. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

12.05.2012 - Нурмурод Иноғомов саволлари

1-савол: 2012 йили 11 майда чоп этилган Сюрихнинг “Тагес-Анзеигер” газетасининг бир мақоласида ёзилишича, Вашингтонда ўтказилган конференцияда олим докторлар ва диетологлар шуни айтишканки, агар АҚШ аҳолиси шу яшаш шароитида яшашда давом этаверса, у ҳолда 2030 йилга келиб АҚШ аҳолисиниг 42% семизликка чалиниши ҳақида гапирилган. Мақолада яна кўрилиши керак бўлган чоралар ҳақида ҳам гапирилиб ўтилган. Мақола номи эса “……. лар давлати йўлдан адашди” деб номланган эди. Савол: Нуқталар ўрнида тушириб қолдирилган 3та ҳарфни ёзиб беринг? 
Жавоб: ХХL 
Изоҳ: Аҳоли семиргандан кейин албатта у киядиган кийимлар ҳам семизларга мўлжалланган бўлади. Мақола номи “ХХLлар мамлакати йўлдан адашди” деб номланган эди. ХХL бу кийимларнинг энг катта ўлчамларидан бири ҳисобланади.
2-савол: Шекспирнинг “Ромео ва Жулетта” асарида Ромео Мантуяда Жулетта ўлимини эшитгандан сўнг аптекага бориб заҳар сотиб оладиган саҳна кўриниши бор. Бу саҳна кўринишида Ромеонинг шундай сўзлари бор: “Аптекада тошбақа, крокодил ва бошқа денгиз ҳайвонларининг тулуми(чучело)си бор” деб айтади. Ҳозирги кунда аптекада бундай нарсаларни кўрмаймиз, аптекада бундай нарсалар нимага керак деб айтишингиз ҳам мумкин. Шекспир бу гапларни бекорга ёзмаган, сабаби Шекспир давридаги аптекаларда ушбу айтиб ўтилган нарсаларни кўриш мумкин эди. 
Савол: Аптекалар ушбу нарсалардан нима сифатида фойдаланишган? 
Жавоб: Вивеска сифатида фойдаланишган. 
Изоҳ: Ўша даврдаги аптекалар ойналарига вивеска сифатида ҳайвонлар тулум(чучело)ларидан фойдаланишган.
3-савол: Бу инсон ўз даврида дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири ҳисобланган. Шахматга оид мақолалар чоп этадиган журналист бўлиб ишлаган. Совет шахматчилари орасида бир ҳазил бўлган, унга кўра бу шахматчи жуда “ширин” шахматчи бўлган экан. Албатта бундай ҳазил қилинишига маълум бир сабаб бўлган. 
Савол: Ким бу шахматчи? 
Жавоб: Иоганн Сукерторт. 
Изоҳ: “Сукер” сўзи немис тилида “шакар” деган маънони беради. Шу сабабли ҳамма совет шахматчилари уни ҳазиллашиб ширин шахматчи дейишган.
4-савол: 1980-йили чиққан бир совет кинофильмини суратга олиш жараёнида бир муоммога дуч келинади. Бу муоммо бир қаҳрамон билан боғлиқ эди. Агарда қаҳрамоннинг миллатига аниқлик киритилса, демак фильм 2 давлатдан бирида сотувга чиқмас эди. Ушбу муоммони ҳал қилишнинг бир йўли ўйлаб топилган, қаҳрамон даниялик қилинган. 
Савол: Фильм номини ва 2 давлатни ёзиб беринг? 
Жавоб: “Кузги марафон”, ГФР ва ГДР. 
Изоҳ: Георгий Данелия ўзининг “Кузги марафон” фильмига даниялик профессор Хансон ролига “Шпигел” журнали муҳбири немис Норберт Кухенкени таклиф қилган. Агарда у немис қилиб кўрсатилганида, фильм ёки ФРГда ёки ГДР кетмас эди. Режиссёр бу муоммони олдиндан кўриб, қаҳрамонни даниялик қилиб кўрсатган.
5-савол: Бу совға лўлидан бир аёлга совға қилинган эди. Лўлининг фикрича агарда аёл бу совғани сақлаб юрса, у ҳолда унинг эри унга қаттиқ боғланиб қолишини, агарда у бу совғани йўқотса, у ҳолда унинг эри бошқа аёл билан бирга бўлишини айтади. Аёл бу совғани узоқ вақт ўзида сақлаб, ўлимидан олдин уни келинига топширишни васият қилади. Афсус, бу совға кейинчалик ёлғондан дарак беради. 
Савол: Сиз менга бу совғани нималигини айтинг? 
Жавоб: Дастрўмол 
Изоҳ: Отелло Дездемонага дастрўмолни совға қилиб бераётганда, бу дастрўмолнинг тарихини айтиб беради.
6-савол: У 1913 йили “Қуёш устидан ғалаба” операсида пайдо бўлган. У актив инсониятнинг пассив табиат устидан ғалабага эришганлигини кўрсатиб берган. Кейинчалик, у 1915 йили яна пайдо бўлган. Маълум вақт ўтгандан сўнг унинг яна 3 та варианти яратилган. Уларга билимдонлар севимли ишларини қилаётганларида кўпроқ дуч келишса керак. 
