. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

03.03.2012 - Умид Наримов саволлари

1-савол. (Савол ўқишдан аввал ўйин қоидалари айтиб ўтилиши шарт. Қоидалар охирида мобил телефонларни ўчириб қўйиш ҳақида жамоаларга эслатилади)
2011 йили суратга олинган “Оливе” (Olive) фильмининг режиссёри АҚШлик Хуман Халилий ҳисобланади. У бу фильмни яратиш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган. Экспертларнинг фикрича фильм сифатли чиққан. Энди бироз ғалатироқ саволни эшитинг. Ушбу фильмни яралишида муҳим рол ўйнаган воситани битта лотин ва битта грек сўзлари билан ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Мобил телефон. 
Изоҳ: Ушбу фильм мобил телефон ёрдамида суратга олинган. Ўйинни бошида мобил телефонларингизни ўчириб қўйишингизни сўраганимиз эсингизда чиқмади деган умиддамиз. 

2-савол. Алишер Файзнинг ҳикояси қахрамони Диаборктушмуш Претолтиппарчвюлчанг 6 ой давомида “ИКС” ни қидиради ва топади. Иванга прототип бўлганликда эътироф этилган шахслардан бирининг “ИКС”и қашшоқ. Савол: “ИКС” ни топинг. 
ЖАВОБ: Тахаллус. 
Изоҳ: Иван Бездомныйга Ефим Алексеевич Придворов прототип бўлган деган версия бор. Унинг тахаллуси Демьян Бедный эканлигини билсангиз керак. 

3-савол. Диққат қилинг саволда ўзгариш бор. 
Иккинчи Жаҳон уруши даврида Генрих Гиммлер қўл остидаги Дахау лагерида НАЪМАТАК МЕВАЛАРИ устида тадқиқотлар олиб борилган. 1944 йилда Германия қуролли кучлари 200 тонна НАЪМАТАК МЕВАЛАРИГА буюртма берган. Буюртманинг 65 тоннаси нейтрал ҳудуд ҳисобланган Швейцариянинг Roche фирмаси томонидан етказиб берилган. Савол: НАЪМАТАК МЕВАЛАРИ сўзлари билан қайси сўзларни алмаштирдик? 
ЖАВОБ: "С" витамини. 
Изоҳ: Энг кўп табиий С витамини наъматак меваларида учрар экан. 

4-савол. Тарқатма материал. 
Ўктам Саидовнинг ушбу картинасида Х ни кўриш мумкин. Х бешликнинг биридир. Савол: Х билан қандай сўз бирикмаси алмаштирилган? 
Жавоб: Намоз ўқиш. 
Изоҳ: Яхшилаб қарасангиз тошлар тимсолида намоз ўқиб ўтирган одамларни кўришингиз мумкин. 

5-савол. Франсуаза Саганнинг “Здраствуй Груст” асарининг бош қахрамони бўлган 17 ёшли қиз Сесиль, отасининг Анна исмли аёлга уйланишига қарши бўлади. У ўз хонасида юраркан никоҳни тўхтатиш учун тезда хар ҳил режалар туза бошлайди ва ўз ҳолатини УНГА ўхшатади. Франсуаза Саган ўзбек бўлганида Сесильни ҳолатини УНГА эмас бир ҳунармандга тегишли атрибутга ўхшатган бўларди. Савол: Уни топинг. 
ЖАВОБ: Маятник (соат маятниги, маятникли соатлар ҳам маъно жиҳатдан яқинлиги учун қабул қилинади.) 
Изоҳ: Агар муаллиф ўзбек бўлганида Сесильни хонада у ёқдан бу ёққа бориб келиб юрган ҳолатини бўзчининг мокисига ўхшатган бўларди.  

6-савол. Анушервон сўради: 
— Энг юмшоқ нарса нима?
Йигит жавоб берди: 
— Энг юмшоқ нарса тинчликдир. 
Анушервон яна сўради: 
— Энг яхши овқат қандай овқат? 
Йигит: 
— Шахвоний қувватни оширмайдиган ва танда иллат қўзғатмайдиган овқат энг яхши овқат. 
Анушервон сўрашда давом этди: 
— Энг яхши шароб қайси шароб? 
Йигит: — Ақлни сусайтирмайдиган ва касаллик келтирмайдиган. 
Анушервоннинг охирги саволи: 
— Гулларнинг ичида энг ширин ҳидлиси қайси? 

