. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

10.03.2012 - Сардор Жўраев саволлари

1-савол: Ҳозирда фильмларнинг бюджетини эшитиб, ёқамизни ушлаймиз. Бу фильмнинг бюджетини топиш эса сизга анча қийинчилик туғдириши аниқ. Маълумотларга кўра актёрлар ҳам таниш-билиш, қариндошлар орасидан танлаб олинган экан. Драматург Олег Шишкиннинг машҳур классик асарнинг давоми сифатида яратилган пьесасида эса бош қаҳрамоннинг ўлимига ушбу фильм сабабчи бўлади.
Савол: ушбу фильмни топинг.
ЖАВОБ: Поезднинг келиши.
Изоҳ: Википедияга кўра, фильмда суратга тушган актёрлар ака-ука Люмьерларнинг таниш-билишларидан экан. О.Шишкиннинг “Анна Каренина-2” пьесасида эса Анна Каренина шу фильмни кўриб, қўрқувдан жон беради.

2-савол: БУНИ БАЖАРИШнинг турлича усуллари мавжуд: математик аниқ, американча, Онассис каби, Кавендиш, шарқий ёки буни Лорд Брумвел қилгани каби ва хоказо. Машҳур файласуф БУНИ БАЖАРИШни ёқтирмаганлиги учун ҳамкасб-профессорлар билан эмас, оддий ошхонада талабалар билан тушлик қилган. 
Саволда БУНИ БАЖАРИШ сўзи билан қайси 2 сўз алмаштирилган?
ЖАВОБ: Галстук боғлаш.

3-савол: Диққат, саволда ўзгартириш мавжуд.
Бир ҳаваскор ёзувчининг “ТОМ ХЭНКСнинг кейинги ҳаёти” асари кўпроқ юмористик характерга эга. Ҳикояда ёзилишича, ТОМ уйга қайтганидан сўнг бирмунча вақт ўтгач, молиявий жиҳатдан қийналиб қолади. Шунда у ўзининг эски касбига қайтишга қарор қилади ва оёққа туриб олиш учун қилган биринчи иши ўз дўсти ва ҳамроҳини сотиб юбориш бўлади.
Диққат, савол: юқорида ТОМ ХЭНКС исми билан қайси машҳур асар қахрамони номини алмаштирдик?
ЖАВОБ: “Робинзон Крузо”
Изоҳ: Ҳикояда Робинзон Крузо пулдан қийналгандан сўнг эски касби – қул савдогарлиги билан яна қайта шуғулланишга қарор қилади. Дастлабки маблағга эга бўлиб олиш учун у дўсти Жумавойни сотиб юборади. Актёр Том Хэнкс эса “Одамлардан йироқда” фильмида замонавий Робинзон ролини ижро этган. 

4-савол: Методист черкови асосчиси Джон Уэсли уларни лаънатлаган, ўрта асрларда кема капитанлари матросларни уни бортга ўзлари билан олишларига рухсат беришмаган, бугунги кунда шахтёрлар конга тушаётганларида уни олишмайди, хонадон ўғрилари эса уйдан ҳамма нарсани олишса ҳам, уни уй эгаларига қолдиришади. Шундай бўлса-да уларнинг машҳурлиги умуман камаймайди. Уларни 2 сўз билан ёзиб беринг.
ЖАВОБ: Ўйин карталари.

5-савол: Тарих қизиқ фактларга жуда бой. Шундай қизиқ воқеалардан бири 19-асрда бир ҳудудда ҳам юз берган. Бу ҳудудда 6 октябрь жума кунидан эртасига 18 октябрь яна жума куни кириб келган. Баъзилар бу воқеанинг айбдори сифатида аёл кишини таъкидлаб келишади. Лекин тарихий фактлар бу фикрнинг хатолигини аниқ исботлаб турибди.
Қандай машҳур воқеа ҳақида гап кетаётганлигини аниқлаб, ушбу ҳудудни топинг.
ЖАВОБ: Аляска.
Изоҳ: Россия империяси томонидан 1867 йилда Алясканинг АҚШга сотиб юборилиши натижасида бу ҳудудда амалдаги Юлиан календари ўрнига Григориан календари қўлланила бошланган. Баъзилар Аляска Екатерина даврида сотиб юборилган деб ўйлашади, аммо тарихдан маълумки, Аляска Александр II даврида сотиб юборилган.

