. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Олий лига-2013 1-тур 1-ўйинининг матнли трансляцияси (Миролим Мирсолиҳов жамоаси)

Олий лига-2013 1-тур 1-ўйинининг матнли трансляцияси (Миролим Мирсолиҳов жамоаси)

 

Ўйин 2013 йил 5 май куни “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилди.

 

Ўйинда Олий лиганинг дебютант жамоаси – Миролим Мирсолиҳов жамоаси иштирок этди.

 

Жамоа таркиби:

Улуғбек Солижонов - ТТА даволаш факультети 4-босқич талабаси

Шероз Исматуллаев - ТошДТУ 1-босқич магистранти

Зафар Рахимов - Тошкент молия институти 2-босқич магистранти

Жамшид Одилов - ЎзМУ “Тарих” факультети 4-босқич талабаси

Сардор Ахмедов – Иқтисодчи

Миролим Мирсолиҳов - Тошкент молия институти 2-босқич магистранти

 

Билимдонларга қарши ўз саволлари билан иштирок этган телетомошабинлар:

 

Ҳамидулла Тўлабоев – Чироқчи туманидан

Озодбек Мирзаев – Ангрен

Ришод Маннопов – Янгибозор

Малоҳатхон Бурхонова – Янгийўл

Феруза Камолиддинова – Хатирчи

Муҳаммадали Мамажонов – Қува

Хушнудбек Мамадалиев – Бухоро

Муҳаммаджон Иномжонов – Наманган

Ҳусан Норбоев – Мирзаобод

Интернет саволида Камол Турсунов, Қарши.

Зеро саволида Шуҳрат Алимов - Чирчиқ шаҳридан ва Нурия Собирова - Тошкент шаҳридан.

Дуплет саволлари

 

БИРИНЧИ РАУНД

 

Биринчи раундга савол:

Ришод Маннопов – Янгибозор

 

Қарангки, бугунги кунда ўзбеклар орасида бемалол қилинаётган бир ишни Қадимги Бақтрияликлар умуман қилишмаган экан. Чунки бизда бу иш кимгадир ҳурмат маъносида амалга оширилса, Бақтрияда бу ҳақорат ҳисобланган. Бақтрияликлар ҳам бу ишни қилишган, фақат оламдан ўтганларидан кейин қилишган. Диққат савол, одамлар орасидаги қандай жараён сўралмоқда?

 

Миролим Мирсолиҳов жавоб берди:

“Сиз” дея мурожаат қилиш. Балки Бақтрияда фақат оламдан ўтгандан сўнг сизлаб мурожаат қилишгандир, бизда эса бу ҳурмат маъносида ишлатилади.

 

Тўғри жавоб:

Халқимиз орасида бу нарса тез-тез учраб туради. Агар кимдир кимнидир ҳурмат қилса, ўша инсонга атаб фарзандига унинг исмини қўяди. Аммо бу иш Бақтрияда ҳақорат ҳисобланган ва фақатгина инсон вафотидан кейингина кимгадир унинг исмини қўйиш мумкин бўлган.

 

Ҳисоб: 0-1

 

 

ИККИНЧИ РАУНД

 

Иккинчи раундга савол:

Интернет саволи – Камол Турсунов, Қарши шаҳридан.

 

Савол муаллифи таъкидлашича, у киши яшайдиган бинода иккита ёнма-ён лифт бор экан. Чап томондаги лифтни соатдек мукаммал ишлаши туфайли кўпчилик ундан фойдаланишни афзал билишар экан. Ўнг томондаги лифт бироз инжиқроқ ва секинроқ ишлаган. Аммо шундай бўлсада, аёллар негадир ўнг томондаги лифтни афзал билишган. Савол, нега аёллар инжиқ бўлса ҳам, секинроқ юрса ҳам кўпроқ ўнг томондаги лифтни танлашган?

 

МУДДАТИДАН ОЛДИНГИ ЖАВОБ

Сардор Аҳмедов жавоб берди:

Биламизки, табиатан аёллар ўзига оро беришни ёқтиради. Иккинчи лифтда биринчи лифтдагидан фарқли ўлароқ кўзгу бўлган.

 

Тўғри жавоб:

Ўнг томондаги лифтда кўзгу бўлган. Табиатан аёлларда кўзгуга мойиллик бор.

 

Ҳисоб: 1-1

 

УЧИНЧИ РАУНД

Учинчи раундга савол:

Ҳусан Норбоев – Мирзаобод тумани А.Қаҳҳор кўчасидан.

