. . . Ч Е М П И О Н Л А Р !

festival_7

. . . ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

“Заковат” интеллектуал клуби аъзолари диққатига! Шанба кунги йиғилишлар жойи ўзгарганлигини маълум қиламиз!

Батафсил

 
 

. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.


Кўчириб олиш
Онлайн ўқиш

Бошқа манбалардан кўчириш:

www.turklib.uz
www.uztranslations.net
www.upload.sb.uz


. . . ҲАМКОРИМИЗ

. . . ВИДЕОҲАМКОРИМИЗ

 

. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Сайт администратори
Хушнудбек Худайбердиев
xushnud_x@mail.ru
zakovatadmin@mtrk.uz


Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Сайт ҳақида фикрлар
zakovatinfo@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

. . . Об-ҳаво

Сайт янгиланган сўнги сана:
  14 май соат 19:00

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!

ЁЗГИ ТУРНИРЛАР: Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб махсус турнир ўтказилди

7 август куни “Ezidyor” ресторани конференциялар залида Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб “Заковат” Интеллектуал клуби, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Тошкент” телерадиоканали ҳамкорлигида махсус турнир ўтказилди. Ушбу мусобақада жами 9 та жамоа иштирок этди. Булар: Олий Лиганинг 4 та жамоаси – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов, Зуҳриддин Ёмиддинов, Шавкат Улуғов; 6-Республика фестивали ғолиби – Музаффар Сатторов жамоаси; вилоятлардаги “Заковат” Интеллектуал клуби аъзолари – Самарқанд ва Бухоро жамоалари; Тошкентдаги “Что? Где? Когда?” клуби вакиллари – НМТТ жамоаси ҳамда "Заковат" клубининг ёш тарбияланувчиларидан тузилган “Брейнсторм” жамоаларидир.

Кўриниб турибдики, ушбу турнир ҳавоскорлик мақомидан анча баланд бўлиб, бугунги кундаги энг тажрибали билимдонларни ўз ичига олган жамоалар ўртасида бўлиб ўтди. Бу эса ўз навбатида мусобақа шиддатини ва аҳамиятини бир неча баробарга ошириб юборди.

Турнир 3 турдан иборат шаклда ўтказилди. Ҳар бир турда 12 тадан савол ўйналди – жами 36 та савол.

Саволларни шахсан кўрсатув бошловчиси Абдурасул Абдуллаев тайёрладилар. Турнир мақоми ва аҳамияти юқорилигини ҳисобга олиб, саволлар даражаси ҳам юқори қилиб тузилди.

Турнирдаги энг қизиқарли ҳолат, 3-турдан олдин юзага келди. Яъни 2 тур натижаларига кўра, пешқадам НМТТ жамоаси 10 очко тўплаган бўлса, унинг таъқибчилари сифатида бор йўғи 1 очко ортда қолаётган бира тўла учта жамоа – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов ва Зуҳриддин Ёмиддиновлар боришарди. Улар ҳисобида 9 очко мавжуд эди. Шавкат Улуғов жамоаси 7 очко тўплаган ҳолда совринли ўринлардан умидини узмаган эди.

Шу сабабдан ҳам, охирги тур ўта ҳаяжонли ва қизғин тарзда ўтди. Энг қизиғи эса якуний натижаларга кўра таъқиб қилаётган 4 та жамоа пешқадамни қувиб ўтган ҳолда кучли дастлабки 4 та ўринни ўзаро тақсимлаб олишди. Мусобақа якунида 14 очко жамғарган Бобур Ёқубов жамоаси махсус турнир ғолибига айланди. Иккинчи ўринни эса 13 очко билан Жобир Аҳмедов жамоаси эгаллади. Гарчанд Жобир Аҳмедов жамоаси билан бир хилда очко тўплаган бўлишларига қарамай, сўнги саволлардаги муваффақиятсизлик учун Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси 3-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. (изоҳ: мусобақа регламентига кўра, агар 2 ёки ундан ортиқ жамоа бир хилда очко оладиган бўлса, унда сўнги 3 та саволдаги натижалар ҳисобга олинади).

Жамоалар махсус диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

 

Турнир жадвали:

 

 

Жамоа номи

Жами

1-тур

2-тур

3-тур

1.    

Бобур Ёқубов

14

4

5

5

2.    

Жобир Аҳмедов

13

4

5

4

3.    

Зуҳриддин Ёмиддинов

13

4

5

4

4.    

Шавкат Улуғов

12

3

4

5

5.    

НМТТ

12

6

4

2

6.    

Музаффар Сатторов

10

1

3

6

7.    

Бухоро

10

3

3

4

8.    

Самарқанд

9

2

3

4

9.    

Брейнсторм

7

2

3

2

 

Кейинги ўйин

Халқаро болалар кунига бағишланган ўйин

Ёш билимдонлар жамоаси

27 май. Якшанба.
Соат 21.45 да.

"Ўзбекистон" телеканали




Батафсил тақвим >>>

Охирги ўйин

Олий лига-2012.
2-тур. 5-ўйин

6-5

Шавкат Улуғов жамоаси

Барча натижалар>>>

Олий Лига-2012

Жамоа ў o o/н
1
Музаффар Сатторов
2 2 +2
2
Шавкат Улуғов
2 1 +2
3
Жобир Аҳмедов
2
1
+1
4
Зуҳриддин Ёмиддинов
2 1 0
5
Бобур Ёқубов
2
0
-1

Изоҳ:
ў - Ўйин
o - очко
о/н - очколар нисбати

Ўйинлар:

1-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов

0-6

1-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов

6-5

1-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов

6-5

1-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов

3-6

1-тур. 5-ўйин.
Шавкат Улуғов

6-2

2-тур. 1-ўйин.
Зуҳриддин Ёмиддинов

6-0

2-тур. 2-ўйин.
Музаффар Сатторов

6-5

2-тур. 3-ўйин.
Бобур Ёқубов

4-6

2-тур. 4-ўйин.
Жобир Аҳмедов

6-2

2-тур. 5-ўйин.
Шавкат Улуғов

4-6

1-лига Кубоги. 4-тур.

Жамоа
O
1
Музаффар Сатторов
29
2
Эрудит
25
3
Брейнсторм
19
4
Бумеранг
18
5
Сирожиддинов
17
6
Шахзода Рахимова
16
7
Facebook
13
8
Авиценна
13
9
Эстудиантес
13
10
Импульс
12

Батафсил рейтинг >>>

Сўровнома

2012 йилги Олий Лига ўйинларининг ФИНАЛига қайси жамоа йўлланмани қўлга киритади?

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!