. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

26.05.2012 - Зуҳриддин Ёмиддинов саволлари

1-савол: Онорий Бустос Домекнинг Аргентинада чоп этган китоби тез орада ўз мухлислари ҳамда танқидчиларини топади. Хосе Луис Борхес унинг асарини Адольфо Касероснинг асарлари билан солтиштириб, ёзувчи ҳақида шундай дейди: “Унинг асарлари на Адольфо Касероснинг ёзган асарларига, на менинг ёзган асарларимга ўхшайди”. 
Савол: Онорий Бустос Домек кимнинг тахаллуси? 
Жавоб: Хосе Луис Борхес ва Адольфо Касероснинг биргаликдаги тахаллуси 
Изоҳ: Унинг ёзган асарлари на Адолфо Касероснинг менсиз ёзган асарларига, на менинг усиз ёзган асарларимга ўхшайди.

2-савол: У туғилганида бу исм билан номланишининг сабабларидан бири унинг отасининг МакДоналдс ресторанларини ёқтириши бўлган. Кейинчалик бу хислат унинг ўзига ҳам ўтган. Кунлардан бирида оғир операциялардан сўнг ҳушига кела солиб хотинидан гамбургер олиб келишни сўрайди. Савол: У ким? 
Жавоб: Роналдо Луис Назарио Де Лима 
Изоҳ: МакДоналдс рамзи Рональд исмли масхарабоз.

3-савол: Муаллиф Сумо мусобақалари натижалари ҳақидаги мақолани ўқиб Х (катта икс) га бағишланган хоккуни ёзади: 

Бутун дохё туз билан қопланган 
Натижа қандай бўларкин 
Май ойининг х (кичкина икс) си. 

Савол: Биринчи ва иккинчи Х лар ўрнидаги бир сўзни аниқ ёзиб беринг. 
Жавоб: Басё ва басё 
Изоҳ: Катта ИКС – инсон, машҳур хоккучи М.Басё, кичкина икс - сумо мособақасининг номи.

4-савол: Қуйида рўйхатни ёзиб олинг: 
1. Формула-1 бўйича 2011 йилнинг сўнгги гран приси, яъни Бразилия гран приси ғолиби 
2. Қадимги Рим Консулларидан бири 
3. Эдуардо Савериннинг яқин дўсти 
4. “Йиғлаётган қотил” фильмидаги бош роль ижрочиси ва ҳ.к. 
Савол: Юқоридаги рўйхатга киритилиши мумкин бўлган 1956 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган инсон томонидан қолдирилган энг катта ёдгорликни айтинг. 
Жавоб: Марк Вайл номидаги “Илҳом” театри 
Изоҳ: Рўйхат бўйича 1. Марк Уэббер. 2. Марк Туллий Цицетон. 3. Марк Цукерберг. 4. Марк Дакаскос. Бу рўйхатга киритилиши мумкин бўлган инсон Марк Вайл 1996 йилда “Илҳом” театрига асос солган.

5-савол: Регбичи Джонни Уилкинсон ҳар бир ўйинда ўртача 2 тадан дроп гол уриши одатга айланиб қолган. Мазкур статистикадан хабардор мутахассислар Англия терма жамоаси ҳар ўйинни шундай ҳисоб билан бошлайди деб ҳазиллашардилар. Яқинда ўйинларнинг бирида ўйин давомида жамоаси ютқазаётганига қарамай жамоасига мазкур ҳисобдаги ғалабани олиб келган инсон 2008 йилги қайси терма жамоа аъзоси бўлган? 
Жавоб: “Заковат” билимдонлар терма жамоаси 
Изоҳ: Ҳар бир дроп гол учун регбида 3 очко берилади (2 таси 6 очко). Саволнинг 2-ярми “Заковат” ўйинлари ҳақида эди. Ўз жамоасига 6-0 ҳисобидаги ғалаба олиб келган инсон бу Низомиддинхўжа Ниғмонов ва у 2008 йилнинг финал ўйинида “Заковат” терма жамоаси таркибида ўйнаган.

