. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

БМТ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

20 октябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган санага 66 йил тўлиши муносабати билан (1945 йил 24 октябрь) Интеллектуал турнир ўтказилди.

Турнир БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази, Тошкент давлат шарқшунослик  институти ва албатта “Заковат” Интеллектуал клуби ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Турнирда 5 та Олий ўқув юртидан жами 10 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент молия институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек Тошкент давлат шарқшунослик  институти талабалари билимдонлик баҳсида беллашдилар.
 

 
Тадбир бошида Тошкент давлат шарқшунослик  институти ректори профессор Маннонов Абдурахим Муталович ҳамда  БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ахборот маркази раҳбари Бобур Комиловлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдириб ўтдилар ҳамда иштирокчиларга омад тилашди.
 

 
Шундан сўнг “Заковат” Интеллектуал клуби раҳбари Абдурасул Абдуллаев жамоаларга ўйин қоидаларини тушунтириб, турнирга тайёрланган саволларни ўқишни бошладилар.

Суратда "Заковат" интеллектуал клуби раҳбари Абдурасул Абдуллаев ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ахборот маркази раҳбари Бобур Комиловлар
 

Турнир 2 та турдан иборат шаклда ўтказилди. Ҳар бир турда 12 тадан – жами 24 та савол билимдонлар ҳукмига ҳавола қилинди. Айтиш жоизки, саволдан-саволга иштирокчиларнинг қизиқиши ортиб борди ва якунда шиддатли кураш юзага келди. Биринчи турдан кейин Ўзбекистон Миллий Университетининг “Парламент” жамоаси етакчиликни ўз қўлига олди, лекин 2-ўриндаги Тошкент молия институтининг “БМТ” жамоаси билан улар орасидаги фарқ бор-йўғи 1 очко эди. Кейинги ўринларда эса бирваракайига 5 та жамоа бир хил 6 очкодан жамғаришганди. Шу сабабдан 2-турда янада кескинроқ, янада қизиқарлироқ ўйин бўлиши табиий эди.

1-тур

Жамоа номи

Жами

1

Парламент (УзМУ)

8

2

БМТ (ТМИ)

7

3

Эверест (УзМУ)

6

4

Ориент (ТДШИ)

6

5

Консул (ТДШИ)

6

6

Ника (ТДЮИ)

6

7

Легис (ТДЮИ)

6

8

Элита (ЖИДУ)

4

9

Ad hoc (ЖИДУ)

4

10

МинФин (ТМИ)

3

 

1-турдан сўнг 30 дақиқалик танаффус эълон қилинди ва жамоа аъзолари ҳамда меҳмонлар махсус ташкиллаштирилган кофе-брейкка таклиф қилинди.

Танаффусдан кейин турнирнинг 2-турига старт берилди. Навбатдаги 12 та савол ҳам жамоаларни қизғин муҳокамага чорлади ва улар бирин-кетин ўз ҳисобларига очколар ёзиб қўйиб, ғолиблик сари илдам қадамлар ташлашда давом этишди. Якуний натижаларга кўра Ўзбекистон Миллий Университетининг “Парламент” жамоаси 1-турдаги устунликни ўзларида сақлаб қолишга муваффақ бўлишди ҳамда турнир ғолибига айланишди.
 
Турнир ғолиблари - "Парламент" жамоаси
 
 
2-ўринни эса Тошкент давлат шарқшунослик  институтининг “Ориент” жамоаси “илиб” кетишга эриша олдилар. Улар 2-турдан кейин Тошкент молия институтининг “БМТ” жамоаси билан орадаги фарқни нафақат қисқартиришга эриша олдилар, балки якунда уларни 1 очкога ортда ҳам қолдирдилар. Натижада “Ориент” жамоаси 2-ўринни, “БМТ” жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.
 
2-ўрин соҳиблари - "Ориент" жамоаси
 

2-тур ва якуний натижалар

Жамоа номи

2-тур

1-тур

Жами

1

Парламент (УзМУ)

6

8

14

2

Ориент (ТДШИ)

7

6

13

3

БМТ (ТМИ)

5

7

12

4

Ника (ТДЮИ)

5

6

11

5

Консул (ТДШИ)

5

6

11

6

Эверест (УзМУ)

4

6

10

7

Элита (ЖИДУ)

4

4

8

8

Ad hoc (ЖИДУ)

4

4

8

9

Легис (ТДЮИ)

1

6

7

10

МинФин (ТМИ)

4

3

7

 

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланган бўлсалар, турнирда иштирок этган барча иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди.
 
 
 

Шунингдек, ғолиб бўлган жамоа шу йилнинг 24 октябрь куни “Tashkent Plaza” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган БМТ кунига бағишланган байрам оқшомига таклиф этилди.

Айтиш жоизки, бундай интеллектуал тадбирлар ёшлар орасида билим, маърифат нурларини сочишга, уларни мантиқий фикрлаш доирасини, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилиб, уларни илмга бўлган муҳаббатини ошириш учун туртки бўлиши шубҳасиз. “Заковат” интеллектуал клуби бундай турнирларни ўтказиш таклифларини ҳар доим хурсандчилик билан қабул қилади ва уларни ташкиллаштиришда бажонудил кўмак беришга тайёрдир. Биз ёшларимиз иқтидорини ва билим салоҳиятини оширишга қаратилган барча таклифларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз.

 
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ахборот маркази раҳбари Бобур Комилов Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори профессор Маннонов Абдурахим Муталовичга миннатдорчилик билдирмоқда
 
Жамоалар ажойиб ва қизиқарли саволларни қарсаклар билан қабул қилишди
 
Жамоалар жавобларини ҳисоблаш учун масъул ҳакамлар ҳайъати - Темур Мирзаев ва Хушнуд Худайбердиев
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

2-тур. 7-ўйин.

Аваз Нўмонов  
жамоаси

29 июл
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
2-тур. 6-ўйин.

5-6

Аббос Салайдинов жамоаси

Олий лига-2018 2-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Отабек Хамзаев 4-6
2 Фируз Хўжаев 
1-6
3 Жобир Аҳмедов 
6-4
4 Саидакром Расулов 
6-2
5 Фарруҳ Рафиқов 
6-5
6 Аббос Салайдинов 
5-6
7 Аваз Нўмонов 


Саралаш-рейтинг 2017/2018 (Якуний натижалар)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
105
2
Ренессанс
96
3
Фаррух Рафиков
94
4
Тайм
93
5
Менса
91
6
Но Коммент
88
7
Легион
84
8
Эсперо
84
9
Бинго
81
10
Асрор Норкулов
69

2017/2018 Мавсум ўйинлари якуний натижалари

Жамоа
Очко Мавсумдаги
ўринлари
1
Жобир Аҳмедов 
30 1, 1, 1
2
Ренессанс
23 5, 2, 3
3
Фаррух Рафиков
20 8, 3, 2
3
Легион 20 4, 5, 4
3
Эсперо
20 2, 6, 5
6
Тайм
16 3, 8, 6
7
Бинго
13 6, 7, 7
7
Менса
13 7, 4, 9
9
Но Коммент
6 10, 9, 8
10
Сино
3 9, 10, 11


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!