. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

ОЛИЙ ЛИГА-2018. ЖОБИР АХМЕДОВ ЖАМОАСИ ЯНГИ МАВСУМДАГИ ИЛК ЎЙИНИНИ ЎТКАЗДИ (+ВИДЕО)

“Заковат” интеллектуал клубининг экран орқали бўлиб ўтадиган Олий Лига 2018 йилги мавсуми давом этмоқда. Мусобақа низомига кўра, жорий йилда жами 10 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. 1 босқични қониқарли натижа билан якунлаган 7 жамоа мусобақани давом эттиради.

Мавсумнинг 7-ўйинида ўйин столи олдига муҳлислар орзиқиб ўйинларини кутадиган - Жобир Ахмедов жамоаси таклиф этилди.

Жобир Ахмедов жамоаси ҳозирги кунга келиб клубдаги энг жипслашган, ички муҳит ва ўйинчиларнинг ўзаро ҳамфикрлиги жиҳатидан етук жамоа сифатида шаклланиб улгурган. 7 мавсум давомида бир таркиб билан энг юқори ўринларни эгаллаб келаётган ва ўтган мавсумда финал остонасида қоқилган экс чемпионлар 2018 йили ҳам албатта ўз олдиларига чемпионлик унвонидан кам бўлмаган марра қўйишган. Бунга уларда билим ҳам тажриба ҳам етарли.

Мавсумнинг илк ўйинидаги натижа ва ўйин руҳияти мухлисларни чалғитмаслиги керак, баъзи бир майда хатоликлар ва эҳтимол ноқулай саволлар туфайли вужудга келган мағлубият Жобир Ахмедов жамоасининг бугунги ҳолатига баҳо бера олмайди. Жамоа келгуси ўйинларда янада шижоатли ва завқли ўйинлар тақдим этишига ишонч комил. Муҳими ўйин якунидаги ҳисоб 2 босқич масаласини ҳал қилди, жамоа тайёргарлигини навбатдаги ўйинларга қаратиши мумкин.

Жамоа аъзолари:

Жобир Ахмедов - Тошкент Тиббиёт Академияси ўқитувчиси , жамоа сардори;

Хушнудбек Худойбердиев - Касаба уюшмалари федерацияси Юридик бўлим мудир ўринбосари;

Хаётилла Рахмонов - мобил алоқа компанияси ҳодими;

Зафар Мирзабоев - иқтисодчи ;

Темур Мирзаев - Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот котиби;

Умид Валиев - Миллий Банк ҳодими

Олий лига-2018.

1-тур. 7-ўйин.

Жобир Ахмедов жамоаси

25.02.2018.

Ҳисоб:

  4-6

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

1-тур. 10-ўйин.

Фаррух Рафиқов  
жамоаси

6 май
Соат 18:20


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
1-тур. 9-ўйин.

4-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 1-тур натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Бахромжон Ғофуров 
3-6
2 Отабек Хамзаев
4-6
3 Фируз Хўжаев 
4-6
4 Нуриддин Давронбоев 
2-6
5 Аббос Салайдинов 
5-6
6 Жаҳонгир Холбоев 
3-6
7 Жобир Аҳмедов 
4-6
8 Аваз Нўмонов 
6-4
9 Саидакром Расулов  4-6
10 Фарруҳ Рафиқов 

Саралаш-рейтинг 2017/18 (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
84
2
Но Коммент
75
3
Ренессанс
74
4
Тайм
72
5
Бинго
71
6
Менса
70
7
Фаррух Рафиков
69
8
Легион
67
9
Эсперо
61
10
Асрор Норкулов
54

Баҳорги мавсум ўйинлари (8-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов 
68
2
Легион
50
3
Фаррух Рафиков
44,5
4
Ренессанс
44
5
Эсперо
41
6
Бинго
34,5
7
Тайм
29,5
8
Но Коммент
28,5
9
Менса
26,5
10
Асрор Норкулов
24,5


Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!