. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

11.02.2012 - Низомиддинхўжа Ниғмонов ва Шаҳзода Раҳимова саволлари

1. Буюк Зевс Унинг ёрдамида қанотли Пегас устида Олимпга чиқаётган Беллерафонтни тўхтатган, ёвуз Гера Унинг ёрдамида Иони азоблаган. XIX аср сўнгида У бир инглизга шуҳрат олиб келган. Инглизни айтинг. 
ЖАВОБ: Этель Лилиан Войнич. 
 Изоҳ: “Сўна” асар номи, Сўна – паразитар ҳашорот. 

2. Илгари Аёллар монастирларида У “роҳибалар безаги” ҳисобланган. Уни машҳур бўлишига сабабчи эса бир Миср маликасидир. УНИ турли тилларда турлича аташади. Баъзи тилларда эса УНИНГ Онаси ҳам бор. Қайси тилда? 
ЖАВОБ: Немис. Перламутр. 
Изоҳ: У – Марварид, дур, инжу, маржон. 

3. Биринчи сўз – бу ўрта асрлар архитектурасида: ички қисми қатор устунлар билан бир неча қисмга бўлинган бино. Бу сўздан охирги ҳарф олиб ташланса – Иккинчи сўз – парфюмерияда кенг ишлатиладиган модда номи келиб чиқади. Ҳосил қилган сўзимиздаги бир ҳарф бошқасига алмаштирилса – Учинчи сўз – соддагина болакайни алдаган чет эллик муттаҳам қаллобнинг исми келиб чиқади. Ушбу фирибгар ҳақида биз ким орқали танишмиз? 
ЖАВОБ: Алексей Толстой. 
Изоҳ: 1 – Базилика – Базилик – Базилио. Базилио эса Буратинони алдагани ҳақида бизга А. Толстой эртагидан маълум. 

4. Е. Замятиннинг “Биз” деб номланган романида, агарда БИЗ торозининг бир палласига ИКСни иккинчи палласига ИГРЕКНИ қўйсак, ИКС ИГРЕКдан анча оғир бўлади дейилган ва ИКС – шайтоний, ИГРЕК эса – худоданлиги эслаб ўтилган. БИЗ ИКСни нима эканини сўрамаймиз, БИЗга саволда бир неча бор эсланган ИГРЕКни айтиб беринг. 
ЖАВОБ: БИЗ. 

5. Роман Карпухин кўп йиллар давомида бал рақс санъати билан шуғулланган. Бу нарса унга кейинчалик бир касбни моҳир устаси бўлишига ёрдам берган. Машқлар пайтида У 10 км.лаб ортга югурарди. У эгаллаган касб XVII аср охири, XVIII аср бошида пайдо бўлганини ҳисобга олиб, у нима касб эканлигини айтинг. 
ЖАВОБ: Тореадорлик. 
Изоҳ: Тореадорлар иш жараёнида кўпинча ортга югуришларига тўғри келади ва балл рақси санъатини моҳир устаси бўлган Карпухин кейинчалик бу қобилаятини тореадорликда жуда яхши қўллай олган. 

6. Джеромнинг романларидан бирида шундай лавҳага дуч келамиз, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган улкан қаср хоналаридан бирида катта сурат осилган. Ушбу суратнинг паст қисмида Одам Ато ер чопаётгани ва Момо Ҳаво сув қуяётгани тасвирланган. Диққат савол, суратнинг марказида нима тасвирланганини аниқ айтиб беринг. 
ЖАВОБ: Шажара (Генеологик) дарахти. 
Изоҳ: Қаср эгалари ўз авлодларини Одам Ато ва Мома Ҳаводан бошлашган. 

7. Унинг таҳминий маршрути қуйидагича: Пудинг-лейндан — Фиш-стритга ва кўприк орқали Темз-стритдан — Олд-Суон-Лейн — Даугейтларга. Сўнгра, Чипсайддандарё бўйлаб Тауэр-стритга ва Фенчерч-стрит орқали ва Бей-ардс-каслга. Айтингчи, бу эрта кузги “сайёҳ”нинг ажойиб саргузашти қайси йили амалга ошган эди? 
ЖАВОБ: 1666 йили. Лондон ёнғини. 

