожиддинов
5
5
Футура.уз
5
6
Толе
5
7
С.Сотволдиев
5
8
Брейнсторм
4
9
Эстудиантес
4
10
Шахзода Рахимова
3

Батафсил рейтинг >>>

Сўровнома

2012 йилги Олий Лига ўйинларининг ФИНАЛига қайси жамоа йўлланмани қўлга киритади?

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!