. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

14.01.2012 - Хушнуд Худайбердиев саволлари

Ассалому алайкум.
Бугунги 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни билан барча йигитларимизни чин қалбимдан табриклайман. Саволларни тузишда йўл қўйган хатоларим учун олдиндан узр сўрайман. 

1-тур. 
1-савол: Савол мақоли: Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битирар экан! 
1960 йилги Римда бўлган Олимпиада ўйинлари медаллари ўз давригача бўлган медаллардан бир фарқи билан ажралиб турган. Ташкилотчилар ушбу фарқ сабабли бир ишни қилишни афзал билишган, яъни улар турли хил кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида тақдимот маросимида медалларни топширувчи қизларга медалдан ташқари яна бир қўшимча нарса беришга қарор қилишади. Мен сизлардан медалларда қандай фарқ бор эди деб сўрамайман, Сиз қизларга нима берилганлигини айтишингиз керак. 
ЖАВОБ: Қайчи 
ИЗОҲ: 1960 йилгача Олимпиада медаллари ғолибларнинг қўлига топширилган. Рим Олимпиадаси ташкилотчилари илк марта медалларни махсус ингичка бронза занжирли қилиб тайёрлашган ва уларни биринчи марта бўйинга тақишга қарор қилишган. Аммо бу янгилик бўлганлиги учун, улар ушбу янгиликни баъзи спортчилар яхши кутиб олмаслигидан хавотирга тушишган ва медалларни тақиб қўядиган қизларга қайчи ҳам қўшиб беришган. Агарда қизлар спортчиларда норозилик аломатларини сезса, дарров ўша занжирни қирқиб ташлашлари ва одатдагидек медални ғолибнинг қўлига топширишлари керак эди. 
Манба: http://ru.wikipedia.org/wiki/Олимпийская_медаль 

2-савол. Айтганча, ҳали гапимни бошида 14 январь билан табриклабман-у, лекин янги йил билан табриклаш эсимдан чиқиб қолибди. Бугун 2012 йилдаги биринчи йиғилиш. Барчангизга янги йил муборак бўлсин, сизларни ҳеч қачон соғлиқ ва омад тарк этмасин! Раҳмат! Агар қорбобо бўлганимда албатта совға билан кириб келардим ))) Афсус ва ҳайриятки, унақамасман. 
Савол! 
Мақол: Узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка яхши. 
Яқинда интернет саҳифаларини титкилаб ўтирганимда, бир манбадаги маълумотга кўзим тушиб қолди. У маълумот бир қанча парадоксларга тўлалиги мени ажаблантирди. Масалан, битта ўйинчи бутун бошли футбол жамоасидан анча юқорига жойлаштирилган. Тилчилар парламент вакилидан юксак баҳоланган. Энг катта парадокслардан яна бири оддий япон соати 250 км/с тезликдан ҳам тезроқ ҳаракатлана олиши таъкидланганидир. Ўша мақола ҳар қанча парадоксларга тўла бўлмасин, аммо барибир унда инсон олий мавжудот эканлиги мажозий маънода ўз аксини топган. Бу борада ҳам баъзи истиснолар бор албатта. Диққат кутилмаган савол, менга бу мақола нима ҳақидалигини эмас, балки инсон олий мавжудот эканлигини мажозий маънода исботлаб берган 2 та номни тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Албатта узоқдан ўйлаш керак эмасди бу саволни. Яқинимиздан, аниқроғи ўзимиздан излашимиз керак эди. Битта ўйинчи, яъни “Голеадор” жамоаси бутун бошли жамоадан, яъни “Эстудиантес”дан юқорироқда эди. “Шарқшунослар”, парламент вакилидан, яъни “Сенатор”дан кўпроқ очко олишганди. Оддий япон соати “Ориент” 250км/с тезликда ҳаракатланадиган поезд - “Афросиёб”дан баландроқда туришган. Ушбу воқеаларнинг барчаси, мен саволни бошида эслаб ўтган “Қорбобо кубогида” содир бўлган воқеа эди. Ўша кубокда инсонлар номи билан номланган 2 та жамоа 1 ва 2-ўринларни эгаллаганди. Биринчиси, Тохиржон Одилов, иккинчиси Музаффар Сатторов жамоалари. 
Манба: http://zakovat.mtrk.uz/uz/news/show/news/qorbobo_kubogi_2011/ 

