. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

ОЛИЙ ЛИГА-2018. 2017 ЙИЛ ЧЕМПИОНЛАРИ МАВСУМНИ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАШДИ(+ВИДЕО)

“Заковат” интеллектуал клубининг экран орқали бўлиб ўтадиган Олий Лига 2018 йилги мавсуми давом этмоқда. Мусобақа низомига кўра, жорий йилда жами 10 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 1 босқични қониқарли натижа билан якунлаган 7 жамоа мусобақани давом эттиради.

Мавсумнинг 5-ўйинида стол олдига амалдаги Заковат чемпионлари - Аббос Салайдинов жамоаси таклиф этилди.

Аббос Салайдинов жамоаси бугунги кунга келиб Заковат ўйинларидаги энг барқарор ва руҳий жиҳатдан устунликка эга жамоа сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу жамоа ўтган мавсум ўйинларидаги чемпионлигига, навбатдаги XII Заковат Фестивалидаги ишончли ғалабани ҳам қўшиб қўйишганди. Жамоа таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин жиҳатидан ҳам клубнинг қолган жамоаларига ўрнак бўлиб келишмоқда.

Ушбу ўйинда ҳам жамоа аъзолари ўзларининг кучли тарафларини намоён этишди ва ғалабага жуда яқин келишди. Афсуски ҳал қилувчи ҳолларда йўл қўйилган баъзи хатоликлар якуний ҳисоб телетомошабинлар фойдасига ҳал бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳисоб кейинги босқичга чиқишга тўлиқ етарли бўлишини ҳисобга олсак, Аббос Салайдинов жамоаси чемпионлик унвонини ҳимоя қилишда давом эттириши аниқ.

Ўйин якунида жамоа тақдирини ҳал қилган Қамчи ҳақидаги савол ўйиннинг энг яхши саволи деб тан олинди. Форишлик томошабинимиз Рахматулла Шокировни табриклаймиз ва янада кўпроқ шу турдаги қизиқарли миллий саволларни юборишларини кутиб қоламиз.

Жамоа аъзолари:

Аббос Салайдинов - юрист консультант, жамоа сардори;

Азамат Маткаримов - Хива тумани 19-мактаб Информатика ўқитувчиси;

Шодлик Хасанов - Урганч Давлат Университети Кимё кафедраси доценти;

Наврўз Хўжаев - тадбиркор ;

Азиза Ибрагимова - Тошкент Давлат Юридик Университети катта ўқитувчиси;

Охунжон Низомов -Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти 4-босқич талабаси

Олий лига-2018.

1-тур. 5-ўйин.

Аббос Салайдинов жамоаси

11.02.2018.

Ҳисоб:

  5-6

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

1-тур. 10-ўйин.

Фаррух Рафиқов  
жамоаси

6 май
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
1-тур. 9-ўйин.

4-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 1-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Бахромжон Ғофуров 
3-6
2 Отабек Хамзаев
4-6
3 Фируз Хўжаев 
4-6
4 Нуриддин Давронбоев 
2-6
5 Аббос Салайдинов 
5-6
6 Жаҳонгир Холбоев 
3-6
7 Жобир Аҳмедов 
4-6
8 Аваз Нўмонов 
6-4
9 Саидакром Расулов  4-6
10 Фарруҳ Рафиқов 

Саралаш-рейтинг 2017/18 (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
84
2
Но Коммент
75
3
Ренессанс
74
4
Тайм
72
5
Бинго
71
6
Менса
70
7
Фаррух Рафиков
69
8
Легион
67
9
Эсперо
61
10
Асрор Норкулов
54

Баҳорги мавсум ўйинлари (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
68
2
Легион
50
3
Фаррух Рафиков
44,5
4
Ренессанс
44
5
Эсперо
41
6
Бинго
34,5
7
Тайм
29,5
8
Но Коммент
28,5
9
Менса
26,5
10
Асрор Норкулов
24,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!