 

Қадимги ҳинд топишмоғи: Уларчалик инсонга садоқат билан хизмат қилувчилар бўлмаса керак. Қаранг, дунёга келмасидан аввал ҳам улар инсонга хизмат қилишни бошлар экан. Дунёга келганда-ку, хизмат қилиши тайин. Дунёдан ўтгандан кейин ҳам инсонни корига ярар экан. Ушбу ҳинд топишмоғини қисқача мазмуни шунақа. Савол, уларни айтинг.

 

Зафар Рахимов жавоб берди:

Жамоамиз фикрига кўра, улар товуқлар.

 

Тўғри жавоб:

Қарангки, тухум пайтидаёқ улар инсонни қорнини тўйдиради. Дунёга келгач, тухум туғиб яна инсон учун хизмат қилади. Сўйилиб кетгандан кейин ҳам, уларни пишириб, таом тайёрлаймиз. Жавоб – товуқлар эди.

 

Ҳисоб: 2-1

 

ТЎРТИНЧИ РАУНД

 

Тўртинчи раундга савол:

Озодбек Мирзаев – Ангрендан

 

Эрнест Хеменгуэйнинг “Алвидо, қурол” романида шундай лавҳа бор:

Генри ва Кэтрин Милан шаҳар кўчаларини узоқ кезиб, шаҳарнинг шимоли-ғарбида жойлашган, одам гавжум отчопарига яқинлашадилар. Отчопарнинг дарвоза пештоқида шундай сўз ёзилган эди. Диққат савол, отчопар пештоқида ёзилган сўзни топинг.

 

Миролим Мирсолиҳов жавоб берди:

Феррари

 

Тўғри жавоб:

Миланда бу спорт мажмуаси ҳозир ҳам бор. Ҳозирда унинг атрофида отчопар борми йўқми, билмадик, лекин стадион мавжуд. “Алвидо, қурол” романидаги отчопар пештоқига “СанСиро” деб ёзиб қўйилган эди. Бундай номдаги стадион Милан шаҳридаги дунёга машҳур спорт мажмуаларидан бири ҳисобланади.

 

Ҳисоб: 2-2

 

БЕШИНЧИ РАУНД

 

Бешинчи раундга савол:

Малоҳатхон Бурхонова – Янгийўл туманидаги Шўралисой қишлоғидан

 

Опамизнинг саволларини ўқимаймиз, балки эшитамиз:

 

“Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги қўшиқлардан бири қўйиб эшиттирилади.

 

Опамиз сўраяптилар, бу қўшиқнинг номи нима?

 

Зафар Рахимов жавоб берди: Жавобимиз “Ҳаёл”.

 

Бошловчи: Мантиғи қаерда?

 

Зафар Рахимов: Биламиз, бу қўшиқ “Маҳаллада дув-дув гап” фильмида қўйилган, унда она ўз қизиғини ютуғини орзу, ҳаёл қилиб ўтирган бўлади.

 

Тўғри жавоб:

Ушбу қўшиқда бошидан охиригача “ла-ла-ла-ла-лаааа, ла-ла-ла” деб ижро этилади, шу сабабдан ҳам мазкур қўшиқ “Номсиз қўшиқ” деб номланади.

 

Ҳисоб: 2-3

 

ОЛТИНЧИ РАУНД

 

Олтинчи раундга савол:

“Заковат” Интеллектуал клуби тарихида илк марта - Зеро саволи.

 

Зеро саволи қоидаси ҳақида қисқача:

Ушбу раундда жами иккита савол берилади. Дастлабки саволга жамоага ўйлаш учун 0 (ноль) секунд вақт берилади. Агарда жамоа тўғри жавоб бера олса, уларга иккинчи савол берилади, агарда жавоб нотўғри бўлса, унда жамоа мазкур раундда ютқазган ҳисобланади ҳамда ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Жамоа 1-саволга тўғри жавоб бергандан сўнг, уларга 2-савол ўқилади. 2-саволни ўйлаш учун 90 секунд (бир ярим дақиқа) вақт берилади. Жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

 

Демак, 1-савол:

Шуҳрат Алимов, Чирчиқ шаҳридан.

Француз денгизчиси Жак Кюртье Шимолий Америкадаги ниҳоятда гўзал ҳудудни кўриб, ўрмон ва тоғлар орасидаги у жойни “Тоғлар қироли” деб номлаган. Ушбу ерда кейинчалик шаҳарча қурилади ва унга “Тоғлар қироли” дея ном беришади. Диққат савол, бу қайси шаҳар?

(Жамоа ўйламасдан жавоб берди)

 

Жамшид Одилов жавоб берди:

Монреал шаҳри.

 

Тўғри жавоб:

Мон – тоғ, Реал – қирол. Монреал жавоби тўғри.

 

Энди асосий саволга ўтамиз.