8. Бир юмористик асарда ёзилишича, БУ жониворнинг гўшти ва терисини олишнинг энг зарарсиз йўли бор экан. БУ айнан ШУ жониворда, УНИНГ бир яқин қариндошида бор хусусиятни ривожлантириш экан. Менга хусусиятни айтиб беринг. 
ЖАВОБ: Дум ташлаш. АУТОТОМИЯ. 
Изоҳ: Шундагина Тимсоҳга зарар келтирмасдан, уларнинг гўштини истеъмол қилиш, терисини эса бемалол ишлатиш мумкин бўларди. Тимсоҳнинг яқин қариндоши эса калтакесак. 

9. Эндигина президент бўлган катта Джордж Буш ўз халқига "Watch my lips: no new taxes" яъни “Лабларимни кузатинг: ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЯНГИ СОЛИҚЛАР!” қабилида ваъда беради. Охир оқибат у ўз ваъдасида турмай барибир солиқларни кўтаради. Кейинчалик кичик Джордж Буш сайлов компанияси даврида унинг рақиби Альберт Гор худди шу иборани бироз ўзгартирган ҳолда Джордж Бушга қарши ишлатади. Менга А. Гор вариантини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: "Watch my lips: no new Texans". “Ҳеч қандай янги техаслик!”. 
Изоҳ: Бушлар Техас штатидан. 

10. 1937 йил Минскнинг 1500 кишига яқин аҳолиси, баланд мачтага дастлаб қизил ҳаво шарчаси кўтарилганини кузатишган. Кейин эса маълум вақт оралиғида ушбу мачтага бирин кетин 6 та яшил рангли ҳаво шарчаси кўтарилган. Ушбу мачта ва шарчалар бажарган функцияни хозирда бошқа предмет бажаради. Қайси предмет? 
ЖАВОБ: Табло. 
 Изоҳ: Мачталардаги ҳаво шарчалари футбол матчи ҳисобини билдирган. 

11. “Жавобни билмасанг Пушкин деб ёз” деган қоидани ҳамма эшитган. Лекин бу қоида кўпинча бузилиб ҳам туради, яъни бирон янгилик ёки бирон-бир асар шунчалик машҳур бўлиб кетадики, шундай вақтларда ўша янгилик ҳақида саволлар кўпайиб кетади. Энди эса савол, Арчи Гудвиннинг кўп йиллик дугонаси ва бир немис қўшиғининг қаҳрамони ИГРЕКнинг адашидир, Кук ва Морартилар ИКСнинг адашидир. ИКС ҳам, ИГРЕК ҳам доимо хавф остида яшашган ва доимий тазйиқларга қарамай, қисқа бўлсада мазмунли умр кечиришган. Менга уларнинг фарзандларини исмини айтиб беринг. 
ЖАВОБ: Гарри. 
Изоҳ: ИКС – Лили, ИГРЕК – Джеймс Поттерлар, уларнинг фарзандлари – Гарри Поттер. 

12. Унинг иккинчи исми ва фамилияси Миллисент Робертс эканлигини, У Висконсин штати, Уиллоуз шаҳрида яшашини ва ўша шаҳардаги мактабни битирганини кўпчилик билмаса керак. У ҳақидаги қолган маълумотлар жуда қизиқ ва кўпдир. Шундай маълумотлардан бири, Унинг энг яқин дугонаси – сепкилларга тўла юзли, кўккўз қизолоқ Мидждир. Уни асосий исмини эркаланган вариантини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Барби. Тўлиқ исми - Барбара Миллисент Робертс. 

13. Мачхольц кометаси айнан ШУНДАЙ эканлигининг сабаби, қуёш шамолининг босимига боғлиқ экан. Фенемор Куппер асарларидан бирида, фил ҳайкалчасини кўрган ҳинду уни айнан ШУНДАЙ ҳайвон деб ўйлайди. Қандайлигини ИККИ сўз билан айтинг. 
ЖАВОБ: ИККИ думли. 
Изоҳ: Комета 2 думли кўринади, ҳаётида фил кўрмаган ҳинду ҳайвон хартумини ҳам дум деб ўйлайди. 

14. Ка ХАе ХауАйини пайдо бўлиши ҳақидаги афсонани тингланг: Капитан Джордж Ванкувер Гавайяга келган вақтида, Гавайянинг бўлажак биринчи қироли Камехамех Биринчига Уни совға қилади. Камехамех Уни Георг III нинг дўстлиги белгиси сифатида қабул қилади, лекин қиролга Ундан саройда фойдаланмаслик кераклигини айтишади. Чунки Бу нарса халқаро низолар келтириб чиқариши мумкин эди. 1816 йилда эса оролларда ўзида УНИ мужассамлаштирган Ка Хае Хауайи пайдо бўлади. Менга эса Ка Хае Хауайи нима эканлигини айтиб беринг. 
ЖАВОБ: Гавай ороллари байроғи. 
Изоҳ: Ванкувер қиролга Британия байроғини совға қилган эди, низо келтириб чиқиши мумкин бўлган сабаб, Гаваяни Британияники эмаслиги, лекин барибир кейинчалик қирол бир чеккасида Юнион Жек тасвирланган ўзининг байроғини таъсис эттирган. 