Энди саволни эшитинг: сиз “Собиқ одамлар” ҳикоясини ўқимаган бўлсангиз ҳам йигитнинг узун фалсафий жавобини битта сўз билан ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Фарзанд. 
Изоҳ: Йигитнинг жавоби шундай бўлган: “Ота-она тириклигида уларни хурсанд қиладиган, ўлганларидан кейин эса уларнинг номини боқийлаштирадиган ҳаёт гули бўлмиш фарзанд”. Максим Горький “Собиқ одамлар” ҳикоясида биринчи бўлиб болалар ҳаётимизни гули деган машҳур жумлани айтиб ўтганлиги тўғрисида версия бор. Демак, бу афоризм Максим Горькийга тегишли эканлиги афсонага айланди. 

7-савол. Дуплет. 
1. Қаршингизда сиз Бертран План томонидан 2006 йили яратилган соатни кўриб турибсиз. Унинг номи иккита сўздан иборат бўлиб иккинчиси “соати” деган сўз ҳисобланади. Биринчи сўзини топинг! 
2. 2008 йил 19 декабрда премьераси бўлиб ўтган ушбу кинофильмда Розарио Доусон, Вуди Харрельсон, Майкл Или, Барри Пеппер, Элпидия Каррильо, Робин Ли ҳамда яна бир машҳур актёр иштирок этган. Савол: ушбу фильмнинг иккита сўзли номини топинг! 
ЖАВОБ: 
1. “Ҳаёт соати”. 
2. “Етти ҳаёт”. 
Изоҳ: Эътибор берган бўлсангиз фильмда иштирок этган олтита актёр ва актрисаларнинг исмини айтиб ўтдик. Еттинчиси Уилл Смит. Ундан ташқари еттинчи савол ҳам сизга ёрдам бериши керак деб ўйладик. 

8-савол. 1857 йили Нью-Йоркнинг Манхеттан районида ўтказилган “Бўш кастрюлкалар” номли намойиш марши, 20 асрнинг биринчи чорагида (1917 йили ) “Нон ва тинчлик” шиори остида бўлиб ўтган митинг. Бу иккита воқеани бир умумийлиги бор. Агар сиз умумийликни топган бўлсангиз, БМТнинг 32/142 - сонли резолюцияси нима ҳақида эканлигини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: 8 мартни “Халқаро аёллар куни” сифатида нишонлаш ҳақида. 
Изоҳ: Бу намойишларда фақат аёллар қатнашишган. Уни устига намойишлар 8 мартда ўтказилган. Пайтдан фойдаланиб клубимиз қизларини келаётган байрамлари билан табриклаб ўтамиз. 

9-савол. Архимеднинг “Менга дунёни таянч марказини топиб беринг ва мен уни остун устун қилиб ташлайман” деган жумласини эшитгансиз. Рене Декартда ҳам шунга ўхшаш тарзда “Менга материя ва ҳаракатни беринг мен коинотни яратаман” деган жумлалар бор. Шунга ўхшаган яна бир гапни Диего Хосе Франсиско де Паула Хуан Непомусено Мария де лос Ремедиос Сиприано де ла Сантисима Тринидат Мартир Патрисио Руис ҳам айта туриб ўз гапини “ва мен уни тўлдириб ташлайман” сўзлари билан тугатган. Савол: ушбу инсон айтган жумла бошидаги 3 та сўзни ёзиб беринг! 
ЖАВОБ: “Менга музейни кўрсатинг” 
Изоҳ: Бу инсон Пабло Пикассо. 

10-савол. Англия Примьер-Лигаси 2011–2012 йилги мавсум 24-турда бўлиб ўтган Челси-Манчестер Юнайтед учрашувини бошқарган Ховард Вебга ўйиндан кейин бир қанча эътирозлар бўлди. Ўйинда Ховард Веб бир нечта шубҳали қарорлар қабул қилди. Бир неча бора хатоларга йўл қўйди. Жумладан, учрашувнинг 10-дақиқасида Челси дарвозаси томон яққол пенальтини бермаганидан сўнг “Россия-2” телеканали шарҳловчиси бир асарни 1440 марта кичрайтириб эслаб ўтади. Савол ушбу асарни шарҳловчи айтган вариантида ёзиб беринг! 
ЖАВОБ: Дунёни титратган 10 дақиқа. 
Изоҳ: “Дунёни титратган 10 кун” асаридаги 10 кунни 1440 дан 1 улуши 10 дақиқага тенг. 

