. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

15.09.2012 - Умид Наримов саволлари

1-cавол: Тарқатма материал
Қаршингиздаги тасвирларни максимал қисқаликда ифодалаб беринг. 
ЖАВОБ: “А” ҳарфи. 
Изоҳ: Миср иероглифида буқа боши “А” ҳарфини англатган. Мушт имо-ишоралар тилида “А”ни билдиради. 3-расмдаги тасвир эса денгизда “А” ҳарфини коди ҳисобланади. Охирги тўртинчи тасвир финикия алифбосида Алефни, яъни “А” ҳарфини англатган. Ўйинимизни биринчи саволини “А” ҳарфи билан бошлашга қарор қилдик. 

2-савол: Савол жуда қисқа. Бразилиянинг Буизос шахрида қайси француз актрисасига ҳайкал ўрнатилган. 
ЖАВОБ: Брижит Бордо.
Изоҳ: Алфавитни давом этирган ҳолда иккинчи саволимизни жавоби “Б” ҳарфидан бўлганини мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисобладик. Уни Устига Мамлакат ва шаҳарларнинг “Б” ҳарфидан бошланиши Бриджит Бордога кичик бир шаъма эди. 

3-савол: Ушбу саволга максимал аниқликдаги жавобгина қабул қилинади. Ҳиндлар шахматда бу фигурани турган жойидан бир қадам олдинга ва диоганал бўйича тўртта тарафга бир қадамдан юргизишган. Савол бу қайси шахмат фигураси ва нима учун шундай ҳаракатлантиришган? 
ЖАВОБ: Фил. Бу юриш филни тўртта оёғини ва хартумини ифодалар экан. (Шахмат доскасида учинчи катакда фил туради. Саволимиз ҳам учинчи)  

4-савол: “Обител зла - 4: “Ўлимдан кейинги ҳаёт” фильмида бош қахрамон Элис Аляскадан қайтаркан ўзининг кичик самалёти билан зомбиларга тўлиб кетган Лос-Анжелес шаҳридаги бир муассаса биносини томига қўнади. Бинода беш олтита киши жон сақлаётган эди. Ушбу бино атрофи зомбилар билан ўраб олинган бўлиб у ердан чиқиб кетишнинг иложи йўқ бўлган. Фильмда бир персонаж Элис ва бошқаларга ушбу бинодан чиқиб кетиш йўли борлигини айтади. Савол: Агар сиз Элис қандай муассаса томига қўнганини билган бўлсангиз, ушбу бинодан чиқиб кетиш йўлини айтган персонаж қайси роли билан машҳурликка эришганини топинг. 
ЖАВОБ: Майкл Сколфилд 
Изоҳ: Элис қамоқхонани томига қўнган. Уэнтуорт Миллер эса “Побег из тюрми” телесериалида қамоқхоналардан қочишни режалаштирадиган Майкл Сколфилд роли билан машҳур. Буни қарангки, “Обител зла-4”да ҳам у бу иш билан шуғулланишга уриниб кўрган. 

5-савол: Унинг энг қадимгиси Тутанхамонни тобутидан топилган. Ўрта асрларда У муайян бир ижтимоий функцияни ҳам бажарган. Франция қироли Генрих IV даврида УНИ ташланиши натижасида 12 минггача дворян ҳаётдан кўз юмган. Савол УНИ топинг. 
ЖАВОБ: Қўлқоп. 
Изоҳ: Генрих IV даврида дворянлар орасида дуэльга чиқиш модага кирган. “Қўлқопни ташлаш” ибораси эса дуэльга чақириш маъносини англатади. 

6-савол: (бошловчига эслатма: қорайтирилган сўзларга алоҳида урғу бериб ўқиш керак) 
Берунийнинг ёзишича, ҳиндларни жанубий шаҳарларида хурмо ва наржилга ўхшаган бўйи узун дарахтлар ўсар экан. Мамлакатнинг ўрта ва шимолий қисмида эса тўз номли дарахт ўсишини ёзиб қолдирган. Савол нима учун Беруний бу дарахтларни ўзининг қўлёзмаларига киритган? 
ЖАВОБ: Чунки бу дарахт хом ашёси мос равишда ўз ҳудудларида ёзув воситаси – яъни қоғоз вазифасини бажарган экан. 
Изоҳ: Саволда ҳам уч маротаба ёзув билан боғлиқ сўзлар ишлатилди. 

