. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

17.03.2012 - Дониёр Шокиров саволлари

1-савол: АҚШнинг Луизиана штати фуқароси Уилберт Райдо “Лайфер” номи шахсий газетанинг эгаси саналади. 2000 йили у томондан ишланган фильм Америка киноакадемияси томонидан “Оскар” мукофотига тавсия этилади. Лекин унга мукофот насиб этмади, бунинг энг катта сабабларидан бири шунда эдики, Уилбертга мукофот билан бирга яна бир қимматли нарсани беришга тўғри келарди. Савол қуйидагича, ўша қўшимча мукофот нима эди?
Жавоб: Озодлик. Уилберт Райдо қотиллиги учун умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳбус эди. АҚШда эса қамоқхонадаги маҳбуслар ўзларининг кўп нусхадаги газеталарини чиқариш имкониятига эгалар. “Лайфер” газетасини таржима қилсак номи ўзбекчада “Умрбод махбус” деган маънони англатади.
2-савол: Антиониони бурнининг учи ғарқ пишган олчага ўхшаб, доимо қип-қизил, шунинг учун уни одамлар “Уста Олча” деб аташарди. Унинг дўсти Жеппеттога эса бошидаги сап-сариқ паригига ишора қилиб “Зоғора нон” деб лақаб қўйилганди. Диққат савол, бу икки уста яхши танийдиган ва доимо ҳушчақчақ кун кечирадиган оила номини 1 дақиқадан кейин ёзиб беринг?
Жавоб: Пиноккиолар оиласи. Ота - Пиноккио, она - Пиноккия, бола - Пинокки.
3-савол: Олий ҳукмдарларнинг амри доим вожиб бўлган. Биз бу қаҳрамоннинг қисматида ҳам шунга гувоҳ бўламиз. У умрбод ҳукм қилинган тутқунликдан озод қилинган бўлсада, Олий ҳукмдор буйруғига кўра ўзи ҳибс қилинган занжирнинг бир ҳалқасидан ясалган узукни тақиб юришга мажбур бўлган. Қолаверса, узукни кўзи ҳам бегона жойдан олинмаган. Сиз менга бу махсус узук эгасини айтинг?
Жавоб: Прометей. Узукка кўз у банди қилинган қоя парчасидан Зевс буйруғига кўра ўрнатилган. Бу билан Зевс Прометей ҳали ҳам ўша қояга боғланган деган ишора қилмоқчи бўлган.
4-савол: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Анвар Обиджон ижодида 3 қатордан иборат хокку -“уччаноқлар”ни учратиш мумкин. Бунда уччаноқларнинг ҳар бир қаторида 7 тадан бўғин мавжуд ва улар худди хоккулар сингари фалсафий маъно англатади. Уччаноқлардан биридан парча ўқийман: Яшолмасди кулдирмай Бировларга билдирмай Йиғлаб олди … Марҳамат қилиб, нуқталар ўрнида тушириб қолдирилган сўзни аниқланг?
Жавоб: ёмғирда.
5-савол. А.С.Пушкин, “1827 йил 1 октябрь” шеъридан парча: Тангри ёр бўлсин жўралар, сизга – Бўронларда-ю тириклик дардида, Ёт диёрда ҳам олис денгизда, Ҳам у қоронғу ернинг қаърида… Ушбу шеър кимларга бағишланган?
Жавоб: Декабристларга, улар орасида Пушкин билан лицейда бирга ўқиган дўстлари Кюхелбекер ва Пушчигин сингари кишилар ҳам бўлган.
6-савол. Олим Иброҳим Ғофуров таъбири билан айтадиган бўлсак у “жуда ақлли мавжудот”, сабаби, унга инсон саксондан бирини ишлатмаган “ИКС” лар қўшилиб туради. Сиз ўша мавжудот ва “ИКС”ни нималигини айтинг?
Жавоб: Мавжудот бу – ер, ИКС - мия.
7-савол. 2007 йил “Шарқ” аксионерлик компаниясида “ХХ аср: СИЁСАТ, ИНСОНЛАР, ТАҚДИРЛАР” номли нашр чоп этилди. Унда ХХ асрнинг энг машҳур шахслари ҳақида мақолалар жамланган ва ҳар бир машҳур учун аталган мақолага ўзига хос сарлавҳа танланган эди. Мисол учун М.Горбачевга “Қайта қуриш архитектори”, Маҳатма Гандига “Буюк қалб” каби номли мақолалар тайёрланганди. Диққат савол, кимга бағишланган мақола “Буюк азобланувчи” номи остида берилган эди?
Жавоб: Эрнесто Че Гевара.
8-савол. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида Ҳазрати Али билан боғлиқ ривоят келтирилган, унга кўра Али жангларнинг бирида оғир яраланади ва душман ўқининг учи суягигача етиб боради. Оқибатда оғриқ зўрлигидан ўқни тортиб чиқаришни иложи бўлмайди. Шунда бир усул ёрдамида ўқни суғуриб олишади, Савол, нима Алининг оғриқни унитишига сабаб бўлган?
Жавоб: Намоз. Ўқни Ҳазрати Али намоз ўқиётган пайтда суғуриб олишган.
9-савол. Блиц. 
1. Бу давлатни 1741 йилдан бошлаб эронлик босқинчиларни мамлакатдан қувиб юборган Аҳмад ибн Саид авлоди бошқариб келмоқда. 
2. 1962 йилда бу давлат Миср билан биргаликда Бирлашган Араб Республикасини тузган эди. 
3. Бу давлатнинг давлат дини ислом, давлат тили француз. 4 апрел миллий байрами Мустақиллик куни саналади.

Жавоблар: 
1. Уммон 
2. Сурия 
3. Сенегал
10-савол. Эрих Мария Ремаркнинг “Уч оғайни” асари қаҳрамони жаноб Локамп 1923 йил резина буюмлари фабрикасида реклама билан шуғулланган пайтида кунига икки маҳал раҳбариятдан пул олар ва бир объектга югурарди. Савол, Локамп ҳар куни 2 маҳал қаерга югурарди?
Жавоб: Дўконга. Урушдан кейинги инфляция вақти. Пул ўша пайтлар соат сайин қадрсизланарди. Ойлик эса кунига икки маҳал бериларди. Ишчиларда маош тарқатилгандан сўнг икки соат танаффус эълон қилинган ўша пайтларда. Локампнинг маоши ўшанда 2 миллиард маркани ташкил этган.
11-савол. “Коммерсант” журналида ёзилишича Ироққа биринчи бор ташриф буюрган Россиялик журналистлар ўз репортажларини шу жумла билан бошлашни ёқтиришар экан. Диққат савол, бу жумлани улар қайси кинофильмдан ўзлаштириб олишган?
Жавоб: “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмидан. Журналистлар эса ўз репортажларини “Бағдодда ҳаммаёқ тинч” деб бошлашга одатланиб қолишган.
12-савол. Маллакаган ярим оролининг маҳаллий аҳолиси қадимдан ноанъанавий дуэлларни ўтказиб келишади. Бунда қурол сифатида каклик патларидан фойдаланилади. Савол қуйидагича халқимиз орасида кенг тарқалган мақоллардан қайси бири ушбу дуэлларга расмий шиор қилиб танланиши мумкин экалигини топинг!
Жавоб: Охирги кулган, мазза қилиб кулади. Бу дуэлларда иштирокчилар қуш патлари билан бир-бирларини қитиқларини келтиришади, албатта охирги бўлиб кулган қатнашчи ғолиб деб топилади.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!