6-савол: Бу мудҳиш ҳикоя иштирокчиларининг тўрттасини исми қуйидагича бўлган: Пироя, Эоя, Флегона, Этона. Савол: Ўз номини ҳаракат воситасига берган бешинчи иштирокчи номини айтинг. 
Жавоб: Фаэтон 
Изоҳ: Гелиос худосининг аравасини тортадиган бешта тулпор лақаби ҳақида гап кетмоқда.
7-савол: Пиёдалар учун - 5 см., юки бор пиёдаларга – 7 см., енгил автомобилларга – 26 см., юк ташувчи “УАЗ” автомобилларига – 37 см., “Зил” транспортига – 45 см., тракторларга – 60 см. Савол: Мазкур меъёрлар бузилса, натижа қандай бўлади? 
Жавоб: Муз ёрилиб кетади. 
Изоҳ: Юқоридаги рақамлар музнинг қалинлиги ҳақида эди, яъни шундай қалинликдаги муз инсон ва транспортларни кўтара олиши ҳақида.
8-савол: Унинг ўлимининг сабаби кучли чарчоқ бўлган ва у Мавзолейда дафн қилинган. Унинг кенг пешонаси эса унинг қобилиятидан далолат берган. Унинг иқтидори эса 12 та талантга тенглаштирилган. У фақат бир инсон олдида бошини эгган. Сизлар у кимнинг олдида бош эгганлигини ёзиб беринг. 
Жавоб: Александр Македонский 
Изоҳ: Гап унинг оти Буцефал ҳақида бораётганди.
9-савол: Бир неча йил олдин Аргентина Президенти Нестор Кирхнер ўзининг ватандошларидан бири билан учрашади. Президент ўз ватандошини хизмат сафаридан қайтиб келгани билан табриклайди, унинг ватандоши эса ўз навбатида президентга бир предметни совға қилади. У инсон бу предметдан 2006 йил 9 июль куни фойдаланган эди. Сизлар бу предметнинг номини топинг. 
Жавоб: Қизил карточка. Аргентиналик футбол ҳаками Орасио Элисонда бу карточкани Зайниддин Зиданга кўрсатган эди.

10-савол: Вильгельм фон Сименсон исмли инсон уни 1919 йилда Германияда “яратади”. Аммо уни амалиётга жорий қила олмайди. Бу ишни франциялик Морис Лоре амалга оширган. Бу янгилик Францияда 1968 йил 1 январда жорий қилинишидан олдин уни Африканинг Кот-д’Ивуар давлатида синовдан ўтказишади. Ҳозирда 80 га яқин мамлакатларда унинг бир қанча вариантлари мавжуддир. 1990 йиллардан сўнг, у Ўзбекистон, Россия, Эстония каби давлатларда ҳам амалда қўлланила бошланди. Сизлар уни ёзиб беринг. 
Жавоб: ҚҚС (Қўшилган қиймат солиғи)

11-савол: Хитой мақолига кўра ИКС доимо катта бўлар экан. Тушлар таъбири тўғрисидаги китобда ИКС қисқа муддатли хурсандчиликни ангалатиши айтилган. Бизда эса хитой мақолига ўхшаш мақол бор. Унда рўзғозда ишлатиладиган предмет эсга олинади. Сизлар ўша ўзбек халқ мақолини ёзиб беринг. 
Жавоб: ИКС - бу қармоққа илиниб, аммо қочишга муваффақ бўлган балиқдир. Хитойликлар мақолига кўра қармоқни узиб қочган балиқ доимо катта бўлар экан. Бизда эса “Йўқолган пичоқнинг сопи олтиндан бўлади” деган мақол бор.

12-савол: Бир куни машҳур ёзувчи Михаил Лермонтов Кавказдаги хизмати давомида ўзининг уч хизматдоши билан саёҳатга йўл олади. Йўлда содир бўлган воқеани эслаб адабиётшунос Павел Фокин бир асарнинг бошидаги воқеаларни эслайди. Қайси асар? 
Жавоб: “Уч мушкетёр”

13-савол: Формула-1 пойгаларида Моноко Гран присидаги туннель трассанинг энг хавфли қисми ҳисобланади. Бунга сабаб пойгачилар туннелга кирганларида ёруғликнинг кескин пасайишидир. Пойгаларнинг бирида ёруғликдан ташқари туннель яна бир хавф туғдириш эҳтимоли борлиги кузатилади. Шу сабабли ташкилотчилар пойга бошланмасидан олдин туннелга ёнғин ўчириш машиналарини чақирадилар ва уларнинг хизматидан фойдаланадилар. Ташкилотчилар нима сабабдан ёнғин ўчириш машиналарини чақиришга мажбур бўлганликларини топинг. 
Жавоб: Ёмғир сабабли 
Изоҳ: Сабаби очиқ трасса ёмғир натижасида нам бўлган, туннелдаги йўл эса ўз-ўзидан қуруқ бўлган.