7-савол: Тарқатма материал. 
Қаршингиздаги расм Ўлик денгизининг жануби-ғарбий қирғоғида жойлашган тоғда суратга олинган. Фотосурат марказида аччиқ тошдан ташкил топган қоячани кўриб турибсиз. Савол, ушбу қоячани иккита сўз билан ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Лут Алайҳиссаломнинг хотини. 
Изоҳ: Лут қавми тўғрисидаги афсонадан хабарингиз бўлса керак. 

8-савол: У 1919 йили 10 февраль куни Алясканинг Ном шаҳрида дунёга келган. Бир неча йил шаҳарга озиқ-овқат олиб келиш билан шуғулланган. Ҳаётининг сўнгги дамларини Кливлендда ўтказди. Нью-Йоркда унга ўрнатилган ҳайкал тагида учта сўз бўлиб, улардан бири “чидамлилик” сўзидир. Савол: уни топинг. 
ЖАВОБ: Балто 
Изоҳ: 1925 йили Ном шаҳрида дифтерия эпидемияси тарқалганда Балто қўшни шаҳардан антиокцин олиб келиб, бир қанча одамларнинг жонини сақлаб қолишга ёрдам берганлиги сизларга маълум (ҳайкал тагидаги чидамлилик, садоқат, ақл сўзлари битилган). 

9-савол: Бу шаҳарга 1899 йили олтин изловчилар томонидан асос солинган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Америка самолётларини СССРга етказиб берилишида ушбу шаҳар орқали ўтган авиатрассадан фойдаланилган. Ҳозирги кунда ушбу шаҳар НОМи дунёга ҳар йили ўтказиладиган пойга билан танилган. Ёрдам сифатида шуни айтишимиз мумкинки, бу пойга Анкоридж шаҳри яқинидан бошланади. Савол: биз сиздан бу пойга қандай пойга деб сўрамаймиз, сиз бизга гап кетаётган шаҳар НОМини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Ном. 
Изоҳ: Айдитарод деб ном олган итлар пойгаси Анкоридж шаҳридан бошланиб, Ном шаҳрида тугайди. Сезган бўлсангиз керак, бу пойга Балто юрган маршрут бўйича ўтказилади. Олдинги саволда Балтони Ном шаҳрида туғилганлигини ҳам айтиб ўтган эдик. 

10-савол: Ден Брауннинг “Да Винчи сири” асарида ёзилишича, Эйфил минораси Франция учун унчалик ҳам мос келавермас экан. Бунга аргумент сифатида рамзлар бўйича мутахассислар иккита атоқли отни мисол келтиришади. Савол ушбу атоқли отларни ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Пипин ва Напалеон. (Пипин Пакана ва Напалеон Бонапарт жавоблари ҳам қабул қилинади) 

11-савол: Футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионатида Англия қуйидаги шиор билан иштирок этди. “Битта кубок, иккита мамлакат, учта ....”. Савол: учта нима? 
ЖАВОБ: Шер. 
Изоҳ: Англия Гербида учта шерни тасвирини кўриш мумкин. 

12-савол: Диққат қилинг саволда ўзгариш бор. ТЕРМИНАТОР ноқонуний йўл билан олиб келинган яширинча товар. ТЕРМИНАТОР таърифланганда керосин, зулук ва ярим йил сўзлари ишлатилган. Нархи 3 сўм 12 тийин. Савол: ТЕРМИНАТОР сўзини қайси сўз билан алмаштирдик? 
ЖАВОБ: Титаник 
Изоҳ: “12 стул” асарида “Титаник” номли бўёқ шундай таърифланган: “иссиқ-совуқ сув ҳам, совун кўпигиям, керосин ҳам кор қилмайди. Зулукдай қора. Бир шишаси ярим йилга етади. Нархи 3 сўм 12 тийин”. “Титаник” фильми режиссёри Жеймс Кэмерон “Терминатор” номли фильмни ҳам суратга олганидан хабарингиз бор. 

