. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

04.02.2012 - Бобур Ёқубов саволлари

1. Севимли шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг ушбу шеъри билан бугунги ўйинимизни бошлаймиз: Диққат, саволда ўзгартириш бор.
Ярқираган тоғларимни
Оқ туманлар қуршаб кетди.
Кўкка қараб чопган йўллар
Энди бари нишаб кетди.
Дарахтларим ҳоригандай, 
Бир-бирини ушлаб кетди.
Дил боғига кирди кузак, 
Кеча хазон тўшаб кетди.
Кўзларимнинг атрофлари 
Ариқларга ўхшаб кетди.
Тил гоҳида таътил сўрар,
Тиш ҳам ишдан бўшаб кетди. 
Ушбу шеърда иккита сўз тил ва тиш сўзлари билан алмаштирилган. Шу иккала сўзни айтинг.
ЖАВОБ: Бош ва соч.

2. Қизил, сариқ ва пуштиранг бегонияларнинг гулларини ушлаган одамнинг қўллари шу рангдаги бўёқ билан бўялиб қолади. Бу бўёқни ҳеч нарса билан кетказиб бўлмайди, битта воситадан ташқари. Қайси воситадан?
ЖАВОБ: Оқ бегония гулбарглари билан кетказиш мумкин. 

3. Мангра дарахтлари денгиз ва қуруқлиқ чегарасида сув юзасида ўсади. Дарахтнинг уруғлари жуда кўп бўлади, лекин улар тўкилса, денгизнинг шўр сувида ўсиб кета олмайди. Шу сабабли уруғлар дарахтда қолади ҳамда дарахтнинг ўзида ривожланади, илдиз чиқаради, шундан кейингина дарахтдан ажралади. Фанда бундай кўпайиш усули ўсимликларга хос бўлмаган ном билан номланади. Шу номланишни 2 сўз билан айтинг? 
ЖАВОБ: Тирик туғиш.

4. Виктор Алимасов ўзининг “Фалсафа ёхуд фикрлаш лаззати” китобида шундай ёзади: “Биринчи менга қадрни ўргатди, Иккинчи – меҳрни, Учинчи эса – жабрни. Ҳайратланарлиси шундаки, жабрни ўргатгани мен учун азизроқ”. Биринчи, иккинчи ва учинчини топинг. 
ЖАВОБ: Онам, хотиним, қизим.

5. Диққат, 7-синф атласидан: Эверест, Ўлик денгиз қирғоғи, Антарктида, Килиманджаро, Каспий денгизи, Байкал кўли, Нил дарёси, Амазонки дарёси бассейни, Анхель шаршараси, Одак ороли, “Восток” станцияси, Гавайи ороллари, Атакама чўли, Адел ери, Фанди кўрфази. Рўйхатнинг тузилиш принципига эътибор беринг ва охирги элемент, “Восток” станциясига қарама-қарши бўлган пойтахт шаҳар номини айтинг.
ЖАВОБ: Триполи.
Изоҳ: Ер юзидаги “энг-энг” жойлар айтиб ўтилди. Ер шарининг энг совуқ жойи “Восток” станцияси бўлса, энг иссиқ жойи Триполи шаҳри.

6. Бирорта машҳур актёр қатнашмаган рус асари, Люк Бессоннинг Жан-Поль Бельмондо ва Катрин Деневлар қатнашган фильми, Стивен Спилбергнинг Мерил Стрип қатнашган фильми ва шу билан бирга Антонио Бандерас, Хулио Иглесиас, Пенелопа Крус ва Пласидо Доминголар қатнашган фильмлар билан рақобатлашган. Лекин “бош мукофот” буларга эмас бошқасига насиб этган. Диққат савол: Бош мукофотни айтинг?
ЖАВОБ: 2012 йилги Олимпиада ўйинларининг мезбонлиги.
Изоҳ: Юқорида айтилганлар Халқаро  Олимпиада қўмитасининг Сингапурдаги сессиясида Москва, Париж, Нью-Йорк ва Мадрид шаҳарларининг реклама ролиги эди. Бунда Лондон ютиб чиққан. 

7. Бу жараённинг асосий иштирокчиларидан ташқари қўшимча иштирокчилари ҳам бўлади. Уларга хусусияти, касби ва характерларидан келиб чиқиб “Кичкина табиб” фильмидаги Нозим Тўлахўжаев образини, тоғда туғилган шотландни, 1983 йилда чиққан итальян фильми бош қаҳрамонини, Жобир Аҳмедовни ва бошқа кўпчиликни киритиш мумкин. Бундан ташқари бевосита ва бош иштирокчилар ҳам бор. Савол: Гап нима ҳақда?
ЖАВОБ: “Мафия” ўйини. Бу ўйиннинг ҳар хил версияларида оддий ҳалол одам, Дункан Маклауд, комиссар Каттани, шифокор ва бошқа персонажлар қатнашиши мумкин.