Савол: Уни айтинг? 
Жавоб: Қора квадрат. 
Изоҳ: Казимир Малевич биринчи қора квадратини декорация қилиб ифодалаган. Кейин 1915 йили у тугалланган ҳолатда кўргазмада намойиш этилган. Сўнг рассомнинг ўзи уни яна 3 хил вариантини яратган. Кроссвордларда қора квадратлар бор.
7-савол: Бу “Албаниялик” асли Албаниялик бўлмасада сизга жуда яхши таниш. У дунёдаги энг “бахт”ли инсонлардан бири ҳисобланади. Сабаби у ёшлигида “кулиб турган болакай” образини яхши ярата олган. Кейинчалик у “донна бўлган Роза исмли қиз” билан танишган. Бу “икки севишганнинг тарихи” жуда узоқ давом этган. 
Савол: Ким бу “Албаниялик”? 
Жавоб: Машҳур италиялик қўшиқчи - Ал Бано. Изоҳ: Ал Бано исмини маъноси Албаниялик маъносини беради. “Бахт”, “Кулиб турган болакай”, “Донна бўлган Роза исмли қиз”, “Икки севишганнинг тарихи” - бу унинг қўшиқларини номи эди.
8-савол: Бир бинонинг кираверишида, Қуръони Каримнинг 89-сураси “Ал-Фаджр”, яъни “Шафақ”дан 4 охирги ояти ёзилган: “Сен осойишта бўлган қалб! Сен ҳудонинг олдига мамнуният ва эришган ҳурсандчиликларинг билан қайтгин! Менинг қулларим билан кир! Менинг жаннатимга кир!” сўзлари битилган. Маълумотларга қараганда у ерга жума кунлари ва рамазон ойи вақтида кириб бўлмас экан! 
Савол: Бу қайси бино? 
Жавоб: Тожи-Маҳал 
Изоҳ: Жаннат назарда тутилгандан кейин жуда чиройли архетектура бўлиши лозим, оят ёзилгандан кейин мусулмонлар бор давлатда қурилган бино, жума кунлари ва рамазон ойида кириб бўлмаслигига сабаб у ерда масжид бор.
9-савол: 2011-йили АVD Арена жойлашган кўчанинг номи унинг номига ўтказилди. Албатта маҳаллий муҳлислар бу ишдан жуда хурсанд бўлишди. Сабаби уларнинг севимли қаҳрамонлари доимо биринчи бўлишга ҳаракат қиларди. Афсуски, у кўп вақтини иккинчи ёки учинчи бўлиб ўтказган, шу сабабли ҳам унга бу нарса жуда кучли таъсир қилган, руҳий жиҳатдан у синиб қолган. 
Савол: Ким у? 
Жавоб: Роберт Энке. 
Изоҳ: АVD Арена бу «Ганновер-96» жамоасининг уй майдони ҳисобланади. “Ганновер-96” ва Германия миллий терма жамоаси дарвозабони бўлган Роберт Энке 2011 йили руҳий ҳасталик сабаб ўз жонига суиқасд қилган. У кўп вақтини иккинчи ёки учинчи дарвозабон бўлиб ўтказган.
10-савол: Пьер Буаст: “У ҳамма катта ютуқни олишни ҳоҳлайдиган лотореядир” деган. Авраам Линколн: “У на жаннат ва на дўзаҳдир, у аросатдир” деган. Жон Стюард Милл айтади: “У қонунда рухсат берилган ягона қулчиликнинг формасидир”. 
Савол: Уни 2 сўз билан айтинг? 
Жавоб: Турмуш қуриш.
11-савол: Бу машҳур асар охирги йилларда кўп давлатларда оргинал номи остида сотилаётгани йўқ. Асар номида масалан индейс, аскар, денгизчи деган сўзлар пайдо бўлмоқда. Энг кўп нашр этиладиган номи эса “Ҳеч ким қолмади”дир. 
Савол: Қайси машхур асар? 
Жавоб: “10 та негр боласи” 
Изоҳ: Кўпчилик давлатларда ҳозирги пайтда ирқчиликка қарши курашиш бошланган, шу сабабли ҳам асардаги “негр” сўзи бошқа сўзларга алмаштирилади.
12-савол: Блиц. 
1) Буюк Британия тарихдан маълумки денгиздаги 1-рақамли давлатлардан бири ҳисобланишган. Денгиз қонунларига кўра инглизлар ўнг томондан яқинлашиб келаётган кемаларни қўйиб юборишган экан. 
Савол: Олимлар фикрича ниманинг юзага келиши бу нарса билан боғланилади? 
Жавоб: “Чап қўл” қоидаси. 

2) Голландиянинг Эйменден шаҳри фуқароси 17 ёшидан бошлаб автомобиль ҳайдашни бошлаган ва бирор маротаба ҳам қоидани бузмаган. 
Савол: Бу инсон 84 ёшга кирганда полиция нимани аниқлаган? 
Жавоб: Унда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини. 

3) Бохум Университети олимлари аниқлашларича бу ишни қилиш учун аёллар эркакларга нисбатан 20 секунд кўп вақт сарфлашар экан. 
Савол: Қайси ишга аёллар эркакларга нисбатан 20 секунд кўп вақт сарфлашади? 
Жавоб: Автомобиль парковкасига.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!