. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

ОЛИЙ ЛИГА-2018. 2 - БОСҚИЧ ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (+ВИДЕО)

Азиз муҳлислар! “Заковат” интеллектуал клубининг экран орқали бўлиб ўтадиган Олий Лига 2018 йилги мавсуми давом этмоқда. Мусобақа низомига кўра, жорий йилда жами 10 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ушбу жамоалардан 7 нафари 2 босқич ўйинларида қатнашадилар. Бу даврада қониқарли натижа кўрсатган 5 жамоа мусобақани давом эттиради.

Ёзнинг жазирама иссиқ ойларига мос равишда Олий Лига ўйинлари қизғин тус олиб бормоқда. Клубнинг етакчи жамоалари навбати билан ажойиб ғалабаларни нишонлаб боришмоқда.

Олий лига-2018.

2-тур. 3-ўйин.

Жобир Ахмедов жамоаси

03.06.2018.

Ҳисоб:

  6-4

2- босқичнинг 3-тур ўйинида клубнинг вице-чемпионлари Жобир Ахмедов жамоаси стол қаршисидан жой эгаллашди. Муҳлислар орзиқиб кутадиган ажойиб жамоавий ўйин, кескин баҳслар натижасида юзага келадиган тўғри жавоблар ва албатта бир-бирига ўхшамас харизмага эга билимдонлар. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, жамоа ўзига бўлган ишончни тўлиқ оқламоқда. Ва натижада, мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан ёрқин ғалаба барчани бирдек олқишига сазовор бўлди.

Жамоа аъзолари:

Жобир Ахмедов - шифокор , жамоа сардори;

Хушнудбек Худойбердиев - ҳуқуқшунос;

Хаётилла Рахмонов - алоқачи;

Умид Наримов - файласуф ;

Темур Мирзаев - таржимон

Умид Валиев - Миллий Банк ҳодими

Олий лига-2018.

2-тур. 4-ўйин.

Саидакром Расулев жамоаси

17.06.2018.

Ҳисоб:

  6-2

Олий Лига 2- босқичининг навбатдаги 4-тур ўйинида муҳлислар ушбу мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги ғалаба шоҳиди бўлишди. Сўнгги йиллар давомида кўп маротаба фаворитлар қаторига қўшилишга интилиб келаётган, мавсумий машғулот ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллайдиган Саидакром Расулев жамоаси ниҳоят экран ўйинларида ҳам бор потенциалини ишга солди. Жамоа ўз сафига "Билимдон" телемусобақасининг амалдаги ғолиби Абдулазиз Султоновни жалб этган ҳолда таркибни мукаммал даражага яқинлаштиргани эътиборга молик ҳол. Низомиддинхўжа Ниғмонов ҳам ушбу ўйинда Заковат клубининг энг яхши билимдони сифатида эътироф этилган мавсумдаги савияни кўрсатгани якундаги ҳисобда акс этди. Жамоа шу даражадаги ўйинларини сақлаб қолса Янги Йил арафасидаги ўйинда стол атрофида жой эгаллаши эҳтимоли анча ортади.

Жамоа аъзолари:

Саидакром Расулев - менеджер, жамоа сардори;

Абдулазиз Султонов - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2 босқич талабаси;

Тимур Мадалимов - шарқшунос;

Соҳиб Жантоев - бухгалтер;

Низомиддинхўжа Ниғмонов - тадбиркор;

Исроил Зохиджонов - филолог

Олий лига-2018.

2-тур. 5-ўйин.

Фаррух Рафиқов жамоаси

01.07.2018.

Ҳисоб:

  6-5

Олий Лига 2- босқич 5-ўйинида стол қаршисига Фаррух Рафиқов бошчилигидаги билимдонлар жамоаси таклиф этилди. Тажрибали билимдонлар учун ҳамжихатликка эришиш учун узоқ муддат талаб этилмасилигини тасдиқлаган ҳолда, Фаррух Рафиқов жамоаси янгиланган таркиби иккинчи уринишдаёқ ғалаба нашидасини суришди. Жамоа ўтган ўйинда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ушбу ўйинда жуда тўғри стратегия юритишди. Ҳар бир билимдон мураккаб механизмдаги ўз вазифасини аниқ бажариши, олиб борилаётган чуқур тайёргарлик натижасидир. Жамоа ўз олдига қўйган марра сари дадил қадам қўйгани муҳлисларни қувонтириши аниқ. Чемпионлик учун баҳс ўта шиддатли босқичга яқинлашмоқда.

Жамоа аъзолари:

Фарруҳ Рафиқов - муҳандис, жамоа сардори;

Шероз Исматуллаев - метролог;

Азизбек Абдуллаев - файласуф;

Асрор Норқулов - Тошкент Бизнес ва иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси;

Равшан Исмоилов - ЎзТелеком АК муҳандиси;

Шавкат Улуғов - Ўзбекистон Давлат нефт-газ қазиб ишлаб чиқариш АЖ ҳодими

Навбатдаги ўйин клубимизнинг амалдаги чемпионлари Аббос Салайдинов бошчилигидаги жамоа иштирокида бўлиб ўтади. Заковат дан йироқлашманг. Олдинда Сизни янада қизиқарли ўйинлар кутмоқда!

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

Махсус ўйин

Абдуғани Иноятов  
жамоаси

23 декабр
Соат 18:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
ЯРИМ ФИНАЛ. 3-ўйин.

3-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 Ярим Финал натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аваз Нўъмонов  1-6
2 Жобир Аҳмедов 
6-5
3 Саидакром Расулев 
3-6

Саралаш-рейтинг 2018/2019 (3-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
31
2
Фаррух Рафиқов
29
3
Асрор Норқулодов
26
4
Ренессанс
26
5
Эсперо
24
6
Тайм
21
7
Менса
20
8
Но Коммент
19
9
Сайёд
19
10
Бинго
18

Қишки мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
18
2
Жобир Аҳмедов
17
3
Фаррух Рафиқов
15
4
Ренессанс
13
5
Легион
12
6
Менса
11
7 Тайм 
11
8
Сайёд
7
9
Асрор Норқулов 
5,5
10 Но Коммент
4

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (12-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
92,5
2
Жобир Аҳмедов
88,5
3
Ренессанс
85,5
4
Фаррух Рафиқов
78,5
5
Легион
61,5
6
Менса
55,5
7 Тайм
41
8
Сайёд
35
9
Сино
35
10 Асрор Норқулов
29

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!