. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

21.01.2012 - Саидолим Ғаниев саволлари

1-cавол. “Кулаётган одам” романи қаҳрамони Урсус дайди, табиб, кўзбойламачи бўлиб, одамларни ҳушламас, табиатни, ёлғизликни севарди. Шунга қарамасдан, у шаҳарма-шаҳар аравасида саёҳат қилиб, одамларга томоша кўрсатиб кун кечирар эди. Иложи бўлганда эди, араванинг эшиги ва деразасини олиб ташлаб, ҳудди ғилдирак устидаги Унда саёҳат қилган бўларди. Диққат савол: Уни топинг? 
ЖАВОБ: Савол давомида қаҳрамонни ёввойироқ одам бўлгани билдингиз. Муаллиф фикрича, иложи бўлганда у ғорни ғилдираклар устига қўйиб , унда ҳаракатланарди.

2-cавол. Россия каналларининг бирида бир неча йиллар илгари намойиш қилинган “Убойная сила”, яъни “Даҳшатли, қудратли куч” сериалида бир эпизод бор. АҚШга хизмат сафарига учиб кетаётган икки рус тезкор қидирув ходими самолётда ўтиришган бўлади. Шу вақтда кўринишидан афроамерикалик бўлган йўловчи ўз жойига, яъни иллюминатор ёнидаги ўриндиққа ўтиб олишини сўрайди. Маълум вақт ўтгач, 2-ходим 1-ходим берган саволга шундай жавоб беради: Биринчиси бирор бир ёмон иш қилиш олдидан, иккинчиси эса шу ёмон ишни қилиб бўлгандан кейин қўлланилади, деб ярим ҳазил, ярим чин тушунтиради. Диққат савол: Сиз Биринчи ва Иккинчини тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Биринчи - бу инглизчадаги “Excuse me” жумласи, Иккинчи эса “I am sorry” жумласи.

3-cавол. Андрей Гейм 2010 йил Графен технологиясини ўйлаб топганлиги учун физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлади. Диққат савол: Шу воқеадан 10 йил аввал содир бўлган қандай воқеа туфайли, Гейм Нобел мукофотчилари орасида ҳалигача бир жиҳат бўйича ягона инсон бўлиб келяпти? 
ЖАВОБ: У дунёда ҳам Нобел мукофотини, ҳам Шнобел мукофотини олган ягона инсон ҳисобланди.

4-cавол. Кўплаб нотижорат ва нодавлат ташкилотлар мавжуд. Бир жамоатчилар гуруҳи озиқ-овқат дўконларида фақат янги, соғлом, зарарсиз бўлган маҳсулотларни сотишга чорлайди. Улар олдиндан бир супермаркетни танлаб, у ерга оддий харидорлар кўринишида боришар ва беркитилган видеокамера орқали сифатсиз бўлган маҳсулотларни тасвирга туширар эди. Маълум вақт ўтгач, ҳудди шу дўконга келиб ўз эътирозларини очиқ тарзда билдиришади. Қўлларидаги видео эса дўкон маълум қоидаларни бузаётганининг исботи бўлади. Диққат савол: Жамоатчилар биринчи марта дўконга ташриф буюришганда яна ўзлари билан маҳсус нима олиб келишган? Фақат аниқ жавоб қабул қилинади! 
ЖАВОБ: Ўша куни чоп этилган газета. 
Изоҳ: Жамоатчиларнинг асосий мақсади дўкон расталарида фақат сифатли товар қўйилиши бўлган. Айрим ҳолларда расталарда муддати ўтиб кетган товарлар ҳам сотилиши кузатилади. Шу товарларни аниқлаш вақти камерага биринчи Товар ўрамидаги ишлаб чиқарилган сана ва амал қилиш муддати туширилади. Сўнг эса айнан ўша куни чоп этилган газета санаси туширилади.

