. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

ОЛИЙ ЛИГА-2018. 1 БОСҚИЧ 6-ЎЙИНИДА ЖАҲОНГИР ХОЛБОЕВ ЖАМОАСИ ИШТИРОК ЭТДИ (+ВИДЕО)

“Заковат” интеллектуал клубининг экран орқали бўлиб ўтадиган Олий Лига 2018 йилги мавсуми давом этмоқда. Мусобақа низомига кўра, жорий йилда жами 10 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 1 босқични қониқарли натижа билан якунлаган 7 жамоа мусобақани давом эттиради.

Мавсумнинг навбатдаги 6-ўйинида янгиланган таркибни таклиф этган Жаҳонгир Холбоев жамоаси иштирок этди.

Жаҳонгир Холбоев сардорлигида мавсумга кириб келган жамоанинг таркиби барча муҳлисларга таниш билимдонлардан тузилган бўлиб, потенциал жиҳатидан клубнинг етакчи жамоаларига бемалол қаршилик кўрсата олиши тахмин қилинаётган эди. Бунга сабаб қилиб биринчи навбатда таркиб индивидуал билимлари ва ўйин тажрибаси бўйича клубда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган ўйинчилар билан тўлдирлганлигини кўрсатиш мумкин.

Бироқ ўйин сценарийси барча тахминларга зид равишда ривож топди. Заковат экспертлари таъкидлаганидек жамоада бирдамлик етишмаганлиги сезилиб турилди, ўйинчилар кўпроқ индивидуал салоҳиятга таянган ҳолда саволларга ечим топишга ҳаракат қилишди. Бу эса якунда ачинарли мағлубиятга олиб келди. Ушбу мағлубият жамоанинг мавсумдаги ўйинларига якун ясаши эҳтимоли юқори, бироқ Низомга биноан 2 босқичга ўтган ҳар бир жамоа 1 босқичдан ўтолмаган жамоалардан 1 нафар ўйинчини ўз таркибига таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, Жаҳонгир Холбоев жамоаси ўйичиларидан баъзиларини биз ҳали ўйин столи қаршисида кўришимиз муқаррар.

Клуб экспертлари якдил фикрига биноан Рустам Жабборов ўйиннинг энг фаол иштирокчиси деб тан олинди.

Жамоа аъзолари:

Жаҳонгир Холбоев - туризм соҳаси мутахассиси, жамоа сардори;

Алишер Қултоев - тадбиркор;

Ўктам Ўринтоев - Ғазначилик бошқармаси ҳодими;

Абдулазиз Султонов - Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси 2 босқич талабаси;

Нурмурод Иноғомов - Тошкент шаҳар Электр Тармоқлари Корхонаси муҳандиси;

Рустам Жабборов - журналист

Олий лига-2018.

1-тур. 6-ўйин.

Жаҳонгир Холбоев жамоаси

18.02.2018.

Ҳисоб:

  3-6

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

3-тур. 5-ўйин.

Саидакром Расулев  
жамоаси

28 октябр
Соат 21:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
3-тур. 4-ўйин.

6-4

Жобир Ахмедов жамоаси

Олий лига-2018 3-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аббос Салайдинов  6-5
2 Аваз Нўъмонов 
6-5
3 Фарруҳ Рафиқов 
2-6
4 Жобир Аҳмедов 
6-4
5 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (1-тур)

Жамоа
O
1
Фаррух Рафиқов
12
2
Жобир Аҳмедов
12
3
Асрор Норқулов
9
4
Ренессанс
9
5
Эсперо
8
6
Но Коммент
7
7
Менса
6
8
Респект
6
9
Сайёд
6
10
Легион
6

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (5-тур)


Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
39
2
Ренессанс
38,5
3
Эсперо
38,5
4
Фаррух Рафиқов
37,5
5
Легион
29
6
Менса
22
7 Сайёд
19
8
Асрор Норқулов
16
9
Бинго
12
10 Сино
12

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!