11-савол. Тарқатма материал. 
Гётенинг “Фауст” асарида Мефистофель тилидан айтилган қўшиқ мисраларни тингланг! 


Мана ОЛЕГ эгнида 
Шоҳона либос. 
Нақшин қилич белида, 
Саркардага хос. 
Кўксида нишон қатор, 
Министр оти. 
Саройда бир мансабдор – 
ОЛЕГ авлоди. 



Ушбу мисраларда ОЛЕГ сўзи бошқа сўз билан алмаштирилганлигини англаган бўлсангиз керак. Биз сиздан алмаштирилган сўзни сўрамаймиз, айтингчи, 1831 йили туғилган инсоннинг асарида ОЛЕГ нимага эга бўлди? 
ЖАВОБ: Тақага. Изоҳ: Олег сўзи билан бурга сўзи алмаштирилган. Лесковнинг “Левша” асарида Тулалик тақачи бургани тақалаган. Алмаштириш ҳам тасодифан эмас. Олег Блохин ҳақида эшитган бўлишингиз керак. 

12-савол. Толстойнинг “Тирилиш” романи қахрамони Дмитрий Иванович Нехлюдов Миссига уйланишни ёқлайдиган ва уйланишга қарши бўлган далилларни санаб ўтади. Далиллар баравар, яъни тенг кучли эди. Шу сабабдан Нехлюдов ўзини УНГА ўхшатган. Савол: УНИ иккита сўз билан ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Буридан эшаги. 
Изоҳ: Буридан эшаги ибораси ўзида танлов эркинлиги муаммоси парадоксини акс эттиради. 

13-савол. (Бошловчи саволни ўқишдан аввал қуйидаги жумлани айтиб ўтиши лозим: Ўйлаймизки биринчи тур саволлари миянгизни чарчатиб қўймади. Агар чарчаган бўлса биринчи тур саволлари ва натижаларини унутган ҳолда иккинчи турни бошлашингизни маслаҳат берамиз) 
Алишер Файз мавзусини давом эттирамиз. Алишер Файз ҳикояси қахрамони миясида ҳар хил фикрлар ғовлаб кетганида улардан қутилмоқчи бўлиб стол устида турган барча қоғозларни, жумладан ёзган ҳикояларини, унга келган хатларни, ҳатто қоралама (яъни черновик) ларни ҳам қоғоз кескичдан ўтказади ва бўшаб қолган стол устига бошини қўйиб лотин тилида иккита сўз айтади. Савол ушбу иккита сўзни ёзиб беринг! 
ЖАВОБ: Tabula Rasa. 
Изоҳ: Табула Раса лотин тилида соф ёки тоза доска деган маънони англатади. Саволни ўқишдан олдин биз айнан шунга ишора қилган эдик. 

14-савол. Аркадий Давидович ИКС ҳақида сўз юритар экан “бу мен эмас” дея фикр билдирган. Савол: ИКС ҳақидаги кимнинг фикри аксинча эди? 
ЖАВОБ: Людовик 14 Изоҳ: Аркадий Давидович давлат ҳақида фикр билдириб, “давлат – бу мен эмас” деган. Людовик 14 эса “Давлат – бу мен” деган. 14-савол эканлиги эсингизда бўлса керак. 

15-савол. Тарқатма материал. 

Ушбу саволга жавобларни йиғиб олиб келганлардан илтимос шу саволга тўғри жавобларни ҳам жамоларга тарқатишда ёрдам беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Савол: Ушбу карикатурада ўчириб ташланган 5 та символни топиб расмда учрайдиган фамилияни ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Дарвин.
Изоҳ: Карикатурада Дарвин таълимоти бўйича инсоннинг ривожланиш босқичлари ифодаланган..

16-савол. Хитойда бу предметлар кўплаб ўғирланаётганлиги сабабли уларни махсус ғиштлар билан алмаштиришди. Савол қаерда? 
ЖАВОБ: Автобусда. 
Изоҳ: Авария пайтида ойнани синдириш учун қўйилган махсус болғачалар одамлар томонидан олиб кетилавергач, уларни ғиштлар билан алмаштиришган. 

