. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

24.03.2012 - Фаррух Рафиков саволлари

1-савол: У аввалллари ҳаворанг кийимда озғин карлик кўринишида тасвирланар эди. Лекин 1931 йил бир рассом машҳур компаниянинг буюртмасига биноан уни биз билган кўринишда тасвирлайди. Агар гап ким ва қандай кўринишда кетаётганлигини топган бўлсангиз, буюртма берган компания номини айтинг. 
Жавоб: Coca-Cola. 
Изоҳ: Гап аввалари ҳаворанг ва 1931 йилдан то бизнинг кунимизгача семиз қизил рангда тасвирланувчи Санта Клаус ҳақида эди. Санта Клаусни бундай рангда тасвирлашни “Coca-Cola” компанияси буюртирган.

2-савол: 1682 йил Испаниялик сайёҳлар Де Вако ва Коронадо Рио Гранде қирғоқларидаги ҳозирги Эль-Пасо шаҳри ерларида тўхташади ва маҳаллий ҳиндулар билан тезда дўстлашиб олишади. Маҳаллий қабила бошлиқлари ўзларининг Испаниялик дўстларига шундай ном беришадики, кейинчалик бу ном ўша ерларнинг ҳозирги номига айланади. Савол Испаниялик сайёҳларга ҳиндулар қандай ном беришган? 
Жавоб: Техас (тэксес)
3-савол: Арман топишмоғига кўра, унинг бир оёғи ва ўттиз қаноти бор. Ёрдам бериб айтаманки, у ҳатто жангда ҳам қатнашган. Менга топишмоқнинг жавобини эмас, унинг жангдаги рақибини айтинг. 
Жавоб: Дон Ки Хот 
Изоҳ: Гап шамол тегирмонлари ҳақида эди.

4-савол: 1980 йиллар Италияда қабул қилинган қонунга кўра, агар сиз ўрмонга қуролсиз киришга ихтиёр этсангиз, сизда махсус имтиҳондан сўнг бериладиган лицензиянгиз бўлиши керак. Савол: Италияда қуролсиз ўрмонга кирмоқчи бўлсангиз, қандай лицензияга эга бўлишингиз керак? 
Жавоб: Қўзиқорин теришга ҳуқуқ берувчи лицензия.

5-cавол: 1791 йил, совуқ декабрь кунларининг бири. Европадаги пойтахт шаҳарларнинг бирида мотам маросими давом этарди. Машҳур инсонни сўнги манзилга, Авлиё Марк қабристонига олиб боришарди. Ҳаво ҳарорати борган сари совиб борар, маросим қатнашчиларининг ҳаммаси ортга қайтиш ҳаракатида эди. Шундай бўлиб чиқдики, қабристонга етиб келинган вақтда марҳумнинг олдида тобут кўтарувчилар ва бир инсондан бўлак ҳеч ким қолмаган эди. Савол эса шундай: менга марҳумнинг кимлигини эмас, балки қабристонда марҳумнинг сўнгги дамларигача ёнида қолган содиқ инсонни айтинг. 
Жавоб: Антонио Сальери Изоҳ: Марҳум – Моцарт.

6-савол: Бу предмет 1949 йил тайёрланган. 1981 йилга келиб бу предметга қўшимча кумуш ҳалқалар қўшилиши натижасида унинг диаметри 59 см.га етди, вазни эса умумий 11 кг.ни ташкил қилди. Бу қандай предмет эканлигини сўрамайман. Сиз менга бу предметда энг кўп учрайдиган иккита ёнма-ён келувчи топонимни айтинг. 
Жавоб: Бавария ва Мюнхен. 
Изоҳ: Гап Германия Бендуслигаси ғолибига бериладиган соврин ҳақида кетаётган эди. Унга ғолиб жамоа номлари ўйиб ёзилади.

7-савол: Ўтган асрнинг 2-ярмида буюк давлатлар космос соҳасида рақобат олиб борганлигини яхши биласиз. Ўша вақтлари Россияда космонавтика музейини ташкил қилиш ғояси пайдо бўлади ва ўйлаб ўтирмасдан бу музейни Калуга шаҳрида ташкил қилишади. Савол, нега айнан Калуга шаҳрида? 
Жавоб: Калуга шаҳри космонавтика асосчиси К.Э.Циолковскийнинг она шаҳри.