8. Машҳур яҳудий ёзувчиси Эфраим Севеланинг “Моня Цацкес – байроқдор” асаридаги эпизодлардан бирида асар қаҳрамони ҳарбий госпиталга тушиб қолади. Бу ерда у сонининг орқа юзасидан ўқ теккан бир учувчига эътибор беради. Бу учувчи кўринишидан шармандали бўлган жароҳатини бошқаларга изоҳлаш ёки ҳар хил саволларга ўрин қолдирмаслик учун бир иш қилади, аниқроқ айтадиган бўлсак бир ишни ҳеч қачон, ҳаттоки ухлаётганда ҳам қилмайди. Диққат савол: нима иш қилмайди?
ЖАВОБ: Бош кийимини ечмайди. 
Изоҳ: Бу жароҳат, яъни орқа тарафидан ўқ тегиши жангчи учун уятли ҳисобланади, чунки бундай ҳолатда ёки у қочаётганда ўқ теккан, ёки ўзиникилар уни отган бўлиб чиқади. Учувчининг бундай жароҳат олиши эса бошқа гап, чунки бунда учувчи ўриндиқда ўтирган ҳолатда ўқ пастдан теккан бўлиб чиқади. Шу сабабли у ўзининг ҳарбий учувчи эканлигини кўрсатиб туриш учун учувчилик фуражкасини ҳеч қачон ечмаган. 

9. 17 асрда ёзилган хитой қиссаларидан биридан парча: “Уларнинг қўлларидаги боғлам-боғлам қоғоз пулларни кўриб у билдики, аёллар у ерга кетишмоқда.” Қаерга кетишмоқда?
ЖАВОБ: Иботахонага. 
Изоҳ: Қоғоз пуллар дастлаб қурбонлик учун мўлжалланган ва ҳақиқий пулларнинг рамзи бўлиб ҳисобланган. 

10. Математикада кўпҳадларни ажратишда қуйидаги усул қўлланади: Олдин тенгламага бир ифода қўшилади, кейин чиқариб ташланади. Математик энциклопедиялардан бирида бу усул классик асарлардан бирининг бош қаҳрамони номи билан аталиши ёзилган. Бу унинг айтган машҳур гапларидан бири билан боғлиқ бўлса керак. Савол: Асар номини айтинг?
ЖАВОБ: “Тарас Бульба”. 
Изоҳ: Ўғли Андрийга “Сени ўзим яратдим, ўзим ўлдираман” деб айтган.

11. Она айиқ овдан қайтиб келганда унинг болалари нима учундир ингичка дарахтларга қочиб чиқиб кетишади. Бу уларнинг бир хусусияти билан боғлиқ. Қандай хусусияти билан?
ЖАВОБ: Айиқ болаларининг кўриш қобилияти яхши ривожланмаган бўлади. Шу сабабли гавдаси катта бўлган оналарини душман деб ўйлашади ва катталар чиқа олмайдиган ингичка дарахтларга тирмашиб чиқиб олишади.

12. Маълумки ўзбекларда қадимдан совчилик масаласи муҳим ҳисобланган. Совчилик маросими ҳам ўзига хос нозик дипломатия бўлиб, ундаги ҳар бир ҳаракат, кўз қараши, имо-ишора, гап-сўзлар алоҳида эътибор талаб қилинган. Ҳеч қачон совчиларга биринчи бор келишида розилик берилмаган. Шу билан бирга рад жавоби ҳам берилмаган. Иккала ҳолатда ҳам уй эгалари томонидан деярли бир хил бўлган “тақдири қўшилган бўлса...”, “қизимиз ҳали ёш...”, “қавм-қариндошлар билан маслаҳатлашиб кўрайлик...” каби гап-сўзлар айтилган. Тўғридан-тўғри рад жавобини бериш эса совчиларга ҳақорат бўлиб туюлиши мумкин эди. Лекин нозик ишора билан уй эгалари совчиларга рад жавоби берилганлигини билдиришган ва совчилар иккинчи марта овора бўлиб бу хонадонга келиб юришмаган. Ўзбек халқида бундан келиб чиққан ибора ҳам бор. Савол иккита: хонадон эгалари совчиларга қандай қилиб рад жавоби берилганлигини билдиришган ва бундан келиб чиққан ўзбекона иборани ёзиб беринг.
ЖАВОБ: Рад этилган совчиларнинг оёқ кийими кўча эшик тарафга қаратиб тахланган. Ибора эса “ковушини тўғирлаб қўйиш”.