3-савол. Мақол: Ўзингни эҳтиёт бил... 
Ўрта асрлар архитектурасига тегишли Германиядаги ёдгорликлар орасида сайёҳлар жуда кўп ташриф буюрадиган қадамжолардан бири, бу Цвингерлар саройидир. Бундан чамаси ярим асрлар олдин сарой кираверишига ёзилган 3 та сўздан иборат ёзув тахтачаси хозиргача сақланиб қолган. Гарчанд хозир бу бироз кулгили бўлсада, бугунги кунга келиб у ҳатто мемориал ёзувига айланган. Сиз ўша 3 та сўздан иборат гапни мантиқан бўлсада ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Текширилди, миналар йўқ. 

4-савол. Тарқатма материал бор. 
15 – Гонконг – 7,685 
14 – Нью-Йорк. АҚШ – 5,924 
13 – Сан-Паулу. Бразилия – 5,667 
12 – Сингапур – 4,368 
11 – Москва. РФ. – 3,273 
10 – Сеул. Жанубий Корея – 2,877 
9 – Теҳрон. Эрон – 2,804 
8 – Токио. Япония – 2,702 
7 – Рио-де-Жанейро – 2,564 
6 – Истамбул. Туркия – 2,148 
5 – Торонто. Канада – 1,868 
4 – Санкт-Петербург. РФ – 1.770 
3 – Буэнос-Айрес.Аргентина – 1,709 
2 – Киев. Украина – 1,531 
1 – Лондон. Англия – 1,478

Сиз кўриб турган рўйхатда бир кўрсаткич бўйича яқиндагина тузиб чиқилган рейтингнинг ТОП-15 талигига кирган шаҳарлар номи ва уларнинг кўрсаткичлари ўрин олган. Хозирда рейтингда карвонбошиликни Гонгконг ўз қўлига олган. Унинг натижаси дунё бўйича энг кўп бўлиб, ўзининг энг яқин таъқибчиси Нью-Йоркни сезиларли сонда ортда қолдирмоқда. Айтиш жоизки, ушбу кўрсаткич бўйича шаҳарлар натижаси ҳисобланаётганда маълум бир мезонлар бажарилиши талаб қилинган. Ушбу мезон бўйича ёки минимум 12, ёки минимум 35 бўлиши керак эди. Албатта мен рақамлардан кейинги ўлчов бирликларини айтмай кетдим. Марҳамат, қилиб айтингчи, ушбу рейтинг қандай кўрсаткич бўйича тузилган? 
ЖАВОБ: Сизларга ушбу тарқатма материал бекорга тарқатилмади. Ушбу кўрсаткичларни шундоқ сўзда ўқиб берсам ҳам бўларди, аммо баъзи деталларга эътибор беришингиз учун қўлингизга тутқазгандим. Эътибор бердингизми, рўйҳатда рақамлар тескари кетган. Пастдан тепага қараб. Худди биноларни қаватига ўхшайди. Энг юқори кўрсаткични олган Гонгконг 1-ўринда эмас, 15-ўринда, яъни энг юқорида. Бундан ташқари, яхшилаб қаранг, шакли нимага ўхшайди? Мен ташлаб кетган ўлчов бирликлари, бу – 12 қават ёки 35 метрдан ошган биноларгина осмонўпар бинолар сифатида ҳисобга олинган ва уларнинг сони бўйича тузиб чиқилган рейтинг эди бу. 
Манба: http://bigpicture.ru/?p=252884 

5-савол. 2002 йил ўрталарида бўлиб ўтган халқаро симпозиумда КХДР ва Жанубий Корея давлати вакиллари географик харитадаги бир номни ўзгартириш таклифини беришади. Корейцлар фикрича, ушбу ном ўз вақтида жаҳон ҳамжамиятининг соддалигидан фойдаланиб, жуда ҳам айёрлик билан қўйилган эмиш. Улар ушбу номни “Шарқий” номи билан алмаштиришни таклиф қилишган. Савол, у ернинг хозирги номини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Япон денгизи 