5-cавол. Bookcrossing.com сайти ўз фойдаланувчиларига қизиқарли таклиф билан чиқди. Фойдаланувчи ўзига ёққан ёки керак бўлмаган китобни сайтда рўйҳатдан ўтказади, китобга “буккроссинг принципи” ёзилган тартиб рақамини ёпиштириб, китобни эгасига қайтариш илтимосини ёзиб қўяди. Фойдаланувчига берилган кейинги кўрсатмада китобни одам кўп жойда қолдириш кераклиги айтилган. Мақола давомида китоблар Х га қиёсланган. Диққат савол: Жуда ҳам аниқлик билан айтинг, Х нима? 
ЖАВОБ: Х бу ичига хат солинган бутилка эди. Сайт вакиллари бу йўл билан ҳудди бутилкани денгиздаги ҳаракатини қуруқликда китоб орқали қайтаришни таклиф этишган. Фақат бу ерда китоб бутилкадан фарқли ўлароқ, бир неча манзилларда кўчиб юриши мумкин.

6-cавол. Бир асарда ёзилишича, ўрта асрларда Англия қироли Карл II саройида бир одат бўлган. Боланинг ҳиқилдоғи операция қилингандан сўнг, маълум вақт ўтгач, қирол саройига бир лавозимга ишга олинган. Унга қўйилган асосий талаб Биринчи ва Иккинчининг ўрнини босиб бериш бўлган. Диққат савол: Биринчи ва Иккинчини исталган кетма-кетликда ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Қўнғироқ ва хўроз. 
Изоҳ: У инсон ҳар соат хўроз овозидек, соат неча бўлса шунча марта қичқириши керак бўлган. Одатда бу хизматкор фаолияти тунги пайтда ўтган.

7-cавол. Швецияда “Копимизм миссионерлик черкови “ номли ҳамжамият мавжуд бўлиб, у одамлар орасида маълумотлар алмашинувини эркин тарзда йўлга қўйиш тарафдори ҳисобланади. Швеция қонунчилиги бу оқимни расман дин сифатида қабул қилган. Ҳамжамият бошқа ҳамжамиятлар сингари ўзининг шиори ва рамзларига эга. Асосий рамзи ҳудди Инь Ян тасвирига ўхшаш бўлиб, доира икки қора ва оқ қисмлардан иборат. Ҳар бир қисмга 6 та бир-биридан фақат бир символга фарқ қиладиган жумлалар ёзилган. Диққат савол : Шу икки жумлани ёзиб беринг.
ЖАВОБ: CTRL-C ва CTRL-V.
Изоҳ: Комьпютер клавиатурасидаги CTRL ва C тугмаларини бир вақтда боссангиз – нусха кўчириш, CTRL ва V тугмалари эса – нусха кўчирилган маълумотни жойлаш функцияларини бажаради.

8-cавол.
Ҳаётда ҳам шундай ярмиси хато
Бир бўлаги жавоб, ярмиси савол
Бахт ҳам тўлишади бир кун Х каби
Қайғулар эрийди, эрийди хушҳол.
Сизларга ҳозир Кристина Росеттининг Ойдин Суюндиқова таржимасидаги шеъридан бир парча ўқиб бердим. Диққат савол: 1 минутдан сўнг Х нималигини эмас , балки шеър қандай аталишини уч сўз орқали ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Ойнинг бир бўлаги.

9-cавол. 1930 йилларда “Ҳормел” корпорацияси дудланган чўчқа гўшти бозорида етакчилик қилар эди. Ҳатто шунга ҳам етиб борганки, улар керагидан ортиқ консервалар ишлаб чиқариб юборишган. Консервалар сотилмай, муддати ўтиб бораверган. Касодга учрамаслик учун компания Пентагон билан шартнома тузади, бироқ на флот, на армия бунча кўп миқдорда консерваларни истеъмол қила олмас эди. Шу сабабдан, “Ҳормел” катта савдо акциясини бошлайди. Энди консерваларни ҳар ерда, ҳар жойда кўриш мумкин эди. Диққат савол: Консервалар қайси савдо белгиси остида сотилган?
ЖАВОБ: SPAM. Инглизча, дудланган чўчга гўшти Spiced Ham деб номланади. Биринчи сўзнинг биринчи икки ҳарфлари ва иккинчи сўзнинг оҳирги икки ҳарфлари қўшилишидан савдо белгиси номи келиб чиққан. Кейинчалик, инсон розилигисиз юбориладиган рекламалар Spam деб номлана бошланди.

