. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Олий лига-2013 1-тур 2-ўйинининг матнли трансляцияси (Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси)

Ўйин 2013 йил 19 май куни “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилди.

 

Ўйинда Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси иштирок этди.

 

Жамоа таркиби:

Зуҳриддин Ёмиддинов — “Турон банк” ходими

Шерали Турсунов — “Пахтасаноат” илмий маркази ходими

Дониёр Шокиров — Тошкент давлат санъат ва маданият институти магистранти

Шухрат Ёмиддинов — “Ипак йўли” банки ходими

Низомиддинхўжа Ниғмонов — “Ўзгазлойиҳа” МЧЖ бош муҳандиси

Темур Мадалимов — Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси

 

Билимдонларга қарши ўз саволлари билан иштирок этган телетомошабинлар:

 

Шерзод Шукуров – Бекободдан

Миржалил Нурматов – Тошкент ша ҳридан

Ризвон Абдуқаххоров – Самарқанд

Азиз Валиев – Ёзёвон

Дилобар Шодиева – Ғузор

Муҳаммаджон Иномжонов – Наманган

Жўравой Хайитбоев – Бухоро

Мақсудахон Юнусова – Қувасой

Жалолиддин Ниёзов – Қўшработ

Зеро саволларида Нодира Азизова, Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳамда Жўравой Хайитбоев, Бухоро вилояти Вобкент туманидан.

Дуплет саволларида Самандар Исломбеков, Янгийўл шаҳридан.

Интернет савол

БИРИНЧИ РАУНД

 

Биринчи раундга савол:

Дилобар Шодиева – Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Жарариқ қишлоғидан

 

Шимолий Америкадаги денгиз сатҳидан анча баландда бўлган Маҳапка деган ҳинду қабиласидаги фуқароларни ҳаммасида қон босими ўта нормал даражада бўлиши текширув ўтказганларда қизиқиш уйғотган. Денгиз сатҳидан анча юқорида яшовчи аҳолининг кўпчилигида артеллириал қон босими доимо баландроқ бўлиши қайд этилади. Маҳапка қабиласидагиларни бундай нормал қон босимида бўлиши катта бир компанияни қизиқтириб қўяди. Натижада ўша қабиланинг юзлаб фуқароларини катта маошлар эвазига ишга таклиф қила бошлашган. Диққат савол, мазкур компания нима иш билан шуғулланган?

 

Низомиддинхўжа Ниғмонов жавоб берди:

Ўйлашимизча, бу катта компания осмонўпар биноларни қуриш билан шуғулланган.

 

Тўғри жавоб:

Маҳапка қабиласи аъзоларини баланд жойларда қон босими нормал ҳолатда бўлиши кўп қаватли, осмонўпар биноларни қуриш билан шуғулланадиган компанияни қизиқтириб қўйган ва уларни ишга ола бошлаган.

 

Ҳисоб: 1-0

 

ИККИНЧИ РАУНД

 

Иккинчи раундга савол:

Зеро саволлари.

 

Зеро саволи қоидаси ҳақида қисқача:

Ушбу раундда жами иккита савол берилади. Дастлабки саволга жамоага ўйлаш учун 0 (ноль) секунд вақт берилади. Агарда жамоа тўғри жавоб бера олса, уларга иккинчи савол берилади, агарда жавоб нотўғри бўлса, унда жамоа мазкур раундда ютқазган ҳисобланади ҳамда ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади. Жамоа 1-саволга тўғри жавоб бергандан сўнг, уларга 2-савол ўқилади. 2-саволни ўйлаш учун 90 секунд (бир ярим дақиқа) вақт берилади. Жамоа тўғри жавоб берса очко олади, акс ҳолда очко савол муаллифлари, яъни томошабинлар ҳисобига ёзилади;

 

Демак, 1-савол:

Нодира Азизова, Навоий вилояти Хатирчи туманидан.