6-савол: Тарқатма материал.


Ҳомийлар:
8 – Джоел Руиз
15 – Джованни Мазза
12 – Лес Келлей
12 – Джин Отри
25 – Хью Хефнер
23 – Энди Уильямс
15 – Уорнер Бразерс рекордс
15 – Элис Купер
4 – Грег Бригхам Карлсон



1978 йилда шок-рок мусиқачиси Элис Купер томонидан ўтказилган оммавий кампания натижасида тарқатмада номлари кўрсатилган 9 та ҳомий ҳар бири 27 минг 777 долларни (умумий 250 минг долларни ташкил этган) ҳайрия фондига ўтказишган ва бунинг натижасида 1978 йил 14 ноябрда Унинг янги версиясининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Унинг оригиналини продюсер Дэн Блисс 2005 йилда еВау (э-бэй) аукционида 450 минг долларга сотишга муваффақ бўлган. Уни 2 сўз билан ёзиб беринг.
ЖАВОБ: Голливуд белгиси, Голливуд ёзуви.
Изоҳ: Тарқатмадаги рақамлар бежизга эмас. Агар ушбу рақамларни инглиз алифбосидаги ҳарфлар билан алмаштирсак, HOLLYWOOD сўзи келиб чиқади. 

7-савол: Диққат, саволда ўзгартириш мавжуд.
Яширин реклама тушунчаси кўпчиликка таниш бўлиши табиий. Маркетинг тилида “Продакт плейсмент” деб номланувчи рекламанинг бу туридан бугунги кунда ўзимизда ҳам жуда кенг фойдаланишмоқда. Википедияда ёзилишича, унинг тарихи 1929 йилда пайдо бўлган “КАПИТАН ВРУНГЕЛЬ” персонажи билан боғлиқ экан. Айнан ВРУНГЕЛЬ туфайли давлатнинг бутун ҳудудида бир қишлоқ хўжалик маҳсулотининг истеъмоли 30%га ошган. Айтингчи, қайси маҳсулот ҳақида гап кетмоқда?
ЖАВОБ: Исмалоқ.
Изоҳ: Саволда “КАПИТАН ВРУНГЕЛЬ” сўзи “Денгизчи Попай” персонажи билан алмаштирилганди. Ушбу мультфильмни кўрганлар билишадики, Попай исмалоқ истеъмол қилгандан сўнг мислсиз кучга тўлиб-тошиб кетган.

8-савол: “Аделнинг ғаройиб саргузаштлари” фильмида бир музейнинг экспонатлари тирилишади, Париж бўйлаб саёҳат қилишга отланишади. Улар Қироллик саройини томоша қилиб туриб, бу ерда У етишмаётганлигини айтиб ўтишади. У 1989 йилда Франция президенти Миттеран ҳомийлигида пайдо бўлади. Дэн Брауннинг “Да Винчи сири” асари қахрамонларидан бири капитан Безу Фаш У ни “Париж юзидаги чандиқ” деб атайди. Савол: У ни топинг.
ЖАВОБ: Пирамида.
Изоҳ: Тирилган экспонатлар Рамзес ва унинг хизматкорлари мумиялари эди. 1989 йилда Лувр музейининг кириш қисмида ойнаванд пирамида бунёд этилади. Кўпчилик анъаналарни қадрловчи парижликлар фикрича бу замонавий иншоат умумий қиёфани бутунлай бузиб қўйган.