17-савол. Тарқатма материал.
 

Қаршингизда Москвадаги бир ресторан эмблемаси ва уни бош ошпази Джакома Ломбардини кўриб турибсиз. Савол: Ресторан номини топинг! 
ЖАВОБ: Карлсон 

18-савол. (Бошловчи шеърни ўқимаслиги шарт) 
Тарқатма материал. 
Савол “Заковат” Интеллектуал клуби Биринчи лига кубогига бағишланади. 


Гўрковлардай турар шу маҳал,
Дўнг устида қахратон АЛЬФА.
Оппоқ кафан келтирар БЕТА. 
ГАММА йиғлайди, оҳ-фиғон чекар, 
ДЕЛЬТА кўзёш тўкар-у аммо 
ЭПСИЛОН гул тутар сизга бир дунё. 



Сизнинг қўлингизда Перси Биши Шелли ижодидан таржима турибди. Савол грек ҳарфлари билан алмаштирилган сўзларни тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Январь, Февраль, Март, Апрель, Май. 
Изоҳ: Биринчи лига кубоги Январь, Февраль, Март, Апрель, Май ойларида ўтказилишини яна бир марта эслатиб қўйдик. 

19-савол. Гномео ва Жульетта мультфилмида иккита қўшнилар ва уларнинг боғида ишлайдиган гномларнинг ўзаро муносабати акс этган. Қўшнилардан бирининг фамиляси Монтекки, иккинчисиники Капулетти бўлиб, бир-бирини ёмон кўришади. Бири ёқтирган нарсани иккинчиси ёқтирмайди, бир-биридан хавфсирашади. Капулетти қизил рангни ёқтиради. Уйи қизил рангга бўялган. ховлисига лола экилган. Лола ва майсаларда хонқизилар юрибди. Қизил олмалар пишиб етилган, ҳатто гномлар ҳам қизил рангда. Бир куни кечқурун Монтеккининг кўк гномлари Капулеттининг ҳовлисига бостириб кириб, ҳовлини остин-устин қилишни режалаштиришади. Бироқ бир муаммога дуч келишади. Савол: улар қандай муаммога дуч келишган эди? 
ЖАВОБ: Лазерли сигнализация. 
Изоҳ: Саволда улар бир-биридан хавфсирашини айтиб ўтган эдик. Шу даражада хавсираганки ҳатто сигнализация ҳам қўйиб қўйган. Одатда лазерлар қизил рангда бўлишини билсангиз керак. 

20- савол. Википедиядаги версиялардан бирига кўра машҳур бир шоҳни қулоғи катта бўлганлиги учун ШУНДАЙ аташган. Инжинер, ихтирочи, конструктор, океанолог-олим, Британия мустамлакачилигига қарши курашган шахсни ҳам ШУНДАЙ аташ мумкин. Шунингдек, бу инсонлар қаторига ўзбек актёрини ҳам киритса бўлади. Ёрдам сифатида шуни айтамизки, ораларингизда ҳеч ким ушбу актёрни узоқдан қидирмасин. Ана ўшанда бу жанобни исм-фамилиясини топишингиз осон бўлади. Савол: ушбу актёрни исм-фамилиясини ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Алишер Узоқов. 
Изоҳ: Одиссейни дастлаб қулоқлари катта бўлганлиги учун Утис, яъни ҳеч ким деб аташган. Гап кетаётган ихтирочи океанолог олим эса Капитан Немо. Немо исми лотинчада ҳеч ким деган маънони билдиради. Алишер Узоқов эса “Жаноб ҳеч ким” фильмида бош ролни ижро этган. Саволда ҳеч ким узоқдан қидирмасин ва бу жанобни каби сўзларни ишлатганимиз бежиз эмас. 

21- савол. (Саволимизга жавоб топишингизга ишонамиз) 
Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоирнинг фикрича БИРИНЧИНИ бировга берганда асосийси тагида савоби бўлиши керак. БИРИНЧИНИНГ ИККИНЧИСИ эса дилга ҳикмат солиши керак. Савол: ИККИНЧИНИ топинг. 
ЖАВОБ: Жавоб. 
Изоҳ: Махмуд Тоирда шундай мисраларни учратиш мумкин: 

Савол бер тагида савоби бўлсин, 
Дилга ҳикмат солар жавоби бўлсин. 

22- савол. Тарқатма материал. 