13. Сирожиддин Саййиднинг яна бир шеъридан парча:
 “Уч нуқта”, айланай номингдан сенинг, 
Гапга лим-лим тўлуғ жомингдан сенинг.
Бугун бу дунёнинг эгаси сенсан, 
Поёнсиз оламнинг эркаси сенсан.
Секин Ер юзини айладинг ишғол,
Бир ишинг яхшию, бир ишинг – ишкал.
Сен сўнмай, сўлимай ёз-қиш яшайсан, 
Қитъадан қитъага миш-миш ташийсан
Зангор кўзларингда ҳамма нарса бор, 
Ким ишдан кетдию, ким эса – бемор.
Тунлар ёритасан кулдонларни ҳам,
Бир зум тинч қўймайсан султонларни ҳам.
Ишинг бор подшою чўпонга қадар,
Дарров етказасан японга қадар.
...
Савол: “Уч нуқта” ўрнидаги битта сўзни топинг 
ЖАВОБ: Интернет

14. Роберт Джорднинг китобларидан бирида Шончан империясининг урф-одатлари ҳақида ёзилади. Шулардан бири уларнинг фуқаролари бир ишни қилишлари тақиқланган ва бу ишни қилганларга ўлим жазоси берилган. Бу ишни фақат император оиласига тегишли бўлганлар қилишлари мумкин эди. Қолганлар бу ишни қилишса, ўзларини император оиласига тегишли қилиб кўрсатишга уриниш деб баҳоланган. Машҳур асарлардан бирининг қаҳрамони эса иккита воситанинг қониқарсиз таъсири туфайли бу ишни қилишга мажбур бўлган. Сиз менга бу қаҳрамонннинг фамилиясини айтинг?
ЖАВОБ: Ипполит (Киса) Воробьянинов
Изоҳ: Гап сочни қириб ташлаш ҳақида гап кетмоқда. Император оиласига тегишли кишиларгагина сочни қириб олишга рухсат берилган. Империянинг обрўли кишиларига эса сочларини ярмигача олишига рухсат берилган. Машҳур “12 стул” асарида эса “Титаник” ва “Наяда” бўёқлари билан соч бўямоқчи бўлган Воробьяниновнинг сочини қирдириб ташлашдан бошқа иложи қолмайди.

15. Архангельск губерниясида никоҳ тўйларида шундай одат бор экан. Тўй зиёфати тугаётганда бўш тувакни печкага ташлашар экан. Бу йўл билан улар бир нарсани олдиндан  билишга уринишар экан. Нимани?
ЖАВОБ: Келин-куёвнинг болалари нечта бўлишини. Тувак нечта бўлакка бўлинса, шунча болалари бўлар эмиш. 

16. Ҳаёт ва ўлим чегарасида туриб реалликдан узоқлашиш ва роҳатланишни японлар “фурю” – “шамол оқими” деб номлашади. Бунга эришишни ҳоҳловчилар анъанавий усулдан фойдаланиб бу чегарадан ўтиб кетишади. 1598 йилдан бошлаб бу ишни мустақил бажаришни тақиқлаб қонун чиққан ва шундан буён бу ишни бажариш дипломли мутахассисга ишониб топширилади.  Савол: Нимани ишониб топширишади?
ЖАВОБ: Фугу балиғини пиширишни. Бу балиқ ўта заҳарли бўлиб уни пиширишда озгина ноаниқлик ҳам ўлим билан тугайдиган заҳарланишга олиб келади. 

17. Капитан Врунгелнинг денгиз ҳақидаги изоҳли луғатида таъкидланадики биринчи ва иккинчини адаштириш керак эмас, лекин шторм бўлаётганда кема ҳам, бутун экипаж ҳам “рақс тушишига” тўғри келади. Биринчи ва иккинчини айтинг?
ЖАВОБ: балл ва бал. Балл – шторм кучини ўлчаш бирлиги, бал – рақс кечаси.

18. Геннадий меросга эга бўлди, Евгений унинг сифатини яхшилади, “Бони М” гуруҳи  гонорарни ҳар доим купюраларда олади,  карпнинг ошқозонидан кўплаб уруғлар топишди. Мен ҳозир сизга эслаб қолишнинг “илмий услуби” ҳақида гапирдим. Худди шу услуб бўйича ўйлаб айтингчи, нималар ҳақида кино олинди?
ЖАВОБ: Итлар ҳақида. 
Изоҳ: Юқорида фанларни эслаб қолиш ҳақида гапирилди.  Ирсият ҳақидаги фан – генетика, одам ирсиятини яхшилаш – евгеника, купюралар – бонистика, уруғлар – карпология, итлар – кинология. 