9-савол: Денгизчиларнинг қадимги анъаналаридан бири сифатида татуировкалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Татуировкалар ёрдамида денгизчилар денгиз худоларининг саҳоватига эришишга ва уйга соғ-омон қайтиб келишга ҳаракат қилишган. Денгиз, қора мушук, тақа каби тасвирлар омад келтиради деб ҳисобланган. Бундан ташқари яна бир турдаги татуировкалар ҳам кенг тарқалган эдики, улар ўзига ҳос амалий вазифани ҳам бажаришган. Қандай турдаги татуировкалар ҳақида гап кетаётганлигини топган ҳолда улар бажарган амалий вазифани ёзиб беринг.
ЖАВОБ: Қайси динга эътиқод қилишини аниқлаш учун.
Изоҳ: Бу ерда диний татуировкалар ҳақида айтиб ўтилган. Бундай суратлар ҳам анча кенг тарқалган. Денгизчилар қандайдир офатлар туфайли ҳалок бўладиган бўлса, уни қайси дин вакили сифатида нариги дунёга кузатишни аниқлаб олиш учун ўзига ҳос амалий вазифани бажарган.

10-савол: Тарқатма.
img1
Ушбу тарқатмада сиз Англия премьер лигасининг чемпионлик кубогини кўриб турибсиз. Кубок Royal Jewellers компанияси томонидан яратилган. Кумушнинг 925 пробасидан қўйилган, асоси малахитдан. Малахитнинг яшил ранги футбол майдонини эслатади. Кубокнинг дизайни Англия давлат гербидаги уч шер гералдикасига асосланган. Иккита шер кубокнинг ушлагичларида жойлашганлигини кўришингиз мумкин. Суратга эътибор берган ҳолда учинчи шерни топиб ёзиб беришга ҳаракат қилинг.
ЖАВОБ: Учинчи шер кубокни боши узра кўтарувчи ғолиб жамоа капитанидир.

11-савол: Дуплет.
1. У фақат ҳозирги замонда ёзилади: муаллиф айни пайтнинг ўзида кўрган ёки эшитган воқеа-ҳодисадан олган бевосита таассуротини ёзиб боради. Унинг анъанавийси номга эга бўлмайди ва ғарб учун одатий бўлган ифодавий воситалардан фойдаланилмайди.
Савол: Уни топинг.
2. Туғилганда уни Киндзаку деб аташган, балоғатга етганда эса Мунэфуса номини олган. У шогирдлари томонидан берилган оддий чайла-уйда яшаб юрганда у ерга ўз қўллари билан банан пальмасини экади ва айнан шу дарахт биз уни танийдиган тахаллусини олишига сабаб бўлган деб ҳисобланади. Ушбу тахаллусни сиз ҳам ёзиб беринг.
ЖАВОБЛАР:
1. Хокку, хайку.
2. Мацуо Басё.
Изоҳ: 2. Баъзи тадқиқотчилар фикрича “Басё” сўзи “банан” сўзидан келиб чиққан.

12-савол: “Қизил Бурда” юмористик журналининг расмий сайтидаги қуйидаги хоккуни 2 сўз билан якунлашга ҳаракат қилинг.

Жарангдор томчилар билан,
Яна ўзларидан хабар беришди,
....

ЖАВОБ: Тепадаги қўшнилар.
Изоҳ: Малумот учун, “Қизил Бурда” журналида нафақат хокку, балки бошқа турли анъанавий жанрларда ҳажвий шеърлар нашр этилади. 

13-савол: 1997 йилда суратга олинган илмий-фантастик жанрдаги “Контакт” фильмида бош қахрамон ўзга цивилизацияларни излаш лойиҳаси иштирокчиси бўлади. Узоқ йиллик изланишлардан сўнг ниҳоят космосдан ўзга цивилизациядан сигнал олинганда, бу воқеа бутун дунёга шов-шув бўлиб кетади. Фильмнинг лавҳаларидан бирида ушбу воқеани эълон қилаётган телебошловчи бир тадбирнинг шу пайтгача ноҳак ўтказилганлигини ва уни энди таъқиқлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таҳминини таъкидлаб ўтади. Айтингчи, телебошловчи қайси тадбирни назарда тутган?
ЖАВОБ: “Коинот гўзали”, “Мисс Вселенная”. “Дунё гўзали” танлови қабул қилинмайди.
Изоҳ: Биз ягона цивилизация эмас эканмиз, у ҳолда “Коинот гўзали”ни ўзимиз танлашимиз адолатга тўғри келмайди.)))

