. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

“МЕҲНАТ ШУҲРАТИ” ОРДЕНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Абдурасул АбдуллаевБугун, 28 август куни, “Заковат” Интеллектуал клубининг асосчиси, кўрсатув муаллифи ва бошловчиси Абдурасул Абдуллаевнинг таваллуд топган кунлари. Улар бугун 51 ёшга тўлдилар.

Абдуллаев Абдурасул Мўминович 1958 йил 28 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топганлар. Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олганлар. Хозирда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали перспектив телелойиҳалар студияси катта муҳаррири лавозимида фаолият юритмоқдалар. Дастлаб радиода ўз фаолиятини бошлаганлар, сўнгра телевиденияда “Ҳудуд” кўрсатувининг муаллифи сифатида иш олиб борганлар. 2001 йилдан бошлаб эса “Заковат” кўрсатувига асос солдилар ҳамда ушбу кўрсатув негизида билимдонлар клубини ташкил қилдилар. Ажойиб ва сирли овоз соҳиби сифатида кўплаб мухлисларни ўзларига оҳанграбо каби тортувчи ушбу инсон кўрсатувнинг ҳозирги профессионал кўринишга келиши учун жуда катта меҳнат сарфладилар. Тўққиз йил давомида уларнинг кўрсатган жонбозлиги эвазига “Заковат” кўрсатуви миллионлаб мухлисларга эга бўлди ва бу рақамлар йилдан йилга ортиб бормоқда. “Заковат” Интеллектуал клуби эса ўз атрофида юзлаб билимга чанқоқ ёшларни бирлаштира олди. Бугунги кунда бир Тошкент шаҳрининг ўзида 300 га яқин ёшлар “Заковат” клубига аъзо бўлганлар. Вилоятлардаги ёшларни ҳам булар сафига қўшадиган бўлсак бу кўрсаткич янада каттароқ кўриниш олиши аниқ.

Абдурасул Абдуллаев ўзининг кўп йиллик меҳнати асосида фақатгина бир мақсад сари интилганлар, яъни Ўзбекистон ёшларининг билимини юзага чиқариш, улар орасида заковат уруғини сочиш ҳамда ёш авлодни илмга, китобга бўлган муҳаббатини ошириш. “Миянгиз сизни бошқармасин, аксинча сиз уни измингизга сола олинг ” – деган эдилар интервьюларидан бирида. Айнан мана шу тамойил асосида улар клубга илм излаб келган кўплаб ёшларга устоз сифатида билимдонликнинг илк сабоқларини, интеллектуал ўйиннинг сир-у асрорларини ўргатдилар. Улар клуб аъзоларига нафақат билимдонликни, балки 50 йиллик катта ҳаётий тажрибаларини ҳам баҳам кўрадилар. Тарбия, хулқ-атвор, муомала маданияти, ўзини тутиш, ахлоқ-одоб, интизом каби масалаларни доимо биринчи ўринга қўйишлари учун ҳам клубдаги барча билимдонларнинг чексиз ҳурматига сазовор бўла олганлар.

Абдурасул Абдуллаев ҳақиқий психологлар. “Заковат” кўрсатувидаги тўққиз йиллик тажриба асосида улар билимдонлар психологиясини уларнинг ўзидан ҳам яхшироқ билиб олганлар. Ҳар бир клуб аъзоси билан доимо ўз ўғлидек, ўз укасидек муомалада бўладилар, уларни дардини эшитишга, кези келганда ўша дардга малҳам бўлишга ҳам тайёрлар.

Абдурасул аканинг саъй-ҳаракатлари туфайли хозиргача “Заковат”нинг 3 та Республика фестивали ўтказилди. Барча вилоятлардаги билимга, илмга қизиқувчи ёшларни бир жойга тўплаш, улар ўртасида турнир ўтказиш фақат гапиришгагина осон холос. Аммо бу ишлар орқасида қанчадан қанча меҳнат ва заҳматлар ётиши фақат уларнинг ўзларигагина аён.