6-савол. Мақол: Понани пона билан уриб чиқаришади. 
Индонезияда ҳар йили 200 та компания ва жисмоний шахслардан иборат рўйҳат эълон қилинади. Ушбу рўйҳатга кирганларга махсус фахрий ёрлиқлар берилади. Одатга кўра уларни бу фахрий ёрлиқлар билан шахсан президентнинг ўзи тақдирлаши диққатга сазовор. Ўз навбатида қўшимча сифатида уларга турли солиқ имтиёзлари ҳам берилар экан. Энди сизларга савол, ушбу рўйҳат қандай асосга кўра тузилишини максимал аниқликда айтинг. 
ЖАВОБ: Энг кўп даромад солиғи тўлаган субъектлар. 

7-савол. Канаданинг 2 доллар қийматига эга бўлган тангасининг орқа томонида оқ айиқ тасвирланган ва у давлатни ёввойи табиатга бойлигидан далолат беради. Энди сизларга савол, ушбу танганинг юза қисмида қандай тасвир борлигини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Буюк Британия қироличаси тасвири. 

8-савол.  
savol_8
Мақол: Мағзидан данаги ширин 
Сизга тақдим этилган суратда 1930 йилларда АҚШда ташкил қилинган махсус қирувчи авиация бўлинмасининг эмблемаси акс этган. Савол жуда қисқа. Айтингчи, ушбу бўлинма базаси нимада жойлашган эди? 
ЖАВОБ: Дирижаблда 
Изоҳ: 1930 йилларда АҚШда 2 та ҳарбий дирижабл яратилади. Шунингдек, уларнинг ҳар бирида 5 тадан қирувчи самолёт мавжуд эди. Ҳаводаги дирижаблдан самолётларнинг учиб кетиши ва қўниши, эмблемадаги гимнастларнинг ҳаводаги трюкларига ўхшаб кетар эди. Бундан ташқари яхшилаб тикилсангиз, гимнастлардан бири дирижаблга ўхшаб, дўмбоққина ))) 

9-савол. Мақол: Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак. 
“Магистраль” газетаси 1 мақоласида офис ходималарини характерига кўра таснифлашни таклиф қилади. Уларнинг 3 та мисолини эшитинг: 
1. Бундай типдаги вакилалар ишни худди мусобақадек қабул қилишади. У фақат қилаётган меҳнати натижасида ўзининг карьераси ўсишига ишонади. 
2. Уларни кўзини чарақлаб туришидан ҳам таниб олсангиз бўлади. Ҳаттоки энг бўлмағур ишларни ҳам катта иштиёқ билан бажариши, ҳатто раҳбарларни ҳам баъзида хавотирга солади. 
3. Бу типдагиларнинг энг асосий фазилати – уларнинг ташқи кўринишидадир. Бу фазилати ўз навбатида унинг фирмадаги ишини сақлаб қолишида асосий гаров бўлиб хизмат қилади. 

Сизга мақола муаллифи санаб берган барча таснифларни айтишим шарт эмас. Сиз шунчаки, менга ўша газетанинг кейинги саҳифасида қайси актриса ҳақида мақола босилиб чиққанлигини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Учта тип вакилларига берилган таърифларга яхшилаб эътибор берсангиз, унда бири спортчи, иккинчиси жамоатчи, учинчиси шунчаки гўзал! Бу “Кавказ асираси” фильмида Нина образини яратган актриса Наталья Варлей эди. 

10-савол. Тарқатма материал: 

*****қсизт******* 
*****абезп******* 

Муайян бир хизмат турини реклама қилувчи плакатларда бир шиорни кўриш мумкин эди. Биз сизга ўша шиорнинг бир қисмини беркитган ҳолда тарқатдик. Биринчиси ўзбек тилидаги, пастидагиси эса худди шу шиорнинг рус тилидаги варианти. Шиор тескари арк шаклида ёзилганди. Сиз эса, ўша шиорни хоҳланг ўзбек тилида, хоҳланг рус тилида тўлиқ ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: бўшлиқсизтабассум 
Улыбкабезпробелов. 
Изоҳ: Бу стоматологик хизматлар рекламасидан эди. 