 

Эр бозорга кетаётганда, унга хотини шундай таъкидлабди: “Бозордан шундай нарса олиб келингки, уни ўзимиз ҳам ейлик, товуғимиз ҳам есин, молларимиз ҳам истеъмол қилсин”.

Бу гапни эшитиб, эр бозордан уни олиб келибди. Савол, нима олиб келган?

(Жамоа ўйламасдан жавоб берди)

 

Шерали Турсунов жавоб берди:

Қовун олиб келган.

 

Тўғри жавоб:

Қовунни ўзлари ҳам еса бўлади, уруғларини товуқларига беришади, пўчоғини эса молларига. Бу тўғри жавоб эди.

 

Энди асосий саволга ўтамиз.

Жўравой Хайитбоев – Бухоро вилояти Вобкент туманидан.

Япон хоккулари хоҳлаган мавзуларда ёзилишидан хабарингиз бор. Хатто хокку ёзувчи хаваскор шоирлар ҳақида ҳам хокку бор экан. Тингланг:

Хокку ёзаман деб,

Бармоқларин синдирди.

...

Марҳамат қилиб, тўрт бўғинли иккита сўз билан хоккуни якунланг.

 

Зуҳриддин Ёмиддинов жавоб берди:

Жавобимиз чала шоир.

 

Тўғри жавоб:

Хокку ёзаман деб,

Бармоқларин синдирди,

Янги шоир.

 

Ушбу масалада экспертлар - Бобур Ёқубов, Саидкамол Абдураззоқов ва Жобир Аҳмедовларга мурожаат қилинди. Ҳамда уларнинг фикри бўйича жамоа жавоби қабул қилинди.

 

Ҳисоб: 2-0

 

УЧИНЧИ РАУНД

 

Учинчи раундга савол:

Жалолиддин Ниёзов – Қўшработдан.

 

Ява ороли бўйича илмий изланиш олиб борган олимлар фикрича, орол маданияти ва дунёқараши шаклланишида биз сўрамоқчи бўлган нарса муҳим ўрин тутган. У нарсасиз биронта уйни, биронта кўприкни, биронта идишни, мебелни, уй девори-ю, даладаги қўриқчигача тасаввур қилиб бўлмас экан. Айтингчи, саволда нима ҳақида гап бормоқда?

 

Темур Мадалимов жавоб берди:

Гарчи ўзимдан қамиш варианти чиққан бўлса-да, аммо мен бамбук жавобини бермоқчиман.

 

Тўғри жавоб:

Ява оролини бамбуксиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тўғри жавоб бамбук эди.

 

Ҳисоб: 3-0

 

ТЎРТИНЧИ РАУНД

 

Тўртинчи раундга савол:

Азиз Валиев – Ёзёвон

 

Диққат, “Заковат” сандиқчаси!

 

Кардинал Решелье олмани яхши кўргани ёзиб қолдирилган. У ўз шифокорига олмадан малҳам тайёрлашни буюрган. Олмадан тайёрланган малҳам, бугун айрим инсонлар орасида машҳур. Диққат, сандиқчада нима бор?

 

Темур Мадалимов жавоб берди:

Фикримизча, сандиқчада помада, лаб бўёғи бор.

 

Тўғри жавоб:

Француз тилида олма “пам” деб аталади. Шифокор тайёрлаган малҳам, кейинчалик унга асос солган. Бу – помада эди!

 

Ҳисоб: 4-0

 

БЕШИНЧИ РАУНД

 

Бешинчи раундга савол:

Миржалил Нурматов – Тошкент ша ҳридан

 

Жанубий Кореяда “Ёнданда” деган миллий байрам бўлиб, унинг иккинчи номи “Аждарҳо учун кўза” деб аталади. Шу байрам арафасида ҳамма кўза сотиб олишга шошилади. Кулоллар ўз маҳсулотларини бозор дарвозаси олдига ёйишга ҳаракат қилишади. Диққат савол, нега бу байрам арафасида кўзалар ҳатто бозорлардан кўчаларга ҳам чиқиб кетади?