14-савол: Википедияга ишонадиган бўлсак, Ўрта асрларда рицарлик турнирларини дастлаб шундай аташган. Кейинроқ, 18 асрда эса худди шу рицарлик турнирларига тайёрланиш қурилмаси сифатида унинг ҳозирги шаклига ўхшаш кўринишлари пайдо бўлган. Уни деярли бутун дунёда учратиш мумкин, фақат у ҳозирда инсоннинг бир даври билангина боғлиқ деб айтишимиз мумкин. У ҳақидаги топишмоқда машина, арава, ракета ва албатта, от иштирок этади. Агар нима ҳақида гап кетаётганлигини фаҳмлаган бўлсангиз, айтингчи, унинг АҚШдагиси Буюк Британиядагидан қандай муҳим фарққа эга?
ЖАВОБ: Ҳаракат қилиш йўналиши бўйича. АҚШда соат стрелкасига қарши, Буюк Британияда соат стрелкаси бўйича.
Изоҳ: Гап каруселлар ҳақида кетаётган эди. Улар ҳақидаги машҳур топишмоқ: “Агар сиз машинада бўлсангиз ва сизнинг тўғрингизда от, орқангизда ракета бўлса, сиз қаердасиз?” 

15-савол: Дуплет.
Олимпиада ўйинлари рамзлари.
1. Олимпиада рамзлари орасида салют (саломлашиш, қутлов) ҳам ўзига ҳос муҳим ўрин тутади. Олимпияча салют Рим салютига ўхшаб кетади, аммо бунда қўллар баландроқ кўтарилади. Бундай саломлашиш Париждаги 1924 йилги 8-Олипиадада ҳамда Берлиндаги 1936 йилги 11-Олимдиада ўйинларида қўлланилган. Аммо II Жаҳон уруши якунлангандан кейинги даврда салют расман тақиқланмаган бўлса-да, бир сабаб туфайли қўлланилмай келинмоқда. Қандай сабаб туфайли?
2. Олимпиада ўйинларининг 1-расмий талисмани сифатида 1972 йил Мюнхендаги Олимпия ўйинларида дунёга намойиш этилган Вальди такса ити тан олинади. Халқаро Олимпия Қўмитасининг расмий сайтида ёзилишига кўра, Вальдида ҳақиқий спортчига хос бўлган чидамлилик, қатъият, эпчиллик каби сифатлар борлиги учун ҳам уни танлаб олишган. Аммо Вальди бошқа бир жиҳати билан ҳам бошқа талисманлардан ажралиб туради. Ушбу жиҳатни сиз менга ёзиб беринг. 
ЖАВОБЛАР:
1. Нацистлар салютига ўхшашлиги учун.
2. Вальди талисманлар орасидаги ягона уй ҳайвони.

16-савол: Тарихчилар фикрича, барчасига Голливуд айбдор экан. 16 ва ундан юқори ёшдаги 12069та инсонлар бир савол юзасидан сўровдан ўтказилди ҳамда тадқиқот асосида қуйидаги натижалар олинди:
Машҳур шахслар:
1. Уильям Уоллес - 42%
2. Чингизхон – 38%
3. Муссолини – 33%
4. Гитлер – 11%
5. Уинстон Черчилл – 9% ва хоказо.
Воқеалар:
1. Балга яқинидаги жанг – 52%
2. 100 йиллик уруш – 44%
3. Совуқ уруш – 32% ва хоказо.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, ушбу рўйхатнинг қарама-қаршиси ҳам мавжуд.
Сиздан синалувчиларга қандай савол берилганлигини сўрамаймиз. Айтингчи, юқоридаги рўйхат қандай жавоб асосида юзага келган?
ЖАВОБ: Уйдирмалар, ҳаётда мавжуд бўлмаганлар, ўйлаб топилганлар.
Изоҳ: Юқоридаги рўйҳатдаги тарихий шахслар ва воқеалар кўрсатилган фоиздаги инсонлар томонидан уйдирмалар деб аталган. Ушбу рўйҳатдагига қарама-қарши рўйхатда эса синалувчиларнинг катта қисми Робин Гуднинг тарихий шахслигига, марсликлар ростдан ҳам Ерга ҳужум қилишганлигига ишонишларини айтиб ўтишган. Бундай тасаввурлар албатта, тарихчилар фикрича Голливуд фильмлари таъсирида юзага келган, яъни инсонлар қайси ҳаёлот-у, қайси ҳақиқатлигини ажрата олмай қолишди.

