. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

18.02.2012 - Темур Мирзаев саволлари


Чигал ёзди учун савол. Жавобларни топшириш шарт эмас. 
Анвар Обиджон деталларга эътибори ва жуда чиройли тасвири билан бошқа ёзувчилардан ажралиб туради. Муаллифнинг қуйидаги таърифи нимага берилганини топинг: Улар гилам устида эгизак муймунчалардек ишшайиб туришарди. 
ЖАВОБ: Бир жуфт калиш 

1-савол: Диққат, саволда “Алимжан ва Ҳамид” номлари бошқа номлар ўрнига қўлланилган. Маълумки, Ҳамид ва Алимжан бир шаҳарда туғилишган ва маълум муддат ўтгач ўз шаҳарларидан кўчиб кетишади. Бир неча аср ўтгач эса, 1972 йилда Ҳамид Алимжан ушбу шаҳарга ташриф буюради ва шундай дейди: “Мен қанча муваффақиятга эришган бўлсам ҳам, менинг бу шаҳарга келишим насиб қилганидан қувончим барчасидан устун”. Алмаштирилган икки номни топиб ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Муҳаммад Али 

2-савол: Владимир Кличко – Черкас туманинг Вильшани қишлоғида туғилади. У кўп қиррали, ўқимишли бўлганидан ташқари ҳарбий учувчи мутахассислигига эга бўлади, Черноблдан азият чекканларга ўз кўмагини аямайди. Оила аъзолари билан Германияда яшаб, Украина элчихонасида ва НАТОда ҳарбий аташе лавозимида ҳам ишлашга тўғри келди. Раиса ва Анна исмли қизлари ҳам бор. Энди савол, Wikipedia сайтидаги унинг биографиясида алоҳида кўрсатилган 2011 йил 13 июль санасини қайсидир маънода унинг ҳаётида илк бор юз берган воқеа деб санаш мумкин. Сиз бир дақиқа ичида нима ҳодиса эканини аниқ ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Бу ота (Радионович) Кличко эди, у саратон касалидан вафот этди. 

3-савол: Диққат, саволда “шубҳасиз” сўзи бошқа сўз ўрнига ишлатилган. Кофе сотувчи дўконлар тизими бўлган Starbucks компанияси 2011 йилдан бошлаб, ўз мавқеини янада кўтариш, бозорни кенгайтириш мақсадида бир нечта машҳур компаниялар аъзо бўлган “Шубҳасиз танилганлар” клубига киришни режалаштирган. Бу клубга Nike, Apple, Mersedes, Макдональдс каби компаниялар киради. Бу клубдаги компаниялар қаторига кириш учун компания катта сарфга дуч келади. Савол, бу маълумотда “шубҳасиз” сўзи қайси сўз билан алмаштирилган? 
ЖАВОБ: Сўзсиз 

4-савол: Дуплет. 
Хитой тилида ишора деган сўз санъати мавжуд бўлиб, бир тушунчани бошқа бир нарсага ўхшатиш билан ифодалайди. Мисол учун, бирор кишини қуённи думи деб атасалар, демакки, у узоққа бормайди, қуённинг думи каби бир хил тураверади деган мақсадда айтилади. Қуйида инсонларга хос 2 салбий сифат ҳақидаги ишора ҳақида. 
1) Яна шундай ишоралардан бири “кўмир ютган” маъносини англатади. Савол, кўмир ютган деб қандай одамларга ишора қилиш мумкин? 
2) “Қудуқ тагидаги қурбақа” қандай одамга нибатан қўлланилади?
ЖАВОБЛАР: 
1) Кўмир ютгач нима бўлиши мумкин. Одамнинг ичи қора бўлади. Ичи қора одамга нисбатан айтилади. 
2) Дунёқараши тор одам. 

5-савол: Тарқатма материал. 
rasm-1

Ушбу таърифни ёзиб олишни маслаҳат бераман.
“Улар замонавий АҚШнинг ажралмас қисми, уларнинг сони ўртача 4 тадан 6 тагача бўлади ва уларсиз АҚШни тасаввур қилиш қийин”. 

