. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

21.01.2012 - Шавкат Улуғов саволлари

1-савол. Жанубий Каролина штатида истиқомат қилувчи аёлни суд жараёнида ушбу ишни қилмаганлиги учун ҳибсга олишган. Аёл қандай ишни қилмаган? 
ЖАВОБ: мобил телефонини ўчирмаган. 

2-савол. 7-синф «Она тили» дарслиги иловасида изоҳли луғат бор. Биринчи сўзнинг маъноси – «охири, поймони бўлмаган; мангу, доимий» ва охирги сўзнинг маъноси – «хизматкор». Сиз эса менга ўша луғатдаги иккита сўзни – энг биринчиси ва энг охиргисини айтинг. 
ЖАВОБ: 1-абадий, 2-чокар. 

3-савол. 1848 йил 1 январь куни Милан шаҳри аҳолиси оммавий равишда «уст кийимини ечиб» ташлади, чунки ўша вақтда шаҳардаги ягона «уст кийим» фабрикаси Австриялик босқинчилар қўлида бўлиб, сотувдан тушган фойда Австрия армиясини қуроллантиришга сарфланарди. Ушбу матндаги «уст кийимини ечиш» сўзларини биз қайси сўзлар билан алмаштирдик? 
ЖАВОБ: чекишни ташладилар. 

4-савол. Фирдавсий ўзининг шоҳ асари «Шоҳномани» ёзиб тугатгач Султон Маҳмуд Ғазнавийга тақдим этади. Султон Фирдавсийга ушбу асардаги шеърий сатрларнинг ҳар бири учун 1 тангадан, яъни 60 минг танга беришни буюради. Лекин Фирдавсий ушбу пулларни шу заҳотиёқ султонга қайтариб беради. Нима учун? 
ЖАВОБ: чунки тангалар кумушдан эди, Фирдавсий эса тилла тангалар берилишини кутганди. 

5-савол. 2010 йил охирида, мен НТВ телеканалида ДОЛЛАР ва ЦЕНТ жамоалари баҳсининг шоҳиди бўлдим. Саволдаги алмаштиришларнинг маъносини тушунган бўлсангиз, мен қайси жамоаларнинг баҳсини кўрганлигимни айтинг. 
ЖАВОБ: Рубин ва Копенгаген. 
Изоҳ: НТВ телеканалида жамоаларнинг қисқартирилган номлари кўрсатилади: РУБ ва КОП. 

6-савол. Шеърий топишмоқ. 
Шам ёруғида пушти, шамол тебратган гуллар, 
Кундуз, шам ўчганида қандай рангда кўринар? 
ЖАВОБ: топишмоқда айтилганидек «шам»ни ўчирамиз. Шамол сўзидаги «шам» ўчирилса, «ол» - яъни қизил сўзи қолади. Тўғри жавоб – қизил ранг. 

7-савол. Хато қилмасликка ҳаракат қилиб ушбу саволга жавоб беринг. Джордж Оруэлнинг машҳур романидаги воқеаларнинг бошланган санасини, яъни кун ой ва йилини аниқ ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: 4 апрель 1984 йил. 
Изоҳ: романнинг номи «1984». Интернетда излов берганда ҳато қилсангиз ушбу ҳатонинг шартли белгиси «404». 

8-cавол. Биринчисини тайёрлашда, эзиладиган ҳом-ашё, юпқа терисини ажратиб олиш учун фильтрдан ўтказилади. Иккинчисини тайёрлашда эса ҳом-ашёнинг юпқа териси қолдирилади. Биринчи ва иккинчини тўғри кетма-кетликда айтинг. 
ЖАВОБ: Оқ вино, қизил вино. 

9-савол. Ривоятда айтилишича М.Улуғбек, бобоси – Амир Темур тақдирини юлдузлар орқали башорат қилиб, ўлимдан сақлаб қолган. М.Улуғбек бобосининг толеъномасини аниқлаб, ўлим билан боғлиқ хавф-хатар борлигини кўради, лекин айнан қандай турдаги хавф эканлигини билмай турганида: «… минора кошини кўчиб, толеънома даражаси ҳарфи устига тушиб, уни эзиб ташлайди». Ушбу белгини маъносини тўғри тушунган М.Улуғбек бобосини айнан қандай хавфдан сақлаш кераклигини тушунади. Бу қандай хавф эканлигини сиз ҳам айтинг. 
ЖАВОБ: зилзила. 
Изоҳ: «Бобом ҳаётига бўлган хавф зилзиладандур ва у бир соат ичида бўлажак». 
Манба: Х.Даврон «Соҳибқирон набираси» китобидан. 

10-савол. «Қанча кўп (сўз қолдирилган) билсанг, сенда шунча одам яшайди». Ушбу, ўзбек тилига таржима қилинган озарбайжон мақолида бир сўз қолдирилган, уни топинг. 
ЖАВОБ: тилларни. Изоҳ: Мақол таржима қилингани қўшимча ёрдам эди. 

11-савол. Кентукки штатида истиқомат қилувчи Баумер Грин, Оқ уй жалюзиларининг одатдагидек ярим очиқ эмас балки тушириб қўйилганлигини кўриб қолган. Ушбу воқеа натижасида, 3 та инсон ҳибсга олиниб, уларга айнан шундай айблов қўйилган. Қандай айблов қўйилган эди? 
ЖАВОБ: пулларни қалбакилаштириш. 
Изоҳ: аёл АҚШ долларида тасвирланган Оқ уй расмидаги ўзгаришларга эътибор берган. 

12-савол. Блиц. 
Саволларни «Заковат» клуби раҳбари Абдурасул Абдуллаев беради. 
1 – Таиланд, Лаос ва Камбоджадаги будда ибодатхонаси қандай номланади? 
2 – Гвианадаги шаҳар ва Юқори Нормандиядаги вилоят номи? 
3 – Арман алифбосидаги 6-ҳарф. 
ЖАВОБЛАР: 
1 – ват 
2 – ко 
3 – за. 
Изоҳ: 3 та жавобдан “Заковат” сўзини ташкил қилиш мумкин.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 1-ўйин.

Аббос Салайдинов  
жамоаси

12 август
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 7-ўйин.

5-6

Аваз Нўмонов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 
5-6

Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!