11-савол. Уйларга сантехника жиҳозларини ўрнатиш ва сув қувурларини таъмирлаш билан шуғулланувчи фирма номи инглизча 5 ҳарфли сўздан олинган бўлиб, фақатгина битта фарқи 1 ва 2-ҳарфлари орасига бир рақам қўйилган. Ташкилотчилар бу ном билан ўз фаолиятини кенгроқ ёритиб бера олишган. Сиз ўша номни ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: H2Ouse. 
Изоҳ: Фирма номи инглизча "House" (уй) сўзидан олинган бўлиб, 2 рақамини қўйилиши орқали сувнинг химик формуласини ҳам ифодалашган. 

1-тур охирги саволи. 
Мақол: Сўздан сўзни фарқи бор, 32 нархи бор. 
У инсон 3 кундан кейин ўзининг 19500 кунлигини нишонлайди. Уни мажозий маънода бир қитъанинг йўлдоши дейиш мумкин. Гарчанд биз у ҳақида жуда кўплаб маълумотларга эга бўлсакда, аммо ажабланарлиси, ҳали биронта жойда ўша инсонни ширинликни қанчалик ёқтириши ва уларни бошқаларга ҳадя қилиб, шодлик улашиши, сўнг ширинликларни қабул қилиб олган инсонларга қутлуғ, яъни муборак бўлсин дейишлари ҳақидаги маълумотга дуч келмаганмиз. У ўзининг меҳнатлари эвазига шуҳрат қозона олган, шу сабали ҳам мен сизга у инсон ҳақида қўрқмасдан савол бераяпман! Диққат, савол. 1 дақиқадан сўнг саволда таърифланган инсоннинг исм-шарифини ёзиб беринг. Вақт кетди! 
ЖАВОБ: Ушбу саволда ҳам жавобга етаклайдиган бир қанча илмоқлар бор эди. Мен матнда нақ 5 та исмни яшириб кетдим! 
"Уни мажозий маънода бир қитъанинг йўлдоши дейиш мумкин" – бу ерда Осиё қитъаси назарда тутилганди. Бу 1-исм. 
"ҳали биронта жойда ўша инсонни ширинликни қанчалик ёқтириши ва уларни бошқаларга хадя қилиб, шодлик улашиши, сўнг қабул қилиб олган инсонларга қутлуғ, яъни муборак бўлсин дейишлари ҳақидаги маълумотга дуч келмаганмиз" – бу ерда Ширин, Ҳадия, Шодия ва ниҳоят форсчадан қутлуғ, муборак маъносини билдирувчи Ҳумоюн исми яширилган эди. 
Шунингдек, "У ўзининг меҳнатлари эвазига шуҳрат қозона олган" – деганда у инсонни “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлиги назарда тутилганди. Ва яна бир илмоқ саволни атайин 12-раундда берилгани. 12-рақам тушганда доим улар экранда пайдо бўладилар. Хозир ҳам 12-савол. Саволда таъриф берилган инсон – “Заковат” Интеллектуал клуби раҳбари Абдуллаев Абдурасул Мўминович эди! 
Манба: http://zakovat.mtrk.uz/uz/content/boshlovchi/ 