Энди тингланг. “Экономист” журнали шу йилнинг февраль сонида Саудия Арабистони Жидда шаҳрида ўтказилган илк замонавий тасвирий санъат кўргазмаси ҳақида сўз боради ва рассомлар ўзларини қийнаган барча сўнгги даврдаги сиёсий, иқтисодий ёки диний соҳадаги саволлар бўйича асарлар яратишларига имконият яратила бошлагани айтиб ўтилган. Қўлингиздаги расм 5 қисмдан иборат бўлиб, сизнинг қўлингизда 1-2 расмлар берилган. Охирги бешинчи расмдаги нарса нима эканини топишингиз учун сизга ёрдам бераман. Бунинг учун сиз ушбу предметга берилган юқоридаги таърифга эътибор қилинг ва унда тушириб қолдирилган 1 ҳарфни топинг. Агар топган бўлсангиз, расмдаги охирги бешинчи расмда нима тасвирланган? 
ЖАВОБ: Бу таърифда АҚШ сўзи таркибида Ё ҳарфи тушириб қолдирилган эди, расмдаги ўзини отишга шайланган одам эса аста ўзгариб, бензин қуйиш аппаратига айланмоқда. Бу энергия кризисига бағишланган сурат эди. 
rasm-2

6-савол: Ҳазрат Навоий ижод қилишдан ташқари, ижоднинг назарий масалаларига ҳам эътибор қаратганлар. Бобомизнинг муаммо жанрида асар битиш ҳақида айтиб ўтган қуйидаги маслаҳатлари эътиборга молик. Навоий айтади: “Агар сен бу сўзни ифодаламоқчи экансан, ҳам шаклан ва ҳам мазмунан уйғунлик бўлиши учун, Оллоҳ, дард ва меҳнат сўзларини қўллаш маъқулдир.” Энди савол, бобомиз қайси қадимий сўзга нисбатан юқоридаги усулни таклиф қилганлар? 
ЖАВОБ: Муаммо жанрида сўзлар бош ҳарфидан мақсад қилинган бошқа сўз ҳосил қилишга мўлжалланган сўз санъатига айтилгани учун, юқоридаги сўзларни бирлаштирсак ОДАМ сўзи ҳосил бўлади. 

7-савол: Инглиз шеърияти ҳазил шеърлар тўпламида бир қатор лаймрик жанридаги шеърлардан сўнг, Жастин Ричардсон эпиграммаси ҳам киритилган. Ундаги сўнгги қаторини мазмунан сиз топишингиз керак. 

Қандай шоир бўлдим мен дея, 
Шунча йиллар ўтди кўнглим ғаш, 
Элиот, Овдин, Макнис шеърларин 
Билмасимдан эдим ҳижолат. 
Бир ўй кўнглим ёритди, тайин, 
Ахир Чосер, Шекспирлар ҳам 
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ 

ЖАВОБ: Ўқимаган улар асарин. 

8-савол: Машҳур француз актёри, митти жандарм роли билан ҳаммамизга таниш Люи де Фюнеснинг “Мисье Септим Ресторани” номли фильмини кўпчилик кўрмаган бўлиши мумкин. Бу фильмда жиноят содир бўлгач, қаҳрамонлар ресторан ташқарисида туриб, кечки шаҳарга қулоқ солиб, баҳслаша кетишади. Бири “бу ре-ля, ре-ля ноталари” деб воҳима қилса, иккинчиси, ҳотиржамлик билан “ундай эмас, ноталарни мен ҳам тушунаман, бу аниқ си-ля ноталари“ дейди. Савол, бу кино қаҳрамонлар қайси 2 нарсани ре-ля ва си-ля ноталари билан ифодалаган? 
ЖАВОБ: Бу серена овозлари ноталари - бири полиция ва икиинчиси тез ёрдам сигналлари эди. 