Нурия Собирова – Тошкент шаҳридан.

 

Мушук – 2 минг, От – 3 минг, Қорамол – 5 минг, Эчки – 6 минг, Қўй – 7 минг, Ит – 12 минг. Диққат савол, юқоридаги сонлар нимани англатишини топингда, йўлбарсда у сонлар нечага тенг эканлигини айтинг.

 

Жамшид Одилов жавоб берди:

Агар бизни мантиғимиз тўғри бўлса, йўлбарсда бу рақам 0 га тенг.

 

Тўғри жавоб:

Бу ердаги рақамлар инсонлар томонидан неча йил олдин ушбу ҳайвонларнинг хонакилаштирилганини билдирар эди. Йўлбарс эса хонакилаштирилмаган, демак унда бу рақамлар 0 (ноль)га тенг!

 

Ҳисоб: 3-3

 

ЕТТИНЧИ РАУНД

 

Еттинчи раундга савол:

Дуплет саволлари. Ҳар бири 30 сонияга мўлжалланган 2 та саволдан иборат бўлиб, жамоа барча 2 та саволга тўғри жавоб бергандагина очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Дуплет саволи Олий Лиганинг фақат барча босқичларида берилади, фақат Финал ўйини бундан истисно.

 

1-савол:

“Капитан Грант” асарида қуйидаги рўйхат берилган: кострюлка, шиша идиш, михлар, эски телефон апарати ва ҳ.к. Асарда бу предметлар қаердандир топилгани айтилади. Савол: қаердан топилган?

 

Миролим Мирсолиҳов жавоб берди:

Акула ёки наҳанг балиқ ичидан

 

Тўғри жавоб:

Акула ошқозонидан тўғри жавоб.

 

2-савол:

Қулупнай пишиғига ҳам етиб олдик мана. “Томорқа оралаб” журнали қулупнай пишишидан 10-15 кун илгари майда-майда тошчаларни қизил ранга бўяб, қулупнайзорнинг ариқ ичларига сочиб қўйишни тавсия қилади. Савол, ариқ ичига қизил тошларни сочиб қўйишдан мақсад нима?

 

Миролим Мирсолиҳов жавоб берди:

Демак, бу ишни қилинишидан мақсад, қушларни чалғитиш, уларни қулупнай емасликка ўргатиш, чалғитиш.

 

Бошловчи: Нима учун қулупнай пишмасидан олдин қилиняпти бу иш?

 

Миролим Мирсолиҳов: Чунки қушлар қулупнайни хомлигича еб қўймаслиги учун, пишмасдан олдин. Уларни хомлигини билдириш учун.

 

Тўғри жавоб:

Қулупнай пишиғидан олдин қилинади бу иш. Чунки баҳорда оч юрган қушлар қизил тошчаларни қулупнай деб ўйлаб, еб кўради. Уларни тош эканлигини билгач, қулупнай пишган вақтда ҳам, уларни тош деб ўйлаб, емасдан ўтиб кетади. Сизнинг жавобингиз нотўғри бўлди.

 

Ҳисоб: 3-4

 

САККИЗИНЧИ РАУНД

 

Саккизинчи раундга савол:

Феруза Камолиддинова – Хатирчидан

 

Венгерлар дам олиш кунлари оила аъзолари билан тўпланишиб, суҳбат қуришни, чойхўрлик қилишни ёқтиришар экан. Уларнинг наздида чойдан бошқа яна учта нарса суҳбатни қиздирар экан. Булар: узум, буғдой ва каноп ўсимликлари. Узумдан шарбат, буғдойдан нон қилинади. Диққат савол, венгерлар ривояти бўйича, бу зиёфатда канопнинг вазифаси нимадан иборат?

 

Зафар Рахимов жавоб берди:

Фикримизча, зиёфатда дастурхон атрофида ўтиришади, демак, канопдан дастурхон тўқилса керак

 

Тўғри жавоб:

Венгерлар шундай дейишади: суҳбатимиз қачон қизийди, қачонки олдимизда узум, буғдой ва каноп бўлса. Узум – шарбат, буғдой – нон, каноп эса – ундан тўқилган дастурхон!

 

Ҳисоб: 4-4

 

ТЎҚҚИЗИНЧИ РАУНД

 

Тўққизинчи раундга савол:

Ҳамидулла Тўлабоев – Чироқчи туманидан

 

Александр Белл телефонни кашф этгач, зудлик билан телефон кабеллари тортила бошланган. Биласиз, телефон кабеллари бироз юпқароқ бўлади, агар электр симларига яқин тортилса, алоқа сифатига таъсир қилиши, овозни уриб юбориши мумкин. Шу сабабли ўша пайтларда телефон симлари электр симларидан бироз пастроқдан тортилган ва бир неча йиллар сифатли ишлаган. Аммо ХХ аср бошларига келиб, шаҳарларда пайдо бўлган яна бир нарса телефонларни носоз қила бошлаган. Диққат савол, қандай янгилик телефон алоқасини сифатсиз ишлашига олиб келган?