15. Киевдаги мебель дўконининг номи икки қисмдан иборат ва уларни нуқта ажратиб туради. Биринчи қисм, дўконда сотиладиган нарсани номини, иккинчи қисм эса у ишлаб чиқарилган мамлакатни англатади. Умуман олганда, дўқоннинг номи ҳам қайсидир маънода ўша мамлакатни эслатади. Менга дўкон номини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Сервант.ES. 
Изоҳ: Дўкон мебеллар дўкони, мебеллар эса Испаниядан келтирилади, умумий ном ҳам, испаниялик буюк адиб Сервантесни эслатади. 

16. Бир хорижий роман қахрамони Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидига гриммда кириб олади ва у ерда ўзини худди “... ... ...”гидек ҳис қилади. Тушириб қолдирилган 3 та сўз 1865 йилда чоп этилган инглиз ҳикоясининг ўзбекча номидан икки ҳарф билан фарқ қилади. Тушириб қолдирилган сўзларни топинг. 
ЖАВОБ: “Али мўъжизалар мамлакатида”. 
Изоҳ: ҳикоя “Алиса мўъжизалар мамлакатида” эди. 

17. Диққат саволда сўз алмаштирилган. Бир ёзувчига нисбатан 1927 йилда “Комсомолская правда” газетасида билдирилган танқидий фикрни тингланг: “Унинг учун бизнинг дунё, Уни яшашини қийнаётган фантастик шайтанатга айланиб қолган”. Ушбу фикр кимга нисбатан билдирилган эди? 
ЖАВОБ: М. Булгаков. 
Изоҳ: Шайтанат – Дьяволиада. 

18. XIX аср психологи ва файласуфи Уильям Джойс Уни қуйидагича ифодалаган. Олимнинг фикрича Унинг фақат шу кўринишигина асл мақсадга эришилганлигини билдирар экан. Мана салкам 30 йилдирки Биз Унда Нодар, Александр ва Семенларни ажойиб ижодларни мириқиб кузатиб борамиз. Драматург Ахрор Хасановнинг эса “У ёки виждон азоби” номли драмаси бор. Менга Уни икки сўз билан айтиб беринг. 
ЖАВОБ: “Муҳаббат формуласи” 
Изоҳ: А.Толстойнинг “Граф Калиостро” романи асосида Марк Захаров томонидан суратга олинган фильмда Александр Абдулов, Нодар Мгалоблишвили, Семен Фарада ўйнаган. 

19. Руминиянинг Бутуайе қишлоғида ажойиб “шароб отели” ишлайди. Ушбу отель хоналари асосан “иккинчи қават” сатҳида жойлашган бўлиб улар тўлалигича электрлаштирилган ва ўз ичида – ойнаванд айвон, шинам мебеллар, телефон ва бошқа қулайликларни мужассамлаштирган. Ҳақиқий тоза шаробнинг ҳиди келиб турувчи бундай хоналарда 1 кеча тунаш – 10 Евро туради. Норасмий тарзда бу отель бир инсон номи билан аталади. Кимнинг номи билан? 
ЖАВОБ: Синоплик Диоген. Фақат Диоген жавоби ҳам қабул қилинади. 
Изоҳ: Отель хоналари 10000 литрли шароб БОЧКАлари ичига жойланган. 

20. Агарда французча Википедияга кириб, XIX аср рус ёзувчиси ҳақидаги мақолани топмоқчи бўлсангиз, албатта уни фамилияси ва исмни киритишингиз шарт, акс ҳолда сиз ХХ аср бошларида ишлатила бошланган ва бир асрдан кейин жуда машхур бўлиб кетган Бир термин ҳақидаги мақолага йўлиқиб қоласиз. Менга ёзувчи ва терминни айтиб беринг. 
ЖАВОБ: Гоголь, гугол. 
Изоҳ: Французчада термин – gogol бўлар экан.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 5-ўйин.

Фаррух Рафиков  
жамоаси

1 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 4-ўйин.

6-2

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 

6 Аббос Салайдинов 

7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!