. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

12.05.2012 - Зафар Мадаминов саволлари

1-савол: Сизни қўлингиздаги тарқатма метериалда Сирожиддин Саййид қаламига мансуб шеърнинг икки мисраси берилган. Ҳар икки мисрада уч сўздан иборат сўнгги қатор тушириб қолдирилган. Айнан шу уч сўзли бирикмага мазмун ва маъно жиҳатдан жуда яқин бўлган уч сўзли бошқа бир бирикмани эшитганимизда таъбимиз хира тортиши аниқ. Сизлар менга тушириб қолдирилган уч сўзни ёки шеърни сарлавҳасини ёзиб беринг. Вақт кетди. 


Ўтди майсалик ҳам, ўтди лолалик, 
Не хатлар умрнинг нақшларидадир. 
Йилларга сим қоқсам-олис болалик
......              .........           ............ 

Кўклам келаётир – само ҳам, ер ҳам
Селлар чақинларнинг машқларидадир.
Тошқин пайтларимга қайтайин десам,
......              .........           ............ 



Жавоб: Хизмат ҳудудидан ташқаридадир. Ўйланманки, хозир сизларнинг телефонингизга сим қоққанлар ҳам ҳудди шундай жавобни олишади. Турнир давомида телефонларингизни ўчириб қўйишни унутманг.

2-савол: Бир воқеага бағишлаб, АҚШда 1991 йилда 1 долларлик кумуш тангалар босиб чиқарилган. Танганинг реверс қисмида ўртасидан горизонтал чизиқ ўтказилган бир ҳудуднинг тасвири туширилган. Савол: қайси воқеага бағишлаб бу тангалар босиб чиқарилган. 
Жавоб: Корея уруши тугашининг 38 йиллигига бағишлаб чиқарилган, 38-градус параллелдан ўтказилган чегара чизиғи. Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида.

3-савол: У циклонларнинг совуқ ҳаво массаси эгаллаган қисмларида ёки антициклон четларида пайдо бўлади. Уни баъзи манбаларда қасирға деб ҳам аташади. XX аср сўнгида юз берган бир воқеанинг номида ҳам у бор. Ҳаттоки, икки жамоа бўлиб ўйналадиган, ҳар бирида олти кишидан иборат иштирокчи қатнашадиган ўзбек миллий ҳаракатли болалар ўйини ҳам шундай номланади. Бетховеннинг ушбу композицияси ҳам айнан унга бағишланган. Уни топинг. 
Жавоб: Бўрон 
Изоҳ: Бўронлар циклонларнинг совуқ ҳаво массаси эгаллаган қисмларида ёки антициклон четларида пайдо бўлади. XX аср сўнгида юз берган бир воқеа – “Саҳродаги бўрон”.

4-савол: Республикамиздаги бу жой номининг келиб чиқиши қуйидагича: 18-19 асрларда бу ерда яқин ҳудудларда етиштирилган ғалла экинлари тўпланадиган катта омбор бўлган. Кейинчалик шу омбор туфайли бу ҳудуд шундай атала бошлаган. Ёрдам сифатида айтишим мумкинки, машҳур бир шаҳарга шимол томондан кириб боришда албатта шу ҳудуд, аниқроғи, шу номдаги туман кесиб ўтилади. Ушбу ҳудуд номини топинг. 
Жавоб: Данғара. 
Изоҳ: ғалла экинларининг яна бир номи бу донли экинлар. Ўсимликлар ва бошқа экинлар поялари ёки донлари биргаликда ғарам деб аталган. Қўқон хонлиги омбори шу ерда бўлган.

5-савол: Аввалги ўйинларда хокку, энди танка. Эслатма: таржима танка ёзиш қоидаларига тўғри келмаган. 
Вакаяма Бокуси танкаси:

Оқшом хасрати! 
Қирмиз хасрати! 
Озгина ИКС! 
Хушбўй кўкатларнинг ҳидига 
Тўлиб кетар ўшанда хонанг. 
ИКС сўзи қайси сўз билан алмаштирилган? 
Жавоб: Саке

6-савол: Блиц. 
1. 2009 йилда АҚШда бир инсон таваллудининг 200 йиллигига бағишлаб 1 долларлик кумуш тангалар босиб чиқарилган. Танганинг орқа, яъни реверс томонида китоб ўқиётган боланинг сурати туширилган. Савол, бу танга кимга бағишлаб чиқарилган? 
2. 2001 йилда АҚШда бир музей очилиши муносабати билан 1 долларлик кумуш тангалар босиб чиқарилган. Танганинг реверс томонида бизон сурати тасвирланган. Биринчи келган фикрдан қочингда, бу тангалар қайси музей очилишига бағишлаб туширилганлигини ёзиб беринг. 
3. Унинг оригинал вариантида — Бен Стиллер, Крис Рок, Дэвид Швиммер ва Джард Пинкет Смит. Рус тилидаги версиясида эса — Константин Хабенский, Оскар Кучера, Александр Цекало ва Маша Малиновскаялар. Савол, буларнинг барчасини қайси географик объект бирлаштиради? 
ЖАВОБЛАР: 
1 - Луи Брайл – Тангадаги китоб ўқиётган боланинг кўзлари кўр. 
2 - Америка ҳиндулари миллий музейи - бизонлар ҳиндулар ҳаётида катта рол ўйнайди. 
3. Мадагаскар – гап “Мадагаскар” мультфильми ҳақида. Бу инсонлар ушбу мультифильмда шеър - Алекс, зебра - Марти, жирафа - Мельмана ва бегемот - Глорияга овоз беришган.