2-тур. 
1-савол. Футболда бир қоида бор. Ҳамма жойда тан олинган эмаску, лекин барибир қоида деб қабул қилса бўлади. Ушбу қоидани нималигини очиқ айтмайман, лекин унга мисол қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг 10 октябрда ҳамда 11 ноябрда КХДР билан бўлиб ўтган ўйинини мисол қилиб келтиришим мумкин. Бу шунчаки маълумот эди, мақол ўрнига, энди саволни эшитинг. 
“Биз ёнғоқни тишимизда чақиб кўришга ҳаракат қиламиз – аммо натижа йўқ! Ён-веримиздан уни чақиш учун қаттиқроқ предмет излаб кўрамиз, лекин тополмаймиз. Сўнг ёнғоқни яхшилаб айлантириб томоша қила бошлаймиз, мақсад унинг биронта кичик бўлсада ёриғини, дарз кетган жойини топиш. Топгандан сўнг айнан ўша кичик ёриқ устига яхшилаб, куч билан уришни бошлаймиз ёки ёриқни қандайдир йўллар билан ажратишга ҳаракат қиламиз ёки охирида биз топган ёриқ аслида сохта эканлигига амин бўламиз”. Диққат савол, мен юқорида ўқиган сўзлар кимга тегишли ва у бу сўзларни нимага нисбатан айтган? 
ЖАВОБ: Футболда мен айтган мисол, бу уй-меҳмон тизимидаги 1-давра охирида ўйнаган жамоалар, 2-давра бошида яна ўзаро куч синашиши ҳақида эди. Бу мисолни сизга 2-турни бошида берилаётган савол 1-тур охирида Абдурасул Абдуллаев ҳақида берилган саволга ўхшаш эканлигига бироз бўлсада ёрдам бериши учун айтгандим. Фақат уй-меҳмон тизими бўйича, ушбу савол Ўзбекистондаги “Заковат” асосчиси ҳақида эмас, балки Россиядаги “Что? Где? Когда?” ўйини асосчиси ҳақида эди. Демак, жавоб: саволда келтирилган сўзлар муаллифи Владимир Ворошилов ва у савол ҳақида айнан ўша таърифларни берган. 

14-савол. Мақол: Така бўлсин, сут берсин. 
АҚШ ҳақида кўплаб ғаройиб статистик маълумотларни эшитиб қоламиз. Масалан, шулардан бирини эшитинг. Пентагон сўнги 15 йил ичида айнан шундай лойиҳалар учун 32 миллиард АҚШ доллари сарфлаган экан. Қандай лойиҳаларга деган саволимга аниқ жавоб талаб қиламан. 
ЖАВОБ: Тугалланмаган лойиҳаларга. Охирига етказилмасдан тўхтатилган деган жавоблар ҳам қабул қилинади. 

15-савол. Финляндияда ҳар йили “Ҳаво гитараси” номли жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада ҳакамлар ҳайъати ғолибларни 3 та мезон бўйича аниқлашади: техника, харизма ва актёрлик маҳорати. Мусобақа 2 та босқичдан иборат бўлади, биринчиси, иштирокчилар ўзлари тайёрлаб келган номерларини намойиш қилишса, иккинчисида ташкилотчилар томонидан берилган вазифаларни бажаришади. Агарда бу одатий гитара мусобақаси бўлганда эди, мен сизларга буни савол қилиб бермаган бўлардим. Айтингчи, мусобақани ўзига хослиги нимада? 
ЖАВОБ: Иштирокчилар мусобақа давомида аслида қўлларида йўқ гитарани худди бордек қилиб, чалиб кўрсатишлари керак бўлади. 

16-савол. 
savol_16
Мақол: Андишани отини қўрқоқ. 
Сиз бир маҳсулот билан савдо қилувчи компаниянинг реклама постеридан олинган парчани кўриб турибсиз. Ушбу реклама постери нимани реклама қилишини максимал аниқликда айтинг. 
ЖАВОБ: Кўриб турганингиздек, мушуклар кимнидир ёки ниманидир масхара қилмоқда. Энди мушук бўлгандан кейин, нимани ҳам масхара қиларди, албатта итнида. Аммо мушуклар итлардан жуда қўрқади. Бу мушуклар эса бамайлихотир масхара қилмоқда, чунки улар яхши билади, ит боғланган занжир жуда мустаҳкам ва пишиқлигини. Демак, тўғри жавоб, итлар учун занжир.
javob_16 

17-савол. Мақол: Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар. 
Артур Конан Дойл ўзининг бир ҳикояси асосида театрда саҳналаштирилган спектакльга қандай қилиб бош қаҳрамон танлашганини сўзлаб беради. Бош роль ижрочиларидан бири доим томошабинлардан ва ёрқин чироқлардан жудаям қўрққан ва чўчиган. Шу сабабдан ҳам уни алмаштиришга мажбур бўлишган. Энди сиз менга 2 та сўз билан бош роль ижрочисини нима билан алмаштиришганлигини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Саволдан тушунарлики, бош роль ижрочиси одам эмас эди. Буни кўпчилик тушуниб етган бўлса керак. Мақолни биринчи қисмини атайин айтмасдан кетгандим. Конан Дойл ҳикоясини саҳналаштираётганда тирик илондан фойдаланмоқчи бўлган экан. Афсуски у кўпчилик олдида ва ёрқин чироқлардан ҳуркиб кетаверган. Шунинг учун ноилож унинг ўрнига олачипор ленталардан фойдаланишган. 

