ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ![]()
Азиз мухлислар! Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин. Кўчириб олиш Онлайн ўқиш Бошқа манбалардан кўчириш: www.turklib.uz www.uztranslations.net www.upload.sb.uz . . . Алоқа учун
Кўрсатув муаллифи
Ҳомийлар учун
Сайт янгиланган сўнги сана:
20 февраль соат 09:50 . . . Ҳисоблагич |
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!
Турнирлар
ҚОРБОБО КУБОГИДА ТОХИРЖОН ОДИЛОВ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ!
24 декабрь куни Янги йилга бағишлаб “Заковат” Интеллектуал клубида
“Қорбобо кубоги” номли турнир бўлиб ўтди. Унда экранда бўладиган Кузги Саралаш ўйинларига
йўлланмани қўлга киритган 5 та жамоадан ташқари барча жамоалар иштирок этди.
Ушбу 5 жамоа гарчанд саволларга жавоб берган бўлсада, якунда уларнинг натижаси
ҳисобланмади.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
САРАЛАШ-РЕЙТИНГ БОСҚИЧИ: ЭКРАНГА ЙЎЛ ОЛГАН 5 ТА ЖАМОА НОМИ АНИҚ БЎЛДИ!
Олий Лига-2013 учун 1-босқич саралаш
рейтинг ўйинлари ўз ниҳоясига етди.
17 декабрь
куни ушбу турнирнинг сўнги 12-тури ўтказилди. Турнирда жами 53 та жамоа иштирок
этди. Мазкур рейтинг ўйинларида дастлабки ўринларни эгаллаган 5 та жамоа 2012
йил куз ойларида экран орқали бўлиб ўтадиган саралаш босқичига йўлланмани қўлга
киритишди.
>>> Батафсил маълумот ва
рейтинг жадвали
БМТ КУНИГА
БАҒИШЛАНГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ
20 октябрь куни Тошкент давлат
шарқшунослик институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган санага 66
йил тўлиши муносабати билан Интеллектуал турнир ўтказилди.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
ЁЗГИ ТУРНИРЛАР: Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб
махсус турнир ўтказилди
7 август куни “Ezidyor” ресторани конференциялар залида Ватанимиз
мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб махсус турнир ўтказилди. Ушбу мусобақада
жами 9 та жамоа иштирок этди. Булар: Олий Лиганинг 4 та жамоаси – Бобур Ёқубов,
Жобир Аҳмедов, Зуҳриддин Ёмиддинов, Шавкат Улуғов; 6-Республика фестивали
ғолиби – Музаффар Сатторов жамоаси; вилоятлардаги “Заковат” Интеллектуал клуби
аъзолари – Самарқанд ва Бухоро жамоалари; Тошкентдаги “Что? Где? Когда?” клуби
вакиллари – НМТТ жамоаси ҳамда "Заковат" клубининг ёш
тарбияланувчиларидан тузилган “Брейнсторм” жамоаларидир.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
ЁЗГИ ТУРНИРЛАР:
«Келажак овози» билимдонлари
“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Келажак овози”
Ёшлар ташаббуслари маркази томонидан 5 йилдан буён “Ёзги ўқув оромгоҳи”
лойиҳаси ташкиллаштирилиб келинади. Жорий йилнинг 7-21 август кунлари Қашқадарё
вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Лочин” оромгоҳида навбатдаги “Келажак
овози-2011” ёзги ўқув оромгоҳи ўтказилди. Биз учун қувонарли томони “Келажак
овози-2011” ёзги ўқув оромгоҳи доирасида иштирокчилар ўртасида “Заковат”
Интеллектуал турнири ҳам ўтказилди.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
ЁЗГИ ТУРНИРЛАР:
Брейн-ринг мусобақасида “Старт” жамоаси ғолиб!
“Заковат” Интеллектуал клуби ҳар йили ёз
ойларида таътилга чиқишидан хабарингиз бор. Клубнинг асосий қисмини талаба
ёшлар ташкил қилишини ҳисобга олиб июль-август ойлари клубнинг доимий
йиғилишлари бироз муддатга танаффус қилади. Аммо бу йилги ёзги таътил
олдингиларидан фарқ қилди. Сабаби бу йил ёз ойларида ҳам “Заковат” Интеллектуал
клуби томонидан бир қанча интеллектуал турнирлар ташкиллаштирилди. Шундай
турнирлардан бири, бу - “Брейн-ринг” чемпионатидир.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
БИРИНЧИ ЛИГА
ҒОЛИБИ — “СТАРТ” ЖАМОАСИ
28 май куни “Заковат” Интеллектуал клубида
Биринчи лига чемпионатининг сўнги, 5-тури ўтказилди. Ушбу баҳсларда жами 61 та
жамоа иштирок этди. Гарчанд Олий Лигага йўлланмани қўлга киритган 5 та жамоа
ҳам ушбу ўйинларда иштирок этаёган бўлсада, аммо чемпионатдан ташқари ўйнашди,
яъни уларнинг тўплаган очколари инобатга олинмади.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
НИҲОЯТ
6-РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДА ТОШКЕНТ ЖАМОАСИ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ
10 апрел куни Тошкент шаҳрида “Заковат”
Интеллектуал клуби томонидан ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Республика
Фестивали бўлиб ўтди. Олтинчи маротаба ўтказилаётган ушбу Фестивалга
йилдан-йилга қизиқиш ортиб бормоқда.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
САРАЛАШ
ТУРНИРИ: БОБУР ЁҚУБОВ ЖАМОАСИ БУ ЙИЛ ҲАМ ҒОЛИБ БЎЛДИ
“Заковат” Интеллектуал ўйинлари Олий Лига-2012 учун I босқич саралаш рейтинг
ўйинларининг ўз ниҳоясига етди. Режада кўзда тутилган барча 12 та тур ўйинлари
ўтказилиб бўлинди ҳамда экран орқали бўладиган Кузги Саралаш босқичига
йўлланмани қўлга киритган бахтли жамоалар номи аниқланди.
>>>
Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали
Кейинги ўйин
Олий Лига-2012.
1-тур. 5-ўйин.
Шавкат Улуғов жамоаси
4 март. Якшанба. Соат 21.45 да. "Ўзбекистон" телеканали
Батафсил тақвим >>> Охирги ўйинОлий Лига-2012
Изоҳ: ў - Ўйин o - очко о/н - очколар нисбати
Ўйинлар:
1-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов
![]()
1-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов
![]()
1-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов
![]()
1-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов
![]() 1-лига Кубоги. 1-тур.
Батафсил рейтинг >>> СўровномаСўровномаЗаковат - Facebook да! |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
![]() |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Copyright © MTRK, 2008-2012.
All Rights Reserved. |
|