19. Антуан де Сент Экзюпери қандай қилиб Х ёрдамида чўлда икки литр шудринг йиғиб олгани ҳақида ёзган. Футбол репортажларидан бирида Милош Красичнинг “Х”и жамоани мағлубиятдан қутқариб қолгани ҳақида айтилган. Хни бир сўз билан номланг?
ЖАВОБ: Парашют.

20. Журналистлардан бирининг айтишича, бир куни у Венада чойга таклиф қилинган экан. Унга олиб келинган патнисда чойнак, чашка, лимон шарбати солинган кўзача, ишлатилган чой пакетчаларини солиб қўйиш учун яна битта чашка ва кичкина яна бир предмет. Унинг нималигини айтинг. 
ЖАВОБ: қумсоат. 
Изоҳ: чойни дамлагандан кейин қанча вақтдан кейин чойнакдан пакетчани олиб қўйиш учун.

21. Ҳадисда ҳожатхона ва ҳаммомга чап оёқ билан,  масжид ва меҳмонхонага эса ўнг оёқ билан кириш кераклиги айтилган. Германиялик олимлар бу ҳолатни чуқур ўрганиб, бунга одамнинг физиологиясидан келиб чиқиб ўзига хос изоҳ топишибди. Ўша изоҳни бир дақиқадан кейин ёзиб беринг.
ЖАВОБ: одам ўша ҳолатда ҳушидан кетса ёки жон берса, агар чап оёқ олдинда бўлса орқага, ўнг оёқ олдинда бўлса олдинга йиқилар экан. 

22. Ботқоқликларнинг қанчалик хавфли эканлиги ҳақида кўп эшитганмиз. Ботқоқликда юришга тўғри келган одамга шундай маслаҳат берилади: Агар ботқоқликда юришга тўғри келса, одам ўзи билан узун таёқ олиб юришни ёддан чиқармаслиги зарур. Кейин таёқ билан текширилмаган жойга қадам қўймаслик маслаҳат берилади. Ва ниҳоят агар ботқоққа тушиб кетса, тезлик билан бир иш қилиш лозим ва таёққа суянган ҳолда кескин ҳаракатларсиз бирин-кетин оёқларини чиқариб олиш керак. Хўш ботқоққа тушиб кетган одам биринчи бўлиб нима иш қилиши керак? 
ЖАВОБ: ётиб олиши керак.
Изоҳ: юза қисми қанчалик кўп бўлса, шунча ботқоққа ботиб кетиш хавфи камаяди.

23. Уйғониш даврида бошқа фанлар қатори тиббиёт ҳам ривожланди. Шу билан бир қаторда мўъжизакор таъсир кўрсатувчи турли-туман эликсирларни одамларга таклиф этувчи фирибгарлар ҳам пайдо бўлдики, улар ҳозиргача ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. Фан энг кўп ривожланган мамлакат Италия бўлганлиги учун буларнинг кўпчилиги айнан Италияда пайдо бўлган. Мамлакат жанубидаги Черрето шаҳарчаси тиббиёт соҳасидаги қаллобларни тайёрлаш маркази бўлиб бўлиб қолди. 17-асрнинг бошларида Черрето шаҳридан чиққанлар ўз фаолиятларини бутун Италия бўйлаб ёйишди. “Черретода туғилган” ёки “Черретолик” деган сўзнинг ўзи уларнинг касбини билдирар эди. Бу касб эгаларининг асосий қонуни шундай эди: рақобатда кимнинг дориси яхши бўлса эмас, балки ўз товарини ким яхши реклама қилса ўша ғолиб бўлади. Савол: Сиз менга Черретолик сўзининг французча трансформациясини айтинг?
ЖАВОБ: Шарлатан

24. Блиц:
1. “Москитол” воситаларини ишлаб чиқарувчи компания сайтининг адреси 3 қисмдан иборат. Улардан бири космонавтнинг фамилияси билан бир хил бўлса қолган қисмлари стандарт. Сайт номини айтинг 
2. У дастлаб жорий қилинганда уни қўллаш оммавий равишда тил ракини келтириб чиқаради деган миш-мишлар тарқалиб кетган. Уни топинг?
3. Рус халқ топишмоғи:  Уйда музлайди, ҳовлида музламайди. Нима?
ЖАВОБЛАР: 
1. http://www.komarov.net. 
2. Почта маркаси 
3. Дераза ойнаси 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!