 

Дониёр Шокиров жавоб берди:

“Ёнданда” байрамида аждарҳо учун кўза сотиб олиб, уларни аждарҳо шарафига синдирса керак. Шу сабабли бозорни ифлос қилмаслик мақсадида кўчага олиб чиқиб сотишар.

 

Тўғри жавоб:

Бу байрамда иккита қоида бор. Биринчиси, кўза нархини савдолашмаслик. Иккинчи қоидачи эса, кўзаларни кўчаларгача олиб чиққан. Иккинчи қоидага кўра, харидорлар кўзларига биринчи кўринган кўзани сотиб олишлари шарт. Шу сабабли ҳам, кулоллар кўчаларга кўзаларини ёйишга ҳаракат қилишади, чунки биринчи кўзга кўриниб, кўпроқ кўза сотиш учун.

 

Ҳисоб: 4-1

 

ОЛТИНЧИ РАУНД

 

Олтинчи раундга савол:

Муҳаммаджон Иномжонов – Наманган шаҳри Ўста Рўзмат кўчасидан.

 

Диққат, “Заковат” сандиқчаси!

 

Сандиқча ичидаги мосламанинг илк нусхалари 1956 йилда ихтиро қилинган. Уни пайдо бўлишига микротўлқинли печ сабаб бўлган. Аниқроғи печнинг зарур бир қисми сабаб бўлган. Диққат савол, сандиқчада аниқ нима бор?

 

Низомиддинхўжа Ниғмонов жавоб берди:

Сандиқчада секундомер бўлса керак.

 

Тўғри жавоб:

Электрон соат

  photo_1

Ҳисоб: 4-2

 

ЕТТИНЧИ РАУНД

 

Еттинчи раундга савол:

Жўравой Хайитбоев – Бухоро вилояти, Вобкентдан.

 

Ушбу савол жавобини сандиқчага солиб чиқмоқчи эдик, аммо афсус бозордан буни топа олмадик. Бу сизларга ёрдам.

19 асрда Франция ва Англия жуда катта уруш кайфиятида бўлганидан хабарингиз бор. Инглизлар бир маҳсулотни Францияга ва унга тегишли колонияларга киришини таъқиқлаб қўйишади. Бу маҳсулот инглиз колонияларидан биридан Европага олиб келинар эди. Сезганингиздек, бу Европада ўсмайдиган маҳсулот. Англия монополияси туфайли унинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулот олиб келинди Европага. Диққат савол, гап нима ҳақида кетмоқда?

 

Зуҳриддин Ёмиддинов жавоб берди:

Жавобимиз қурбақа.

 

Тўғри жавоб:

Англиянинг бу колонияси Ҳиндистон эди. Ўша вақтда Англия Ҳиндистондан шакарқамиш олиб келиб, унга монополия ўрнатган эди. Бунинг натижасида Европада унинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулот етиштирила бошланади. Бу маҳсулот – қанд лавлагиси эди.

 

Ҳисоб: 4-3

 

САККИЗИНЧИ РАУНД

 

Саккизинчи раундга савол:

 

Диққат, “Заковат” сандиқчаси!

 

Сандиқчада, бир муаллифнинг бадиий асари бор. Муаллиф 1827 йили бир газетада чоп этилган мақолани ўқигач, шу романнинг ғояси пайдо бўлади. 1827 йили Гренобль шаҳар судида Антуан Бертеннинг иши кўрилиб, унга шундай айб қўйилган эди: асли темирчининг ўғли бўлган Бертен зодагонлар хонадонида ўқитувчи бўлиб ишлаб, шу хонадон аёлини ёқтириб қолади ва унинг ўлимига сабаб бўлади. Шу икки жумла хабар сандиқчадаги асарнинг пайдо бўлишига олиб келган. Дииқат савол, сандиқчадаги асар номини топинг?

