. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

Турнирлар

ҚОРБОБО КУБОГИДА ТОХИРЖОН ОДИЛОВ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ!

24 декабрь куни Янги йилга бағишлаб “Заковат” Интеллектуал клубида “Қорбобо кубоги” номли турнир бўлиб ўтди. Унда экранда бўладиган Кузги Саралаш ўйинларига йўлланмани қўлга киритган 5 та жамоадан ташқари барча жамоалар иштирок этди. Ушбу 5 жамоа гарчанд саволларга жавоб берган бўлсада, якунда уларнинг натижаси ҳисобланмади.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

САРАЛАШ-РЕЙТИНГ БОСҚИЧИ: ЭКРАНГА ЙЎЛ ОЛГАН 5 ТА ЖАМОА НОМИ АНИҚ БЎЛДИ!

Олий Лига-2013 учун 1-босқич саралаш рейтинг ўйинлари ўз ниҳоясига етди. 17 декабрь куни ушбу турнирнинг сўнги 12-тури ўтказилди. Турнирда жами 53 та жамоа иштирок этди. Мазкур рейтинг ўйинларида дастлабки ўринларни эгаллаган 5 та жамоа 2012 йил куз ойларида экран орқали бўлиб ўтадиган саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали


БМТ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

20 октябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган санага 66 йил тўлиши муносабати билан Интеллектуал турнир ўтказилди.
Турнир БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва албатта “Заковат” Интеллектуал клуби ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

ЁЗГИ ТУРНИРЛАР: Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб махсус турнир ўтказилди

7 август куни “Ezidyor” ресторани конференциялар залида Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб махсус турнир ўтказилди. Ушбу мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этди. Булар: Олий Лиганинг 4 та жамоаси – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов, Зуҳриддин Ёмиддинов, Шавкат Улуғов; 6-Республика фестивали ғолиби – Музаффар Сатторов жамоаси; вилоятлардаги “Заковат” Интеллектуал клуби аъзолари – Самарқанд ва Бухоро жамоалари; Тошкентдаги “Что? Где? Когда?” клуби вакиллари – НМТТ жамоаси ҳамда "Заковат" клубининг ёш тарбияланувчиларидан тузилган “Брейнсторм” жамоаларидир.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

ЁЗГИ ТУРНИРЛАР: «Келажак овози» билимдонлари

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази томонидан 5 йилдан буён “Ёзги ўқув оромгоҳи” лойиҳаси ташкиллаштирилиб келинади. Жорий йилнинг 7-21 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Лочин” оромгоҳида навбатдаги “Келажак овози-2011” ёзги ўқув оромгоҳи ўтказилди. Биз учун қувонарли томони “Келажак овози-2011” ёзги ўқув оромгоҳи доирасида иштирокчилар ўртасида “Заковат” Интеллектуал турнири ҳам ўтказилди.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

ЁЗГИ ТУРНИРЛАР: Брейн-ринг мусобақасида “Старт” жамоаси ғолиб!

“Заковат” Интеллектуал клуби ҳар йили ёз ойларида таътилга чиқишидан хабарингиз бор. Клубнинг асосий қисмини талаба ёшлар ташкил қилишини ҳисобга олиб июль-август ойлари клубнинг доимий йиғилишлари бироз муддатга танаффус қилади. Аммо бу йилги ёзги таътил олдингиларидан фарқ қилди. Сабаби бу йил ёз ойларида ҳам “Заковат” Интеллектуал клуби томонидан бир қанча интеллектуал турнирлар ташкиллаштирилди. Шундай турнирлардан бири, бу - “Брейн-ринг” чемпионатидир.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

БИРИНЧИ ЛИГА ҒОЛИБИ — “СТАРТ” ЖАМОАСИ

28 май куни “Заковат” Интеллектуал клубида Биринчи лига чемпионатининг сўнги, 5-тури ўтказилди. Ушбу баҳсларда жами 61 та жамоа иштирок этди. Гарчанд Олий Лигага йўлланмани қўлга киритган 5 та жамоа ҳам ушбу ўйинларда иштирок этаёган бўлсада, аммо чемпионатдан ташқари ўйнашди, яъни уларнинг тўплаган очколари инобатга олинмади.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

НИҲОЯТ 6-РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДА ТОШКЕНТ ЖАМОАСИ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

10 апрел куни Тошкент шаҳрида “Заковат” Интеллектуал клуби томонидан ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Республика Фестивали бўлиб ўтди. Олтинчи маротаба ўтказилаётган ушбу Фестивалга йилдан-йилга қизиқиш ортиб бормоқда.
Бу йилги Республика Фестивалида жами 17 та жамоа қатнашди.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

САРАЛАШ ТУРНИРИ: БОБУР ЁҚУБОВ ЖАМОАСИ БУ ЙИЛ ҲАМ ҒОЛИБ БЎЛДИ

“Заковат” Интеллектуал ўйинлари Олий Лига-2012 учун I босқич саралаш рейтинг ўйинларининг ўз ниҳоясига етди. Режада кўзда тутилган барча 12 та тур ўйинлари ўтказилиб бўлинди ҳамда экран орқали бўладиган Кузги Саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритган бахтли жамоалар номи аниқланди.

>>> Батафсил маълумот ва рейтинг жадвали

 

ТУРНИРЛАР >> 2-САҲИФА









Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 3-ўйин.

Фарруҳ Рафиқов  
жамоаси

30 сентябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 2-ўйин.

6-5

Аваз Нўъмонов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 

4 Жобир Аҳмедов 

5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Ренессанс
19
2
Легион
19
3
Жобир Аҳмедов
15
4
Эсперо
13,5
5
Фаррух Рафиқов
12
6
Менса
10
7 Сино
10
8
Сайёд
5
9
Тайм
4,5
10 Рестарт
4

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!