14-савол: 20 асрнинг 70-йилларида ўрмончилар дарахтларга, фермерлар эса йилқиларга белги қўйишнинг янги усулини ўйлаб топадилар. Ҳозирда бу усул инсонлар томонидан бошқа мақсадларда қўлланилмоқда. Бу мақсадни амалга оширишдан олдин махсус экипировка кийиш талаб этилади. Сизлар бу иш қандай аталишини бир сўз билан ёзиб беринг. 
Жавоб: Пейнтбол

15-савол: “Мағлуб этилмаганлар” номли ҳикоя воқеалари Америкада 19 асрнинг биринчи ярмида содир бўлади. Унда қулдор ўз қулига бир турдаги беллашувни таклиф қилади. Агар қул БУ ИШНИ амалга ошира олса, озод этилади. Қулдор бу беллашувда, ўзининг қулига нисбатан устунликка эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда айтингчи, БУ ИШ деганда биз нимани назарда тутдик? 
Жавоб: Шахматда қора доналар билан ютиш.

16-савол: Тавассур қилинг, Америка. 1930-йиллардаги инқироз даври. Ишсиз қолган инсонлар ўзларининг бўш вақтларида аввалги яхши даврларни эслашарди. Чунки уларнинг ҳеч қандай мол-мулклари қолмаган. Лекин бу улар учун муаммо эмасди. Негаки улар бир янгилик туфайли мол-мулкларни сотиб олишга яна қодир бўладилар. 1 дақиқадан сўнг, ўша йилларда ишсиз қолган собиқ савдо агенти Чарльз Дарроунинг ихтиросини ёзиб беринг. 
Жавоб: Монополия ўйини

17-савол: Хитойлик Юн Кван исмли инсон ўз уйи олдида 3 мертлик пирамидани ясаган. Бу пирамидага материал сифатида ўзининг иш фаолияти давомида чиққан чиқиндилардан фойдаланган. Бу чиқиндилар 28000 минг дона бир хил типдаги предметлар эди. Бу пирамида инсонларга ўз вақтида профилактика амалга ошириш кераклигини эслатиб турарди. Айтингчи, Юн Кваннинг касби нима? 
Жавоб: Жарроҳ-стоматолог

18-савол: 2007 йилнинг 15 декабридаги учрашувда “Блэкберн” жамоаси ҳужумчиси Роке Санта Круз 3 та гол уришга муваффақ бўлади. Санта Круз ўз голларини бошига бир нарса кийган ҳолда нишонлайди. Сизлар Санта Круз бошига нима кийганлигини аниқ ёзиб беринг. 
Жавоб: Санта Клаус қалпоғи

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

Махсус ўйин

Абдуғани Иноятов  
жамоаси

23 декабр
Соат 18:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
ЯРИМ ФИНАЛ. 3-ўйин.

3-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 Ярим Финал натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аваз Нўъмонов  1-6
2 Жобир Аҳмедов 
6-5
3 Саидакром Расулев 
3-6

Саралаш-рейтинг 2018/2019 (3-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
31
2
Фаррух Рафиқов
29
3
Асрор Норқулодов
26
4
Ренессанс
26
5
Эсперо
24
6
Тайм
21
7
Менса
20
8
Но Коммент
19
9
Сайёд
19
10
Бинго
18

Қишки мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
18
2
Жобир Аҳмедов
17
3
Фаррух Рафиқов
15
4
Ренессанс
13
5
Легион
12
6
Менса
11
7 Тайм 
11
8
Сайёд
7
9
Асрор Норқулов 
5,5
10 Но Коммент
4

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (12-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
92,5
2
Жобир Аҳмедов
88,5
3
Ренессанс
85,5
4
Фаррух Рафиқов
78,5
5
Легион
61,5
6
Менса
55,5
7 Тайм
41
8
Сайёд
35
9
Сино
35
10 Асрор Норқулов
29

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!