 

Шерали Турсунов жавоб берди:

Сандиқчада Стендалнинг “Қизил ва қора” асари бор.

 

Тўғри жавоб:

Бу асар Стендалнинг “Қизил ва қора” асари.

  photo_2

Ҳисоб: 5-3

 

ТЎҚҚИЗИНЧИ РАУНД

 

Тўққизинчи раундга савол:

Дуплет саволлари. Дуплет саволлари муаллифи Самандар Исломбеков, Янгийўл шаҳридан.

 

Доктор Индиана Жонс фильмлардан бирида шундай дейди:

“Археология ҳақиқатни қидирадиган фан эмас. Археология...” Савол, Индиана Жонс фикрича, археология нимани қидиради?

 

Шерали Турсунов жавоб берди:

Археология саргузаштни қидирадиган фан бўлса керак.

 

Тўғри жавоб:

Индиана Жонс ўз лексияларида талабаларга шундай уқтиради:

Археология ҳақиқатни қидирадиган фан эмас, у далилларни қидирадиган фандир!

 

Ҳисоб: 5-4

 

ЎНИНЧИ РАУНД

 

Ўнинчи раундга савол:

Шерзод Шукуров – Бекободдан

 

Болалар учун пластмассадан ўйинчоқ ишлаб чиқарадиган “Lego” фирмаси 1990 йилдан бошлаб, пластмасса таркибига сулфат-барий моддасини қўша бошлаган. Буни иккита сабаби бор эди. Биринчидан, агар болалар ўша кичкина ўйинчоқларни ютиб юборса ҳам, уларнинг организми заҳарланмас экан. Иккинчи сабаби ҳам ўйинчоқларни ютиб юборганда, болалар хавфсизлиги учун қилина бошланган. Диққат савол, иккинчи сабабини топинг.

 

МУДДАТИДАН ОЛДИНГИ ЖАВОБ

Низомиддинхўжа Ниғмонов жавоб берди:

Ушбу модда рентген нурларида осон аниқланади.

 

Тўғри жавоб:

Сабаби агарда болалар кичик ўйинчоқларни ютиб юборса, сулфат-барий таркибида мавжуд бўлган ўйинчоқчалар рентген нурларида осон аниқланади!

 

Ҳисоб: 6-4

 

Шу билан 2013 йилдаги Олий лиганинг иккинчи ўйини ҳам ғалаба билан тугади.

 

Тошкент шаҳридан Миржалил Нурматовнинг биринчи кўринган кўзани сотиб олиш ҳақидаги саволини жамоа энг яхши савол деб топди.

 

Энг яхши билимдон бўйича:

Бобур Ёқубов – Низомиддинхўжа Ниғмонов учун овоз берди;

Жобир Аҳмедов – Низомиддинхўжа Ниғмоновга овоз берди;

Саидкамол Абдураззоқов – Зуҳриддин Ёмиддиновга овоз берди;

 

Ўйиннинг энг яхши билимдони Низомиддинхўжа Ниғмонов дея эътироф этилди.

 

http://zakovat.mtrk.uz

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 2-ўйин.

Фируз Хўжаев  
жамоаси

3 июн
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 1-ўйин.

4-6

Отабек Хамзаев жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 

3 Жобир Аҳмедов 

4 Саидакром Расулов 

5 Фарруҳ Рафиқов 

6 Аббос Салайдинов 

7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/18 (9-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
97
2
Ренессанс
87
3
Но Коммент
84
4
Тайм
83
5
Фаррух Рафиков
82
6
Менса
81
7
Бинго
77
8
Легион
77
9
Эсперо
74
10
Асрор Норкулов
62

Баҳорги мавсум ўйинлари (12-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
93,5
2
Фаррух Рафиков
80,5
3
Ренессанс
79
4
Легион
65,5
5
Эсперо
62,5
6
Тайм
54,5
7
Бинго
46,5
8
Но Коммент
42,5
9
Менса
41,5
10
Асрор Норкулов
35,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!