17-савол: Шаҳримиздаги маълум бир турдаги кийим-кечак маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўкон “Х (икс) ва Y (игрек)” деб номланади. Х (икс) 1924 йилда ёзилган асар номи бўлиб, унда Х(икс) ларнинг исмлари айтиб ўтилмайди. Y (игрек) эса машҳур тетралогиянинг бош қахрамони. У асарнинг тўлиқ номида дастлаб бир касбда, кейин эса бошқа буюкроқ касбда намоён бўлади.
Савол: Х (икс) ва Y (игрек) ни топинг.
ЖАВОБ: “Уч бақалоқ ва Гулливер”, “Три толстяка и Гулливер”
Изоҳ: Дўкон катта размердаги кийим-кечак билан савдо қилади. Юрий Олешанинг “Уч бақалоқ” асарида учта бақалоқларнинг номлари айтиб ўтилмаган: улар Биринчи, Иккинчи ва Учинчи деб номланишган. Машҳур тетралогия эса “Гулливернинг саёҳатлари” асари бўлиб, унинг тўлиқ номи қуйидагича: “Дунёнинг баъзи бир узоқ давлатларига саёҳат, тўрт қисмда: аввал хирург, кейинчалик бир неча кемалар капитани Лемюэл Гулливернинг ҳикоялари”.

18-савол: (Савол ўқувчига эслатма: ўқиш жараёнида сўз тушириб қолдирилган уч нуқтали жойлар ҳақида огоҳлантирилмасин)
Ушбу маълумотни диққат билан ёзиб олинг: “Спартак … - 2010 йил декабр, Chelsea … - 2001 йил август, MU … - 2000 йил сентябрь, Барса ... – 2003 йил июль ойида ташкил этилган”. 
Ушбу маълумот Википедия ва клубларнинг расмий сайтларидан олинган, шу боис уларда ҳеч қандай хатолик йўқ. Фақат унда турли жойларда ярми юнон, ярми лотин тилидаги сўздан қўшилиб, янги лотин тилида ҳосил бўлган биргина сўз тушириб қолдирилган. Ушбу сўзни топинг. 
ЖАВОБ: Телевиденияси. ТВ жавоби ҳам қабул қилинади.
Изоҳ: Айтиб ўтилган саналарда юқоридаги футбол клубларининг расмий телевидениялари (Спартак ТВ, Chelsea TV, MUTV, Barsa TV) ўз кўрсатувларини узатишни бошлашган.

19-савол: Тарқатма материал.


Рўйхатнинг бир қисми: АРИ, ВАШ, ТЕХ, МЭР, ЛУИ, МИС, ... 