7-савол: Бу ота ХХ асрнинг бошида туғилган. Ота ўзининг иккинчи фарзандидан 50 ёшга катта. Энг кичик фарзандидан эса 62 ёш катта. Отанинг 1 ва 5-фарзандларининг исми бир хил бўғиндан бошланса, 2 ва 6-фарзандларининг исми бир-биридан фақат бош ҳарфлари билан фарқ қилади. 4-фарзанднинг исми эса 5-фарзанд исмининг сўнгги бўғини билан бир хил талаффуз қилинади. Сизлар менга 1 минутдан сўнг юқорида эслаб ўтилмаган фарзандлар ичида энг машҳури бўлган 3-фарзанднинг исмини ёзиб беринг. 
Жавоб: УЕФА (1954 йил 15 июнда ташкил топган) 
Изоҳ: ФИФА 1904 йилда ташкил топган. 1-фарзанд - Конмебол 1916 йил, 2 - АФК - 1954 йил, 4 – КАФ - 1957 йил, 5 - Конкакаф 1961 йил, 6 – ОФК - 1966 йил.

8-савол: Немис тилида "bier" – бу пиво дегани, "fidle" – скрипка. Бу икки сўз бирлашганда ҳосил бўлган "bierfidler" сўзи қандай маънони билдиради. 
Жавоб: Ёмон мусиқачи

9-савол: АҚШлик ёзувчи Вашингтон Ирвинг Европанинг бир ҳудудига саёҳатидаги эсдаликларида бир касб эгаларининг жуда ҳам яхши яшашлари, ўз ишларидан катта фойда кўришлари ҳақида гапириб ўтади. 1732-йилда туғилган француз ва 1792 йилда туғилган италян ҳам бу касб эгаларини ёдга олиб ўтишади. Орамизда бу касб эгалари хизматидан бугун ҳам фойдаланганлар борлиги аниқ. Ушбу касб эгаларини топинг. 
Жавоб: сартарош 
Изоҳ: Вашингтон Ирвинг Андалусияга саёҳат қилган. Бомарше 1775 йил “Севилялик сартарош” комедиясини ёзган. Жоаккино Россини бу комедияни басталаган.

10-савол: Мухаммад Алининг “Сарбадорлар” асарида ёзилишича, асар воқеалари бўлиб ўтган Самарқанд шаҳрида йилнинг маълум бир вақтида бир ой давомида онда-сонда ёш болалар томонидан “бадбўй қўшиқлар” деб номланган қўшиқлар куйланган. Аммо бундай қўшиқлар ҳар доим ҳам куйланавермаган. Фақатгина бир ҳолат юз берсагина шундай қўшиқлар куйланган. Гап йилнинг қайси даври ҳақида кетаётганлигини топган бўлсангиз, қандай ҳолатда бундай қўшиқлар куйланганини аниқ қилиб ёзиб беринг. 
Жавоб: Рамазон ойида болалар рамазон қўшиқларини куйлашган. Агарда уй эгаси ўз эшигини очмаса, бадбўй қўшиқлар куйланган. Бу қўшиқларда уй эгасининг хасислиги, чўлоқлиги, семизлиги ёки шунга ўхшаш турли камчиликлари айтилган.

11-савол: Унинг адаши бир ишни амалга оширганлар орасида биринчи бўлса, фамилиядоши эса 1606 йилда Янги Гвинея оролининг жанубий қирғоқларини ва Маржон денгизини забт этади. Орадан 402 йил ўтиб унинг ўзи Европани забт этилишда ҳал қилувчи пайтда асосий ролни ўйнайди. Яна орадан 4 йил ўтиб, Европанинг кичик янги ерини тўлақонли забт этилишида у яна асосий роллардан бирини ўйнайди. Унинг кимлигини топинг. 
Жавоб: Фернандо Торрес 
Изоҳ: Исмдоши Фернандо Магеллан. Фамилиядоши эса Луис Ваес де Торрес. Фернандо Торрес Европа чемпионати финалидаги гол ва Барселонани Ноу Кампда (Янги ер) мағлубиятга учратишдаги асосий фигуралардан бири бўлган.

12-савол: У бир мамлакатда бир тоифа инсонлар орасида машҳурликка эришган. Қўлингиздаги тарқатма материалда унинг бир қисмига ишланган сўзлар ва расмлардан иборат жумбоқ берилган. Ушбу жумбоқ жавобини тарқатмадаги кетма-кетликка яхшилаб эътибор берган ҳолда топиб, ёзиб беринг. 


Жавоб: “Заковат” қўшиғи. 

Кўз илғамас уммоннинг бор адоғи, 
Боғ-у, дала, ўрмоннинг бор адоғи, 
Хатто мовий осмоннинг бор адоғи, 
Аммо олий тафаккурда сарҳад йўқ.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!