18-савол. Футболнинг ашаддий ишқибозларидан бири сифатида футбол ҳақида савол бермасам бўлмас. Голландиялик моҳир футболчи Йохан Круиффга дарвозабонлар баъзида шундай савол бериб туришар экан: “Агарда тўп дарвоза “тўққизлигига” (девятка) қараб учаётган бўлса, унда нима қилиш керак?”. Круифф бу саволларга ажойиб тарзда жавоб беради. Унинг тавсия қилган ишини сизлар ҳам қилсангиз, ҳечам хафа бўлмайман. Қандай ишни? 
ЖАВОБ: Олқишлаш, қарсак чалиш. 


20-савол. Мақол: Ҳар яхшининг бир ёмони бор. 
Статистика жуда қизиқ фан! Унда ажойиб ва ғаройиб маълумотларни кўришингиз мумкин. Шулардан бирини эшитинг. УНИНГ ҳар 120 миллионтасига 100 долларлик маҳсулот савдоси тўғри келар экан! Уни айтинг! Умид қиламанки, сизнинг жавобингиз Унга айланмайди! 
ЖАВОБ: Спам. Интернетдан фойдаланувчилар ўзларининг электрон почталарига келадиган спамлардан безор бўлишган бўлса керак. 

21-савол
savol_21
Бир фильм қахрамони ичидаги гази чиқиб кетиши натижасида қулаётган ҳаво шарини УНГА ўхшатган!!! Менга УНИ айтинг!!!
ЖАВОБ: Кўз олдингизга келтиринг. Ичидаги гази чиқиб озғинлашиб қолган ҳаво шари худди ундов белгисига ўхшайди. Шу сабабли ҳам мен саволда УНГА сўзини ҳаяжон билан, алоҳида урғу бериб ўқидим.

22-савол. 16 асрда яшаган Рох исмли инсоннинг ота-онаси жуда бадавлат бўлишган. Улар оламдан ўтгач, Рох дунё кезувчи монах бўлишга қарор қилади ва шу сабабдан бир ишни бажаради. Энди кутилмаган савол, қайси турдаги савдогарлар ўзлари учун муқаддас Рохни ҳомий дея билишади? 
ЖАВОБ: Биласиз, монахлар оддий кун кечиришади. Турмуш тарзи ҳам оддий, ейиш-ичиши ҳам оддий ва кийимлари ҳам оддий. Улар учун бойлик муҳим эмас. Шу сабабдан ҳам, Рох ота-онасининг барча бойлигини, нарсаларини камбағалларга бўлиб беради. Шундан буён ўша тоифадаги савдогарлар Рохни муқаддас авлиёга қиёслашиб, ўзларининг ҳомийси қилиб олганлар. Бу тоифа - ишлатилган буюмлар билан савдо қилувчилар. Бошқача тилда айтганда Second hand чилар. 

23-савол. Саволни сизга Ўзбекистон Қаҳрамони, элимиз суйган ижодкор, халқ шоиримиз Абдулла Орипов берадилар. Улирнинг номидан саволни мен ўқийман. 
"Мен Эркин Воҳидов ижодини ҳурмат қиламан. Бизнинг ижодимиз бир-бирига ўхшаб ҳам кетади. Унинг шеърларида ажойиб маъно ва мантиқ ҳукмрон. Шундай шеърлардан бирини эшитинг. 
Шеър номи – Пўлат. 

У даставвал ойболта бўлди, 
Сўнг замбарак бўлиб қуйилди. 
Қилич ҳам у, милтиқ ва наган, 
У бомба ҳам бўлиб портлаган. 
Лекин олган жаҳонни фақат 
Уч нуқта бўлиб қуйилгач пўлат. 