13-савол: Бразилиянинг майда чақалари - сентавосининг аверс қисмида жанубий хоч юлдузи тасвирланган. Реверс қисмларидаги тасвирлар эса номиналига қараб ўзгариб боради. 50 сентаволик тангада Бразилиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Жозе Марии да Силвы Параньюс Жуниора тасвирланган. 25 сентаволик тангада эса Бразилиянинг биринчи президенти фельдмаршал Мануэла Деодору да Фонсека тасвирланган. Шунингдек 10 сентаволигида император Педру I, 5 сентаволик тангада Бразилия мустақиллиги учун курашган Жуакина да Силвы Шавьерани тасвирини кўриш мумкин. Савол: 1 сентаволик тангада ким тасвирланганлигини топинг! 
ЖАВОБ: Педро Кабрал Изоҳ: Бразилияни айнан Кабрал очган. 

14-савол: Тарқатма материал. (Бошловчи шеърни ўқимаслиги шарт) 

Отлар елар, 
йўллари оппоқ,
Туёқлари, ёллари оппоқ, 
Оқ либосда чавандозлари – 
Аннанинг сонсиз лашкари. 

Ҳумоюн Акбаров қаламига мансуб ушбу шеърнинг битта жойида 3 та ҳарф ташлаб кетилган. Ушбу 3 та ҳарфни ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: МУҚ. 
Изоҳ: Муқанна қўзғалони “оқ кийимлилар” қўзғалони номи билан машҳур. Шеър номи “Муқанна ҳаёли” деб номланган. 

Отлар елар, 
йўллари оппоқ, 
Туёқлари, ёллари оппоқ, 
Оқ либосда чавандозлари – 
МУҚаннанинг сонсиз лашкари. 

15-савол: Маркиз де Саднинг ҳикояларидан бирида бир персонаж шундай дейди: “Агар хонада пашша бўлмаслигини хоҳласанг, унда хонадан шакарни чиқариб ташла”. Ҳикоя қаҳрамони бу билан жамиятдаги қандай салбий ҳолатни йўқотиш йўлини тушунтирмоқчи бўлганлигини максимал аниқликда ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Мамлакатда гадойликка қарши кураш (Францияда гадойларни йўқотиш) 
Изоҳ: Персонаж ўз фикрини қуйидагича тушунтиради. Гадойларга қанчалик кўп садақа берсанг, уларнинг сони кўпайиб боради. Уларни йўқотишнинг энг самарали усули уларга садақа бермасликдир. 

16-савол: “Обител зла” мавзусини давом эттирамиз. Пол Андерсоннинг “Обитель зла” фильмида “Алиса мўжизалар мамлакатида” ва “Алиса кўзгу ортида” эртакларига шама қилинган ҳолатларни кўриш мумкин. Масалан, императорнинг исми Қизил Қиролича, вирус “Т” тажрибалари оқ қуён устида ўтказилади, пресс-папье “Алиса кўзгу ортида” ва ҳакозо. Савол, фильмда эртакка нисбатан қўлланилган асосий шамани топинг. 
ЖАВОБ: Бош қахрамон исмининг Элис эканлиги. 
Изоҳ: Биринчи турни 4-саволида Элис ҳақида сизга айтиб ўтгандик. 

17-савол: (Савол бошқа савол билан алмаштирилди) 
Машҳур испан рассоми Салвадор Дали Франко ҳокимият тепасига келгач АҚШга кетишга мажбур бўлган. Кейинчалик қадрдон юрти Каталонияга қайтиб келади. Умрининг охирларида бир касалликка чалиниб ижод қилишдан тўхтаган. Савол: ушбу касалликни битта сўз билан ифодаланг! 
ЖАВОБ: Паркинсон. 
Изоҳ: Ранг ажрата олмасдан ҳам расм чизиш мумкин, аммо қалтираган бармоқлар билан расм чизиш амри маҳол. Паркинсон касаллигининг асосий белгиларидан бири бош ва кўрсаткич бармоқларнинг қалтираши ҳисобланади.