9-савол: Унинг Гамбургдан туриб ёзган хатларига қулоқ солинг: 
«Салом Фариштам, азизам Аня. Бу ерда ўйиндан ўзимни тўхтата олмаяпман. Ҳар қандай меҳнатсиз қўлга киритилган пуллардан жирканиб келганман. БЕЧОРА ОДАМЛАР бир бурда нонга зор ишсиз юрган пайтда бу ерда рулетка қаршисида вақт ўтказиш нотўғри, лекин нимадир барибир ўзига ром этади. Албатта бу қизиқишим ЖИНОЯТ эмас, шундай бўлсада ўйин ботқоғи мени ўз домига тортмоқда. Келгандаги бечора ҳолимдан ҳам яна оғирроқ ҳолатда Гамбургдан уйга қайтадиган бўлсам ўзимни кечирмасам керак... Кеча куним яхши бошланди, яхши ЎЙИНЧИ чиқиб қолдим, анча пул ютдим, бироқ куннинг иккинчи ярмида бор будимдан айрилдим, ҳатто қўл соатимни сотишга мажбур бўлдим. Мен ўйиндан телба бўлаяпман. Аня, энди кўзларингга қандай боқаман, мен ҳар қандай ЖАЗОга лойиқ маҳлуқман. Савол, юқоридаги хатлар муаллифини топинг. 
ЖАВОБ: Юқоридаги хатларда муаллифнинг бизга маълум бир нечта асари номлари келтирилган. Муаллиф эса ёзувчи Ф.Достоевский 

10-савол: Россиялик замонавий шифокор-экстрасенс Сергей Лазаревнинг “Карма Диагностикаси” китобида буюк бобомиз Ибн Синонинг қанчалик илғор олим бўлганлиги қайта-қайта таъкидланган. Лазаревнинг айтишича, бир ҳолатнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини Ибн Сино қуйидаги тажрибаларида кўрсатиб берган экан. Бир бош қўй қозиққа боғланиб, 3 қулоч нарида эса бир бўри боғланган ҳолда ушлаб турилади. Бўри шу масофадан яқинлашмаган бўлса ҳамки, қўй 2- кундан кейин ўлиб қолган. Лазаревнинг айтишича, замонавий фанга 19 асрдагина кириб келган бу ҳолатни Ибн Сино XI асрдаёқ саломатликка таъсири борлигини исботлаб кетган экан. Савол, шу ҳолатни бир сўз билан аниқ ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Стресс 

11-савол: Тарқатма материл. 
“We have no plan B” 

Бундан 3 ой олдин Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида Жаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ташкилотлари, ЮНЕСКО, Гринпис каби ўнлаб сайёрамиз муҳофазасига бефарқ бўлмаган илғорлар, экологлар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий масала Киото протоколига янгилик киритиш ва ер шари ҳароратининг кўтарилиши, атроф-муҳит ифлосланиши, ёввойи табиатни асраш ва жаҳон аҳолисини боқиш каби масалалар ўртага ташланди. Бу учрашувлар давомида тарқатмадаги машҳур “Бизда заҳира йўл йўқ” ибораси 2 ҳарф қўшилган ҳолда айтиб ўтилди. Бу ўзгартириш билан ибора учрашув мавзусига жуда мос келар эди. Савол, сиз шу қўшилган 2 ҳарфни топинг. 
ЖАВОБ: ET ҳарфлари PLAN сўзига қўшиб ёзилганди ва натижада “We have no planet B” - “Бизда заҳира сайёра йўқ” маъноси ҳосил бўлади. Бу экологлар учун айни муддао шиордир. 

12-савол: Дуплет. Изоҳли луғат: 
1) Ёзиб олинг. “Гулпараст - деб атаманг, ишимиздан бехабар, шоналар санаб юрган меҳнаткаш қизлар эдик. Ғ.Ғулом бу мисраларидаги шона сўзига нима деб изоҳ берилган? 
2) Шоп мўйлов – катта, узун мўйлов. Қўлини шоп қилмоқ – қўлини олдинга чўзиб ўқталмоқ\гапирмоқ. Шоп ўзи нима? 
ЖАВОБ: 
1) шона бу - пахта гули; 
2) Шоп бу - учи орқага қайрилган тиғли қилич. Оддий қилич жавоби ҳам тўғри.