3. Омадсизлар учун шпоргалка. 
4. Порох ҳали бор. 
5. Яхшиларнинг ёмон тарафлари. 


Битта мавзудаги блиц саволлари.  
1. Интернет сайтларидан бирида 2011 йил декабрь ойида “Омадсизлар учун шпоргалка” номли мақола чиқади. Мақола нима ҳақида эди? 
2. Интернет сайтларидан бирида 2011 йил октябрь ойида “Порох ҳали бор” номли мақола чиқади. Мақола нима ҳақида эди? 
3. Савол муаллифининг бир таниши У ҳақда ёзган мақоласини “Яхшиларнинг ёмон тарафлари” деб номламоқчи бўлган. Мақола нима ҳақида эди? 

ЖАВОБЛАР: 
1. Лондоннинг “Тоттенхем” футбол клуби ҳақида. 
2. Лондоннинг “Арсенал” футбол клуби тўғрисида. 
3. Лондоннинг “Челси” футбол клуби ҳақида. 

Изоҳ: “Тоттенхем”ни Шпорлар ҳам дейишади. Шпоргалка сўзи хато ёзилганини сезган бўлсангиз керак. “Челси”ни Аристократлар дейишади. Аристократларнинг сўзма-сўз маъноси яхши кишилар ҳокимияти. Ундан ташқари ҳозирда улар Англия Премьер-Лигасида 3, 4, 5, ўринларни эгаллаб туришибди. (бу 4 март кунидаги маълумот)  

23-савол. Тарқатма материал. 


Салом сенга, синглим, Салом ассалом. 
Қадрдон далалар саломат борми? 
Айт, қалай парвариш қилмоқда бобом 
Рязандаги бизнинг олучазорни? (1925) 


Так забудь же про свою тревогу, 
Не грусти так шибко обо мне. 
Не ходи так часто на дорогу 
В старомодном ветхом шушуне. (1924) 


Ўзбекистонда у буюртирилса, 20 граммгача 300 сўм миқдорда баҳоланади. Уни топинг! 

ЖАВОБ: Хат. 
Изоҳ: Сизга Сергей Есениннинг “Синглимга хат” ва “Онамга хат” шеърларидан лавҳа берилди. Келаётган 8 март аёллар байрамида оналарингиз ва опа сингилларингизни нафақат хатлар билан, балки ранг-баранг гуллар билан табриклашни унутманг! 

24-савол. У 1907 йили Кузнецов, Сапунов, Судейкин, Крымов, Сарьян ва бошқа рассом ижодкорлар иштирок этишган кўргазмани ва кейинчалик ушбу ижодкорларни бирлаштирган уюшмани номи. Ҳақиқий У 2008 йили Япониянинг Сантори корпарацияси мутахасислари (генетиклари) томонидан яратилган. УНИ иккита сўз билан ифодаланг.
ЖАВОБ: Мовий атиргул. Оналаримиз ва яқин кишиларимизни фақат хатлар билан эмас, балки ранг-баранг гуллар ҳам билан табриклайлик. Яна бир бора клубимиздаги қизларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб қоламиз.


Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

Махсус ўйин

Абдуғани Иноятов  
жамоаси

23 декабр
Соат 18:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
ЯРИМ ФИНАЛ. 3-ўйин.

3-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 Ярим Финал натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аваз Нўъмонов  1-6
2 Жобир Аҳмедов 
6-5
3 Саидакром Расулев 
3-6

Саралаш-рейтинг 2018/2019 (3-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
31
2
Фаррух Рафиқов
29
3
Асрор Норқулодов
26
4
Ренессанс
26
5
Эсперо
24
6
Тайм
21
7
Менса
20
8
Но Коммент
19
9
Сайёд
19
10
Бинго
18

Қишки мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
18
2
Жобир Аҳмедов
17
3
Фаррух Рафиқов
15
4
Ренессанс
13
5
Легион
12
6
Менса
11
7 Тайм 
11
8
Сайёд
7
9
Асрор Норқулов 
5,5
10 Но Коммент
4

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (12-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
92,5
2
Жобир Аҳмедов
88,5
3
Ренессанс
85,5
4
Фаррух Рафиқов
78,5
5
Легион
61,5
6
Менса
55,5
7 Тайм
41
8
Сайёд
35
9
Сино
35
10 Асрор Норқулов
29

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!