8-савол: Америкалик актёр Вилли Смит фикрига кўра, Голливудда рацизм, яъни ирқчилик йўқ. Сен қорамисан ёки оқмисан фарқи йўқ. Голливудда фақат битта ранг ҳақида фикр боради. Актёрнинг фикрича, Голливудда қора ва оқдан ҳам муҳим бўлган ранг қайси? 
Жавоб: Яшил. 
Изоҳ: Голливудда асосан гонорар катта ўрин тутади. Голливудда гонорар асосан долларларда ўлчанади ва доллар ранги яшил.

9-савол: Япония қуйи палатаси биносидаги ҳар бир креслонинг тагида бўйи, эни ва баландлиги 30 см. келувчи, ичи бўм-бўш тахта қутилар сақланади. Бу қутилар нима учун керак? 
Жавоб: Зилзила вақтида шиша қолдиқларидан ҳимояланиш учун.

10-савол: 1812 йилги уруш вақтида Москвадаги жамоат жойларида бу ишни қилган инсонлар катта миқдорда жаримага тортилган. Хозирги кунда бу ишни қилиш Америка қитъасининг шимолида ва Африканинг бир қанча давлатларида кўп учрайди. Бу қайси иш эканлигини топинг? 
Жавоб: Француз тилида гаплашиш.

11-савол: 1997 йили “Москва велопойгачилари клуби” фаолларининг ташббуси билан Россиянинг 20 та аҳоли пунктлари ва шаҳарларидан ўтувчи трассадан иборат велопойга ташкил қилинади. Велопойганинг барча иштирокчиларига турли фахрий ёрлиқлар ва эсдалик нишонлари топширилади. Савол эса қуйидагича. Бу велопойга трассасининг умумий узунлиги қанчага тенг эди? 
Жавоб: 850 км. 
Изоҳ: Бу мусобақа Москва шаҳрининг 850 йиллиги муносабати билан ўтказилган. Шаҳарга 1147 йилда асос солинган.

12-савол: 1984 йил “Амадеус” номли фильм Америка киноакадемияси томонидан Оскарга лойиқ кўрилади. Бу фильмнинг режиссёри - Милош Форман, бош ролларда – актириса Салли Фильд ва актёр Мюррей Абрахам. Менга эса ўша йили Оскар лауреатлари орасида бўлган рус миллатига мансуб инсоннинг фамилиясини айтинг? 
Жавоб: Карпов. Анатолий Карпов. Бу ерда гап шахматчилар ўртасида топшириладиган Оскар мукофоти ҳақида кетмоқда.

13-савол: Англияликлар қисқартма ва абревиатураларни хуш кўришади. Улар бу одатларини исм ва фамилияларга ҳам татбиқ қилишади. Мисол учун, машҳур сиёсатчи Вильям Гладстоунни улар G.O.M. ҳарфлари билан шифровка қилишади. Бунинг маъноси “great old man”, яъни “буюк қария”. Инглизлар яна қайси машҳур инсонни G.B.S. ҳарфлари билан қисқартиришади. 
Жавоб: Джордж Бернард Шоу.

14-савол: Челябинск шаҳрининг гербида ҳам, Челябинск вилоятининг ҳам гербида “ИКС” тасвирланган. Фарқи шундаки, вилоят гербида тасвирланган “ИКС”даги “ИГРЕК” сони шаҳар гербида тасвирланган “ИКС”даги “ИГРЕК” сонидан икки марта кўп. “ИКС” ва “ИГРЕК”ни тўғри кетма-кетликда айтинг? 
Жавоб: ИКС – туя, ИГРЕК – ўркач.

15-савол: АҚШда аҳлоқсиз ва виждонсиз инсонларни «унинг исми Мад» деб аташлари мумкин. Бу билан америкаликлар реал ҳаётда яшаб ўтган доктор Самуэль Мадни эслашади. Бу докторнинг айби шуки, ўз касбига масъулият билан ёндошиб, кунлардан бир кун нотаниш, оёғи синган инсонга тиббий ёрдам кўрсатганида эди. Кейинчалик врач бу қилмишидан анча пушаймон бўлади. Савол, менга Доктор Самуэль Маднинг пушаймон ейишига мажбур қилган беморни айтинг. 
Жавоб: Бут. 
Изоҳ: Линкольнни театр биносида ўлдириб, ложадан сакраб оёғини синдирган Бут.