13-савол: Тарқатма материал. 
rasm-3

Wikipedia мақоласида айтилишича, кўпчилик Европа мамлакатларида уни бошланғич синф ўқувчилари учун зарарли деб топиб, дарс хонасига олиб кириш ҳам таъқиқланар экан. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, у болаларнинг миясидаги бир қобилиятнинг атрофиясига олиб келиши мумкин экан. 2011 йилнинг декабрида Буюк Британия Таълим министри Ник Гиб кичик синфдаги ўқувчиларга унинг зарарини ҳисобга олиб, келаси йилдан бошлаб барча мактабларда ундан фойдаланишни чеклаш ҳақида айтиб ўтган. Савол, у нима? 
ЖАВОБ: Расм унинг номига йўналиш бериш мақсадида тарқатилганди - бу калькулятор (кал кулаётир) 

14-савол: Бир неча йиллардан бери АҚШ дунёнинг энг йирик экспорт маҳсулоти етказиб берувчиси бўлиб келган. Бу экспорт маҳсулотлари турли хил соҳаларга тегишли. Мисол учун 2009 йил натижалари: ҳозирда биринчи ўринда 70 млрд. доллар қийматида ярим ўтказгич, электроника маҳсулотлари, 60 млрд. доллардан зиёд ҳарбий техника етказиб бериш иккинчи етакчи соҳа саналади. 6-ўринда CASE комбайнлари каби қишлоқ ҳўжалик машиналари, 8-ўринда 34 млрд.га тенг минерал ўғитлар экспорт қилинади. Энди сиз, 7-ўринни ташкил этган, 36 млрд. қийматга тенг маҳсулот турини топиб ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: 2009 йилда шунча қийматга эга доллар купюралари чет эл эҳтиёжи учун экспортга чиқарилган. 

15-савол: Тарқатма. 
1) Historically, the Kyrgyz made very simple XXXXX, suitable to their nomadic way of life. Two arcs are made ... 
2) Sep. 2011 at EBAY.com you can purchase handmade XXXXX. Price –US $199.99 

Қўлингиздаги тарқатмада уларга берилган 2 хил маълумотни кўриб турибсиз. Таржимаси: 
1. “Тарихан, қирғизлар содда XXXXXлардан фойдаланган, чунки кўчманчи ҳаёт учун қулайдир. Икки арка ясалади..” 
2. “2011 йил сентябрдаги маълумотга кўра интернет дўконида қўлда ясалган XXXXXни сотиб олиш мумкин. Улар 199.99 АҚШ долларидан сотилади”. 

Энди савол, яширилган Хларни бир сўз билан топинг. 
ЖАВОБ: Бежизга бешта Х билан алиштирилмаган эди. Инглиз тилида BESHIKS – сўзи ХХХХХ(беш икс) каби айтилади. Бу сўз Ўрта Осиёга хос бешик ҳақида эди. 

16-савол: Хитой халқаро канали маданият янгиликларида қизиқ маълумот қулоғимга чалинди. Миллий Статистика марказининг маълумотига кўра, Хитойда айни дамда пластик операция қилдириш кўпайиб бормоқда экан. Энг кўп ўтказиладиган операция тури албатта инсон юзи билан боғлиқ бўлиб, мижозларнинг катта қисми айнан шу миллат кўринишига эга бўлишни истаб мурожат қилишар экан. Бизга қанчалик ғалати туюлмасин, бунинг каттагина сабаби бор. Савол, қайси миллат? 
ЖАВОБ: Биздаги каби Хитойда ҳам кенг тарқалган сериаллар сабаб, Корейсча чеҳра модага кира бошлаган. 