10-cавол. Саволда Грузия ва Жоржия сўзлари бошқа сўзлар ўрнида келган.
Россия тарихида нагаецларниниг ўз ўрни бор. Кўчманчи нагаецларни Иван Грозний куч билан чўқинтирган бўлса, Анна Иоановна даврида улар Рус армиясига қўшиб олинган. Улар узоқ вақт рус армиясида хизмат қилишади. 1842 йилда эса ўз ерларига қайтиб, у ерда “Грузия”ни барпо этишади. Жанубий Уралда жойлашган бу қишлоқда 2005 йил 50 метрлик алоқа минораси қурилди. Қурилиш вақтида қурувчилар бир неча бор ғарбдаги Жоржияга ҳам қатнашган. Диққат савол: Грузия ва Жоржия сўзлари қайси сўзлар билан алмаштирилган.
ЖАВОБ: Париж. Биринчи ҳолда бу Париж қишлоғи, иккинчи ҳолда эса Франция пойтахти. Нагаецлар рус армияси сафида Парижгача етиб боришган. 1842 йилда эса Париж қишлоғини барпо этишган. 50 метрлик алоқа минораси эса Эйфел минорасига ўхшаб қурилган.

11-савол. Ўзбекларда агар боласи қулоқсиз бўлса “Бўжи келди” деб қўрқитиш одати бор. Буни қарангки, баскларда ҳам шунга ўхшаш ибора бор экан. “ Aguardate, nino, quo voy allamar al comprachicos”, яъни “Эҳтиёт бўл болакай, бўлмаса мен компрачикосларни чақираман”. Диққат савол: Компрачикослар деб кимларни айтишган? 
ЖАВОБ: Бола сотиб олувчи ва сотувчиларни. 
Изоҳ: Компрачикос испанчадан ”бола сотувчи ёки сотиб олувчи” маъноларини беради. Ўрта асрларда Европанинг кўпгина ерларида бола савдоси ривожланган бўлган. Компрачикослар болаларни ота-оналаридан сотиб олиб, уларни хунук-бадбашара кўринишга келтиришган ва улар ёрдамида томоша қўйиб пул ишлашган.

12-cавол. Блиц.
1.Эрбий, иттербий, иттрий булар кимёвий элемент ҳисобланишади. Бундан ташқари улар яна бир жиҳат бўйича бир-бири билан боғлиқдир. Савол: Қандай жиҳат бўйича?
ЖАВОБ: Улар бир жой номидан олинган. 
Изоҳ: Агар элемент номларига эътибор берган бўлсангиз улар жуда ўхшаш. Стокголм архипелагидаги Ресарё оролида жойлашган Иттербю қишлоғи шу элементларга ном берган.

2.1810 йилда Бавария шаҳзодаси Людвиг ва Саксония маликаси Терезанинг коронацияси бўлиб ўтади. Бу воқеа ҳозир ҳам нишонланиб келиняпти. Савол: Ҳозирда бу маросим қандай номга эга?
ЖАВОБ: Октоберфест. Коронация октябр ойида бўлган.

3. Wikipediaнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда бу сайт энг кўп кириладиган сайтлар рўйхатида 10-ўринда туради. Сайт бу рўйхатда юқорироқ ўринни эгаллаши ҳам мумкин эди, бироқ ўзбек интернет фойдаланувчиларининг кўпчилиги бу сайтнинг аналоги бўлган бошқа бир сайтдан фойдаланишар экан. Савол: Иккала сайтни ҳам топинг?
ЖАВОБ: uz.wikipedia.org va ru.wikipedia.org, яъни Wikipedia сайтининг рус ва ўзбекча версиялари.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 1-ўйин.

Аббос Салайдинов  
жамоаси

12 август
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 7-ўйин.

5-6

Аваз Нўмонов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 
5-6

Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!