
. . . Ч Е М П И О Н Л А Р !
. . . ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ![]()
Азиз мухлислар! Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин. Кўчириб олиш Онлайн ўқиш Бошқа манбалардан кўчириш: www.turklib.uz www.uztranslations.net www.upload.sb.uz . . . Алоқа учун
Кўрсатув муаллифи
Ҳомийлар учун
Сайт янгиланган сўнги сана:
14 май соат 19:00 . . . Ҳисоблагич |
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!
НИҲОЯТ 6-РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДА ТОШКЕНТ ЖАМОАСИ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ
10 апрель куни Тошкент шаҳрида “Заковат” Интеллектуал клуби томонидан ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Республика Фестивали бўлиб ўтди.
Олтинчи маротаба ўтказилаётган ушбу Фестивалга йилдан-йилга қизиқиш ортиб бормоқда. Ундаги рақобат ҳар йили кучайиб, иштирокчи жамоаларнинг савияси ҳам анча юқори кўринишга келмоқда.
Бунга сабаб сифатида, Фестивалда кучли учликка кирган жамоаларнинг экран орқали бўладиган кузги Олий Лига саралаш ўйинларида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишини кўрсатишимиз мумкин.
Бу йилги VI Республика Фестивалида жами 17 та жамоа қатнашди.
Булар қуйидагилар:
Фестиваль 4 турдан иборат бўлиб, ҳар бир турда 15 тадан, жами 60 та савол ўйналди. Барча саволлар ўйналгандан сўнг, умумий натижалар ҳисобланди ва ғолиблар аниқланди.
Саволларнинг барчасини кўрсатув бошловчиси Абдурасул Абдуллаев тайёрладилар ва ўқидилар.
Фестиваль жуда кўтаринки руҳда бошланди. Дастлабки турдан сўнг бирон бир жамоани яққол пешқадам сифатида кўрсатиб бўлмасди.
2-турдан сўнг ҳам вазият деярли ўзгармади. Фақат
“Вабанк” (Тошкент) ҳамда
“Миллий тикланиш” (Бухоро) жамоалари 12 очко билан пешқадам бўлиб олишди. Уларни
“Тадбиркор” (Тошкент) ва
“Самарқанд” (Самарқанд) жамоалари таъқиб қилиб боришди.
3-турдан сўнг
“Ипотека” (Тошкент) жамоаси энг кўп очко олди ва пешқадамларга анча яқинлашиб, имтиёзли ўринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари
“Миллий тикланиш” жамоасининг очко йўқотиши эвазига
“Вабанк” жамоаси ягона пешқадамга айланиб олди. Аммо бу ҳали тўлиқ ғалабадан далолат бермас эди. Чунки сўнги турдан олдинги турнир жадвалига назар ташласангиз, бир йўла учта жамоа пешқадамдан бор-йўғи бир очко ортда қолаётган эди. Бу дегани барча масалага 4-тур ойдинлик киритишини англатарди. 4-турда эса ўта қизиқарли вазиятлар юзага келди...
Юқорида айтиб ўтганимиздек, 4-турда ўта қизиқарли вазиятлар юзага келди. Энг аввало
“Миллий тикланиш” жамоаси дастлабки 2 та турда пешқадамлар сафида бориб, турнир сўнгида кучли учталикка ҳам кира олишмади.
“Ипотека” жамоаси эса аксинча сўнги 2та турда энг кўп очко тўплаб, 9-ўриндан 4-ўринга кўтарилишга эришишди. Кучли учликка кириш учун эса уларга бир оз омад ва 1 очко етишмади холос.
Бундан ташқари, 4 та тур якунларига кўра иккита жамоа бир хилда очко тўплади. Улар орасида қўшимча саволлар билан ўйин ўтказилди. Биринчи саволнинг ўзидаёқ
“Вабанк” жамоаси
“Тадбиркор” жамоасидан омадлироқ келди.
Якуний натижалар
Шундай қилиб, 6-Республика фестивалида ниҳоят биринчи марта пойтахт жамоаси ғолиб бўлишга эришди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги фестивалларда 3 марта Бухоро, 2 марта Андижон вилояти жамоалари ғолиб бўлишганди. Тегирмон навбати билан деганлиридек, бу йил ғолиблик нашидасини суриш навбати Тошкент жамоасига келди.
Кучли учлик:
1.
Вабанк (Тошкент)
2.
Тадбиркор (Тошкент)
3.
Самарқанд (Самарқанд)
Энди ушбу жамоалар куз фаслида экран орқали бўлиб ўтадиган Олий Лига Саралаш баҳсларида иштирок этишади. Биз ушбу жамоаларга улкан зафарлар ва омадлар тилаб қоламиз!
Кейинги ўйин
Халқаро болалар кунига бағишланган ўйин
Ёш билимдонлар жамоаси
27 май. Якшанба. Соат 21.45 да. "Ўзбекистон" телеканали
Батафсил тақвим >>> Охирги ўйинОлий Лига-2012
Изоҳ: ў - Ўйин o - очко о/н - очколар нисбати
Ўйинлар:
1-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов
![]()
1-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов
![]()
1-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов
![]()
1-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов
![]()
1-тур. 5-ўйин.
Шавкат Улуғов
![]()
2-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов
![]()
2-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов
![]() 2-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов
![]() 2-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов
![]() 2-тур. 5-ўйин.
Шавкат Улуғов
![]() 1-лига Кубоги. 4-тур.
Батафсил рейтинг >>> СўровномаСўровномаЗаковат - Facebook да! |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
![]() |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Copyright © MTRK, 2008-2012.
All Rights Reserved. |
|