БУ – йирик компанияларнинг ўз молиявий муаммоларини ҳал қилишнинг самарали усулларидан бири. БУ ҳақида 1971 йилда яратилган мультфильм “Қўнғироқдан-қўнғироқгача” деб номланади. Айтиш мумкинки, БУНИ натижасини сиз ҳозир тарқатмада кўриб турибсиз. БУНИ 2 сўз билан ёзиб беринг. 
ЖАВОБ: Штатларнинг қисқартирилиши.
Изоҳ: Тарқатмада сиз Аризона, Вашингтон, Техас, Мэриленд, Луизиана, Миссисипи каби АҚШ штатларининг қисқартмасини кўриб турибсиз. Молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун йирик компанияларда ҳам ишдан бўшатиш – яъни штатлар қисқартирилишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

20-савол: Хитойликлар ширин таом тановул қилишни жуда ҳам хуш кўрувчи халқлардан биридир. Айтишларича, Хитойда чойхона ва ресторанлар киоскалардан ҳам кўп экан. Шу туфайли ҳам хитойликларнинг таомхоналарга эътибори ўзгача ва улар ҳам анъаналардан холи эмас. Хитойда, шу билан бирга турли давлатлардаги Хитой ресторанларида УЛАРнинг тутган ўрни катта. УЛАРнинг сони таомгоҳнинг даражасини билдирган: УЛАР қанчалик кўпроқ бўлса, бу жойдаги шароит ва хизмат кўрсатиш шунчалик юқори бўлади. УЛАРнинг ранги ҳам ўзига ҳос белги вазифасини бажаради: агар УЛАР кўк бўлса, бу ер мусулмонлар ошхонаси, агар сариқ бўлса, вегетерианлар учунлигини билдиради ва ҳоказо.
Савол: Хитой анъаналаридан келиб чиққан ҳолда УЛАРни топинг. 
ЖАВОБ: Хитой фонарлари, чироқлари.

21-савол: Совет киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Шерлок Холмс ва доктор Ватсон” кинофильмининг ижодкорлари съёмка жараёнида Конан Дойлнинг принципиал хатоларига тўқнаш келишган. Ҳикоялардан бирида илон қотилнинг ҳуштагини эшитиб, ҳаво алмашиш тирқишидан қўнғироқ сими орқали тушган ва шу ердан қайтиб чиқиб кетиши керак бўлган. Хато шунда эдики, илон эркин осилиб турган симдан ҳаракатлана олмайди, ҳаракатланиш учун унга қаттиқ асос зарур. Фильмда бу ҳолатни ўзгартиришган, аммо иккинчи хатоликни асардаги каби суратга олишган. Фақат бу хатоликни тўғрилаб юбориш учун фильмнинг шу қисмига қотилнинг деворни тақиллатиш дублини қўшишга мажбур бўлишган. Айтингчи, ушбу жараёндаги иккинчи хато нимадан иборат эди?
ЖАВОБ: Илонлар кар бўлади.
Изоҳ: Илон қотилнинг ҳуштагини эшита олмайди, аммо девор тақиллатилганда ундан ҳосил бўлган вибрация илон учун сигнал вазифасини бажарган. Буни кейинроқ, фильм сўнгида Шерлок Холмснинг тушунтиришларидан билиб олишимиз мумкин бўлади. 

22-савол: Блиц.
Леонардо да Винчи топишмоқлари.
1. “Кўпгина Франческо, Доминико ва Бенедеттолар улардан олдин ҳам кўпчилик еган таомни бир неча марта истеъмол қилишади ва улар тилга киришлари учун яна анча ой керак бўлади”. Қандай “таом” ҳақида гап кетмоқда?
2. “О, туғилиш бахтига эриша олмай қолганлар яна қанча бўларкин?” Ушбу топишмоқда нима назарда тутилмоқда.
3. Леонардо келажакдаги нарса-ҳодисалар ҳақида ҳам турли топишмоқлар яратган. Жумладан, қуйидаги топишмоқ унинг даврида мавжуд бўлмаган, аммо ҳозирда жуда кенг оммалашган ҳодиса ҳақидадир: “Ҳайвонлар териси қичқириқ ва сўкишлар билан инсонларни сукутда ўтирмасликка мажбур этади”. Топишмоқнинг жавобини топинг.

ЖАВОБЛАР:
1. Она сути.
2. Тановул қилинган тухумлар. (Оддийгина “тухум” жавоби қабул қилинмайди)
3. Футбол. Турли тўплар иштирок этадиган ўйинлар ҳам қабул қилинади.



Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!