 

Зафар Рахимов жавоб берди:

ХХ аср бошларидаги кашфиётлардан бири – трамвай, телефон симларига халақит берган бўлиши мумкин.

 

Тўғри жавоб:

ХХ аср бошларида кўчаларда электр билан боғлиқ янгилик пайдо бўла бошлагач, нисбатан юмшоқ бўлган телефон симларини носоз ишлашига олиб келган. Гап бу ерда трамвайлар ва бошқа электр билан ҳаракатланувчи транспортлар ҳақида кетаётган эди.

 

Ҳисоб: 5-4

 

ЎНИНЧИ РАУНД

 

Ўнинчи раундга савол:

Муҳаммадали Мамажонов – Қувадан.

 

Ҳиндистоннинг қадимий шаҳарларидан бири Симла шаҳри ҳисобланади. Агар кўрган бўлсангиз, Симлада қадимий иншоатлар бор, улар орасида маймунлар ўйнаб юради. У ерга саёҳат қилиб келган туристларни тур-фирмалар маймунзорларга олиб киришади ва маймунлар орасида айланишни ташкил қилишади. Маймунзорларга кирган туристларга тур-фирмалар ширинликлар тарқатишади. Мақсад маймунларни ўша ширинликлар билан меҳмон қилиш. Шунингдек, туристларга яна бир нарса беришади-ки, у нарса ҳам маймунларга ишлатилган. Диққат савол, нима у?

 

Сардор Аҳмедов жавоб берди:

Жавобимиз арқон.

 

Бошловчи: Арқон билан нима қилади туристлар?

 

Сардор Аҳмедов: Балким, маймунларни ўша арқон билан маълум бир вақтга боғлаб қўяр.

 

Тўғри жавоб:

Бу нарсани берилишидан мақсад, ширинликни кўриб ёпирилиб келган маймунлардан ўзини ҳимоя қилиш ва бироз хира характерга эга бўлган маймунларни ҳайдаш эди. Бу мақсадда туристларга таёқ беришади. Улар керак вазиятда айнан ўша таёқ билан ўзини ҳимоя қилиши учун.

 

Ҳисоб: 5-5

 

ЎН БИРИНЧИ РАУНД

 

Ўн биринчи раундга савол:

Хушнудбек Мамадалиев – Бухородан

 

Диққат, “Заковат” сандиқчаси!

 

Сандиқчада швециялик механик Юхан Юхансоннинг 1892 йилда яратилган ихтиро мосламаси жой олган. У яратган мосламаси ҳақидаги фикри қуйидагича: “Тасаввур қилинг, у қўлингиз бўлса. Қўлингиз билан катта буюмни ҳам, кичикроғини ҳам, энг кичигини ҳам ушлай оласиз. Хуллас, бу “универсал” қўлдир”.

Сандиқчадаги ихтиро бугунги кунгача, ўз соҳасида беназир бўлиб келяпти. Диққат савол, сандиқчада нима бор?

 

Жамшид Одилов жавоб берди:

Бу ихтирочи томонидан яратилган мослама – “газ ключи”.

 

Тўғри жавоб:

У ихтирони бошқа турдошларидан фарқи ҳам, ютуғи ҳам шундаки, у беқарор, ўзгарувчан. 3 асрдан буён ўз соҳасида беназир бўлиб келаётган мосламани сандиқчани очамиз ва кўрсатамиз – бу газ пайвандловчи калит (газовый ключ) эди.

 

Ҳисоб: 6-5

 

Шу билан 2013 йилдаги Олий лиганинг илк ўйини ғалаба билан тугади.

 

 

Янгибозор туманидан Ришод Манноповнинг Бақтриядаги исм қўйиш ҳақидаги саволини жамоа энг яхши савол деб топди.

 

Энг яхши билимдон бўйича:

Саидкамол Абдураззоқов – Жамшид Одиловга овоз берди;

Бобур Ёқубов – Зафар Рахимов учун овоз берди;

Жобир Аҳмедов – Жамшид Одиловга овоз берди.

 

Ўйиннинг энг яхши билимдони Жамшид Одилов дея эътироф этилди.

 

http://zakovat.mtrk.uz

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 1-ўйин.

Аббос Салайдинов  
жамоаси

12 август
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 7-ўйин.

5-6

Аваз Нўмонов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 
5-6

Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!