Бундан ташқари улар бугунги кунгача иккита китобни нашрдан чиқаришга улгурдилар. Уларнинг муаллифлиги остида “«Заковат»” тақдим этади” ҳамда “Дақиқа қадри” китоблари дунё юзини кўрди. Кенг китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган ушбу китобларнинг ҳам асосий мазмуни билим ҳақида бўлиб, том маънода айтганда бу китоблар ёшлар учун билимдонлик йўриқномасига айланди. Унда жамланган минглаб саволларни ўқиб, ёшларимиз қалбида илмга бўлган муҳаббат янада ортгани ҳеч шубҳасиздир.

Абдурасул Мўминович кўрсатувда бошловчи, клубда устоз бўлса, шахсий ҳаётда ажойиб оила бошлиғи ва ширин набиранинг бобосидир. Осиё опа билан тўртта фарзандни, уч қиз ва бир ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Хозирда улар 1 нафар шириндан-шакар набиранинг бобоси ҳам ҳисобланадилар.

Бу йилги туғилган кунлари ҳар йилгидан ҳам ўзгача бўлгани аниқ. Сабаби туғилган кунларига саноқли кунлар қолганда, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 августдаги Фармонига кўра Абдурасул Абдуллаев халқимизнинг илм-зиё салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда кўп йиллик жамоатчилик фаолияти учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирландилар. Ҳукуматимизнинг ушбу катта эътибори уларнинг кўп йиллик тинимсиз меҳнатларининг самараси ўлароқ юзага чиқди десак муболаға бўлмайди. Ватанимиздаги деярли ҳар бир хонадонга “Заковат” Интеллектуал кўрсатуви орқали илм ва зиё уруғини сочишга эриша олгани уларнинг энг катта ютуқларидан яна биридир.

 

Шу фурсатдан фойдаланиб, Абдурасул Абдуллаевни барча “Заковат” кўрсатувининг билимдонлари ҳамда “Заковат” Интеллектуал клуби аъзолари номидан бугунги қўшалоқ байрамлари билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, касбий фаолиятида янада улканроқ зафарлар тилаб қоламиз. Омад доимо ҳамроҳингиз бўлишига тилакдошмиз. Ўзбекистондаги “Заковат” кўрсатувининг минглаб, миллионлаб мухлислари учун хизмат қилишдан чарчаманг. Ғайратингизга ғайрат қўшилаверсин деб ният қилиб қоламиз.

 

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин!

“Меҳнат шуҳрати” ордени муборак бўлсин!

 

 

Умрингиз юз ёшлик сарҳадни билсин,

Чеҳрангиз ҳар доим қувончдан кулсин,

Кўксингиз орден-у медалга тўлсин,

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин!

 

Халқнинг ардоғида юрсин “Заковат”,

Яна қўшаверинг ривож ва сифат,

Бунинг чун тилайман сабр ва тоқат,

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин!

 

Фарзандлар бахтини берсин Худойим,

Қалбингиз нурларга тўлсин ҳар доим,

Ҳожи ота бўлинг дейман илойим,

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин!

 

 

Хушнудбек Худайбердиев.




Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

1-тур. 10-ўйин.

Фаррух Рафиқов  
жамоаси

6 май
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
1-тур. 9-ўйин.

4-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 1-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Бахромжон Ғофуров 
3-6
2 Отабек Хамзаев
4-6
3 Фируз Хўжаев 
4-6
4 Нуриддин Давронбоев 
2-6
5 Аббос Салайдинов 
5-6
6 Жаҳонгир Холбоев 
3-6
7 Жобир Аҳмедов 
4-6
8 Аваз Нўмонов 
6-4
9 Саидакром Расулов  4-6
10 Фарруҳ Рафиқов 

Саралаш-рейтинг 2017/18 (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
84
2
Но Коммент
75
3
Ренессанс
74
4
Тайм
72
5
Бинго
71
6
Менса
70
7
Фаррух Рафиков
69
8
Легион
67
9
Эсперо
61
10
Асрор Норкулов
54

Баҳорги мавсум ўйинлари (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
68
2
Легион
50
3
Фаррух Рафиков
44,5
4
Ренессанс
44
5
Эсперо
41
6
Бинго
34,5
7
Тайм
29,5
8
Но Коммент
28,5
9
Менса
26,5
10
Асрор Норкулов
24,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!