16-савол: Бу икки типдаги вагон турлари бир-биридан 8 йилллик фарқ билан пайдо бўлган. Биринчиси, 1838 йил АҚШда Филадельфия-Балтимор йўналишида пайдо бўлган бўлса, иккинчиси, 1846 йил Буюк Британияда Кембридж-Ньюмаркт йўналишида пайдо бўлган. Бу икки типдаги вагонларни айтинг. 
Жавоб: Чекувчилар учун ва чекмайдиганлар учун вагон.

17-савол: Хоккейда “Қўрқоқ хоккей ўйнамайди” ибораси мавжуд. Моҳир хоккейчи Анатолий Рагулинга эса “абадий қўрқоқ” лақаби муҳрланган. Бунга сабаб 1962 йил Канадалик хоккейчи Жак Плантни қилган ишини Собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб айнан Рагулин қилган. Анатолий Рагулиннинг қайси иши қўрқоқ лақабини олишига сабаб бўлган. 
Жавоб: Анатолий Рагулин машҳур дарвозабон бўлган ва у биринчи бўлиб Иттифоқда дарвозабонлар ниқобини кийган.

18-савол: 90-йилларнинг охирида Норвегияда 1 литр бензиннинг нархи 13,32 Норвегия кронасига тенг бўлган. Бу нарх маҳаллий аҳоли учун унчалик қиммат бўлмасада, кўплаб ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида 50 литр ҳажмда бензин қуйган автомобил соҳибларини учратиш қийин эди. Нима учун? 
Жавоб: Негаки 50 литр бензиннинг нархи 666 кронага тенг бўлади. 
Изоҳ: Европада 666 рақамини шайтон билан боғлашади.

19-савол: Уларнинг орасида Абигайль Смит, Луиза Катрина Джонсон, Элис Гатуэй Ли, Анна Элеонор Рузвельт ва бошқаларни учратиш мумкин. Бу рўйҳатда турувчи энг сўнги инсоннинг қолганлардан қандай асосий фарқи борлигини айтинг. 
Жавоб: Қора танли. 
Изоҳ: Бу ерда гап АҚШнинг биринчи ледилари, яъни Президент рафиқалари ҳақида бораётган эди. Барак Обаманинг хотини Мишель Обама эса қора танлидир.

20-савол: 1815 йилдан бошлаб Ҳиндистонга борувчи сайёҳларнинг кундаликларида бир инсон ва бир объектга бағишлан боблар пайдо бўла бошлади. Бу қайси инсон ва қайси объект? 
Жавоб: Наполеон Бонапарт ва Сувайш Канали

21-савол: Футболчи Азиз Хайдаровнинг эслашича, 2007 йилдаги Осиё кубоги учрашувларининг бири - фаолияти давомида тўқнашувлардан энг кўп азият чеккан ўйини бўлган экан. “Рақиб фақатгина менга аёвсиз ташланар, тўпсиз бўлган пайтларимда ҳам қўполлик қиларди. Балки бунга сабаб ўйиндан бир кун аввал матбуот анжуманида стол устида мен томондан қолдириб кетилган ёзув бўлса керак”. Биз сиздан Азиз Хайдаров қайси жамоага қарши ўйнаганини эмас, балки бир кун олдин матбуот анжуманида рақиб шаънига қолдирилган ёзувни ёзиб беринг. 
Жавоб: IRAN GO HOME

22-савол: Сўнгги савол. 
1910 йилги нарх наволарни эшитинг: 
Почта маркаси - 2 цент; 
Автомобиль - 500 доллар; 
Фотоаппарат - 7 доллар; 
Кино билети - 7 цент; 
Соябон - 1,5 доллар. 
Ўша вақтларда ҳам фойда олиш бўйича рекордчи ва ўз соҳасида етакчи бўлган компаниянинг бу маҳсулоти эса бор-йўғи 5 цент бўлган. Ниманинг нархи 5 цент бўлган? 
Жавоб: Coca-Cola. Ўйинимизни Coca-Cola билан бошлаган эдик, шу билан тугатдик.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 5-ўйин.

Фаррух Рафиков  
жамоаси

1 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 4-ўйин.

6-2

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 

6 Аббос Салайдинов 

7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!