18-савол: Тарқатма материал. 
Мутахассислар фикрича уларни қариндошларидан фарқ қилишига сабаб айрим пигментларни етишмаслиги экан. Бундан ташқари кўзларининг мовийлиги билан ҳам фарқланади. Савол: Уни иккита сўз билан ифодаланг. 
ЖАВОБ: Оқ йўлбарс. 
Изоҳ: Қаршингизда 2012 йили Шахназаров томонидан суръатга олинган “Оқ йўлбарс” номли фильмдан олинган лавҳа. Унда немисларнинг “Оқ йўлбарс” лақабли танки кўрсатилган. 

19-савол: Франклин ўз бизнесидан ташқари пойгачи отларга жуда қизиққанди. Теннеси штатидан ер сотиб олиб 30 та отхона, пойга учун трек, ҳайвонлар учун кўргазма майдони ташкил қилган. Ўлимидан кейин бўлса ҳам 1940 йилда унинг хўжалигидан Gallahadion (Галлаҳейдон) лақабли от “Кентукки Дерби” пойгасида ғалабага эришди. Савол, Франклиннинг энг машҳур брендини топинг. 
ЖАВОБ: Сникерс 
Изоҳ: Франклин Марс ўзининг машҳур бренди “Сникерс” шоколодига севимли отини номини берган. 

20-савол: Қадимги ҳиндлар тиллани расо дейишган. Савол: Ҳиндларда Расояна деб аталган фанни биз қандай атаймиз? 
ЖАВОБ: Алкимё. 
Изоҳ: Алкимёгарлар ҳар қандай буюмдан тиллани яратишга уринишлари бизга сир эмас. 

21-савол: Википедияга кўра, тахминан 1170 йилларда Гильермо оиласида “яхши ўғил дунёга келади”. Савол, ушбу ўғилнинг исмини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Леанардо (Леанардо Пизанский ёки Фибоначчи жавоблари ҳам қабул қилинади) 
Изоҳ: Фибоначчи – версияларга кўра Figlio Buono Nato Ci ўзбекчада - “яхши ўғил дунёга келди” деган маънони англатадиган иборадан келиб чиққан экан. (Дарвоқе Фибоначчи тўғрисидаги савол Фибоначчи рақамларидан бирида ўйналяпти) 

22-савол: Сиёсатчилардан бири томонидан айтилиб, бироз ўзгартирилган цитатага диққат қилинг. “...Ҳаттоки улар ёввойи, шавқатсиз, ваҳший, фанат бўлишларига қарамасдан, биз дунё раҳбарлари сифатида, умумбашарий эзгулик учун, эскисигаям янгисигаям тегмаймиз”. Савол, эскиси ва янгисини топинг. 
ЖАВОБ: Киото, Токио. 
Изоҳ: ушбу цитата Гарри Трумен Японияга атом бомба ташлашдан олдин сўзлаган нутқидан олинган. 

23-савол: Спортдиалог.ру сайтидага мақолалардан бирида нима учун америкаликлар европача футболни севмасликлари ҳақида ярим ҳазил ярим чин 5 та сабаб кўрсатилган. Биринчиси - америкаликлар бирорта ҳам ашулани билмаслиги, иккинчиси - футбол америкада оналар спорти эканлиги, учинчиси - футболда ривожланиш учун имконият бўлганлиги-ю, лекин уни қўлдан чиқарганлиги, тўртинчиси - америкада спортдаги безориликнинг йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Савол: мақолада келтирилган бешинчи сабабни топинг! 
ЖАВОБ: Америкаликларнинг футбол ўйнашни билмасликлари. 

24-савол: Тарқатма материал. 
Қаршингизда 2009 йили суратга олинган фильмнинг постерини кўриб турибсиз. Савол ушбу фильмнинг оргинал номини топинг! 
ЖАВОБ: “Я” 
Изоҳ: Игор Волошиннинг автобиогрофик кинофильми “Я” деб номланган. Постер марказида Я ҳарфини кўришингиз мумкин. Бугунги ўйинимизни “А” ҳарфи билан бошлагандик, “Я” ҳарфи билан тугатамиз.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 1-ўйин.

Аббос Салайдинов  
жамоаси

12 август
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 7-ўйин.

5-6

Аваз Нўмонов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 
5-6

Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!