Айтингчи ҳурматли билимдонлар, уч нуқта ўрнида мен қайси сўзни тушуриб қолдирдим?
ЖАВОБ: Саволни мени ўзим ҳам берсам бўларди. Аммо Абдулла Орипов номидан беришим сизга бироз ёрдам бериши мумкинлигини ҳисобга олдим. Пўлат жуда кўп нарсага айланган бўлсада, бутун жаҳонни олишга қурби етмаган. Фақатгина унга айлангачгина пўлат бунга эриша олган. Абдулла Орипов ижодида ҳам худди шунга ўхшаш сатрлар бор:
“Темур тиғи етмаган жойни, 
Қалам билан олди Алишер” деган. 
Эркин Воҳидов шеърини тугатиб қўяман: 
Лекин олган жаҳонни фақат 
Перо бўлиб қуйилгач пўлат. 

Охирги 24-савол.
Хозирги саволим ҳам, аниқроғи саволнинг жавоби ҳам “Заковат”нинг рейтинг ўйинлари учун янгилик менимча. Таҳминимча ҳали бунақа жавоб олдин умуман берилмаганди. Изоҳни калта қилиб, саволга ўтсам. 
Мақол: Аввалинг хор бўлса бўлсин, охиринг хор бўлмасин. 
Савол: Мен сизлардан, 1 дақиқадан кейин жавоб ёзадиган вароқчангизга Алпь тоғини расмини чизиб беришингизни сўрамайман. Қадимги Худолар, ёш йигит ва қизни, Инн дарёси устидаги кўприкни, қарағай ғуддали (шишка) новдани, ҳиндулар бош кийимини, Шайншу тоғини расмини ҳам чизиб беринг демоқчимасман. 23 та саволга жавоб ёзиб толиққан қўлларингизга дам бериш мақсадида бошқа нарсани сўрайман. Менга мустақиллигимиз юбилейини эсдан чиқармаган ҳолда, жавоб ёзадиган варақчангизга ҳеч қандай ёзув ёзмасдан, яна қайтараман, ҳеч қандай ёзув ёзмасдан унинг 82 ёшидаги ҳолатини тасвирлаб беришингизни сўрайман. Сўз билан ёзилган ёзма жавобларни қабул қилмайман! Вақт кетди. 
ЖАВОБ: Ушбу савол ҳам ғиж-ғиж илмоқларга, илмоқларга ва ёрдамларга тўла эди. Мақоллар ичида энг катта ёрдам ҳам айнан мана шу саволда эди. Яъни турнирдаги биринчи саволни топа олганмисиз йўқми, билмадим, аммо охирги саволни топишингиз керак демоқчи эдим. Эсингизда бўлса биринчи савол Олимпиада ўйинлари ҳақида берилган эди. Яна ҳам аниқроғи олимпиада медаллари ҳақида. Бунинг устига ўша савол Италияда ўтган олимпиада ўйинлари ҳақида эди. Хозир ҳам савол айнан шу мавзуда, фақат қишки олимпиада ўйинлари медали ҳақида. Алпь тоғи сурати 1924 йилги Франциянинг Шамони шаҳрида ўтган 1-қишки олимпиада ўйинлари медалида тасвирланган бўлса, Инн дарёси 1976 йил Австриянинг Инсбург шаҳрида ўтган 12-қишки олимпиада ўйинлари медалида тасвирланган ва ҳ.к. Мустақиллигимиз юбилейи билан тенгдош бўлган 20-қишки олимпиада эса Италиянинг Туринг шаҳрида 2006 йилда бўлган. Ўша йили Қишки олимпиада ўйинларининг ёши 82 га тўлади. Туриндаги медалларнинг эса бошқалардан асосий фарқи уларнинг ўртаси тешик эди. Ўртаси йиртилган жавоб варақалари қабул қилинади.
javob_24
Манба: http://www.olympic.kz/olympicmedals.php?id=522

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 1-ўйин.

Аббос Салайдинов  
жамоаси

12 август
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 7-ўйин.

5-6

Аваз Нўмонов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 
5-6

Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!