17-савол: А.Обиджоннинг “Балога қолган футболчи” тўпламида жуда қизиқ ҳикоялар келтирилган бўлиб, турли қизиқ фикр, лофлар ва қиёслар билан тўла. Мисол учун, Олтиариқликлар меҳмон келса жонини ҳам берадилар, лекин бодринг уруғини эмас. Олтиариқлик оталар ўғилларига шундай насиҳат қилишади: “Дўстингни сотма, лекин турп дўст эмас”. Шу китобда Шакарқишлоқликларнинг бир одати ҳам айтиб ўтилган - улар кун қизиб кетса, катта гулхан ёқишар экан. Савол, нима мақсадда? 
ЖАВОБ: Оловнинг тутуни соясида ўтириш учун. 

18-савол: "Made in Holliwood" кўрсатувидан. Гарри Поттер фильмларини томоша қилмаган муҳлис кам бўлса керак. Орангизда бу фильмлар муҳлислари бўлса, улар билан боғлиқ маълумотлар улар учун қизиқ бўлиши мумкин. Бу фильмлардан ижодкорлар 6 млрд. доллар фойда кўришган экан. Режиссер Стивен Спилберг сценарияни ўқиб чиққач, ундан анимацион фильм қилиш таклифи билан чиққач, бошқа режиссер таклиф қилишга мажбур бўлишган. Фильмдаги бош қаҳрамон ролини ижро этган Редклиф барча сериялардаги иштироки учун ҳаммаси бўлиб 80 млн. доллар ҳақ олган ва Британиядаги ўз ёшидагилар ичида энг катта бойвачча саналади. Энди савол, бу фильм билан боғлиқ 16.000 сони қандай кўрсатгични англатади. 
ЖАВОБ: Бекорга Редклиф ҳақидаги маълумот охирида берилмаган. Фильм қаҳрамони учун 16000 болакай кастингда иштирок этган. 

19-савол: Доғистонлик созанда, шоир Абутолибнинг кўплаб қизиқ ўхшатиш, фалсафий фикрлари мавжуд. “Бола дегани торга ўхшайди. Тарбияси бузилиб издан чиқдими, тўғирлаш учун қулоғини бураш керак”. Шулардан яна бири топишмоққа ўхшайди. “Бошқа барча нарсани тортсанг узаяди, лекин уни тортсанг қисқаради”. Нимани? 
ЖАВОБ: Сигарет 

20-савол: Блиц. 
Расул ҲАМЗАТОВ “Менинг Доғистоним” китобидан. 
1) Баъзилар айтади, меҳмонда камчилик йўқ деб. Унга қайси томондан қарасанг ҳам чиройли кўринади, бироқ меҳмоннинг совғаси ҳаммасидан гўзал. Ҳамзатов аслида “совғаси” сўзи ўрнида бошқа сўзни қўллаган. Шу сўзни топинг. 
2) Фақат шаклга қараб ҳулоса чиқармаслик керак. Умри денгизда ўтган балиқчи бир куни ўрмонда биринчи бор қора биринчиларни кўриб, қора иккинчи қандай келиб қолди деб ўйлаган. Ёки ҳеч қачон денгизда сузмаган тоғлик иккинчини кўрганда, нега биринчиларни банкага солиб қўйибди деб ажабланган экан. Қора рангдаги биринчилар ва иккинчини топинг. 
3) Сўнгги савол. Бугунги берилган биринчи саволдан, токи охирги саволни тузишда хатолик, ғализликлар бўлса, Заковатга қизиқиб, вақтини аямай келган барчадан узр сўрайман. Агар бугун бирорта савол ёдингизда яхши маънода қоладиган бўлса, жуда хурсанд бўламан. Энди савол. Р.Хамзатов бўш ёзилган шеърларни, меҳнатсиз ижодда шуҳрат қозонмоқчи ижодкорларни қоралайди ва қуйидаги қадимги авар мақолини мисол келтиради: “Шалдираган жилға денгизга, ялқов пиёда у ерга етиб бора олмайди”. Савол, қаерга? 

ЖАВОБЛАР: 
1) меҳмоннинг елкаси (кетаётганда). 
2) қора икра ва қора чумоли. 
3) Биринчи ва охирги саволлар ҳақида бекорга айтиб ўтмадим, ялқов пиёда Маккага етиб бора олмас экан.



Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!