. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

2018 ЙИЛГИ АНЪАНАВИЙ "ЗАКОВАТ" РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАРИ

Жорий йилнинг 11 ноябр якшанбаси юртимизнинг турли чеккаларидаги интеллектуал ўйин шайдолари учун орзиқиб кутилган сана бўлди десак адашмаймиз. Айнан шу куни “ЗАКОВАТ” интеллектуал клубининг навбатдаги XIII РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИ бўлиб ўтди. Ушбу фестивал билим учун бўлган иштиёқ олдида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини яна бир бор тасдиқлади.

Фестивалда иштирок этиш учун саф тортган жамоалар орасида турли ёшдаги талабалар ва ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб улгурган билимдонларни учратиш мумкин эди. Вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонлар учун бу мусобақа мунтазам равишда клуб машғулотларида қатнашиб келаётган жамоалар билан бир тенгда куч синашиш учун ажойиб имконият тақдим этди. Ғалабанинг қадри эса ҳар доимгидек юқори, совриндорлар экран орқали бўлиб ўтадиган ОЛИЙ ЛИГА 2019 ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмаларга эга бўлишади.

Аввалда таъкидланганидек турнир 3 босқичдан иборат бўлиб, жамоалар жами 45 саволга жавоб беришлари керак эди. Мусобақанинг дастлабки туридан шу нарса аён бўлди-ки, бу йил барча жамоалар тайёргарликни юқори даражада олиб боришган. Натижаларда яққол тавофутнинг йўқлиги, якунда совриндорлар рўйхатига кириш имконияти бир нечта жамоада сақланиб қолишидан далолат берар эди.

Бироқ ҳар қандай спорт мусобақасида бўлганидек, ушбу Фестивал якуний натижаларида ҳам тайёргарлик ва шижоат кўрсатишнинг ўзигина етарли бўлмади. Охирги ҳал қилувчи сўз ўйин тажрибаси ва мунтазам машғулотларга боғлиқ бўлди. Шу боис кучли бешталикка кирган ва экран ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоаларнинг барчаси муҳлислар учун таниш бўлиши шубҳасиз.

5 ўринда “УРФОН ШОУ” интеллектуал ўйини орқали кўпчилик танишга улгурган Жасур Хасанов бошчилигидаги “ГОЛДСТАР” жамоаси. Жамоа якунда 14 очкога эга бўлди.

4 ўринни ОЛИЙ ЛИГА 2018 мавсумининг ярим финал босқичи иштирокчиси Аваз Нўъмонов сардорлик қиладиган “ЛЕГИОН” жамоаси 15 очколик натижа билан эгаллади.

Шарафли 2 ва 3 ўринларда 16 очко тўплаган ҳолда “ЗАКОВАТ” нинг 2017 йилги чемпионлари “СИНО” ( Аббос Салайдинов жамоа сардори) ва ўша йилги мавсум экран ўйинларида муносиб иштирок этган “NO COMMENT” ( Мансур Сиддиқов жамоа сардори) жамоаларини кўришимиз мумкин эди.

Сўнгги йилларда “ЗАКОВАТ” клуби рейтинг ўйинларида кучли ўнталикка мунтазам кириб келаётган Нуриддин Давронбоев бошчилигидаги “БИНГО” жамоаси 20 очко тўплаган ҳолда, “ЗАКОВАТ” интеллектуал клубининг XIII РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБИ деб эътироф этилди.

Фестивалда муносиб тарзда иштирок этган барча жамоаларга “Заковат” Интеллектуал Клуби ўз миннатдорчилигини билдиради. Кейинги Фестивалларимизда ҳам Сизни маъмнуният билан кутиб қоламиз. Барча муҳлис ва қизиқувчиларга эса тилагимиз, кўпроқ китоб ўқинг, илм олишга иштиёқингиз сўнмасин. Шунда Сиз ҳам вақти келиб Интеллектуал мусобақалар шоҳсупасида жой эгаллашингизга ишончимиз комил.

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

Махсус ўйин

Абдуғани Иноятов  
жамоаси

23 декабр
Соат 18:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
ЯРИМ ФИНАЛ. 3-ўйин.

3-6

Саидакром Расулев жамоаси

Олий лига-2018 Ярим Финал натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аваз Нўъмонов  1-6
2 Жобир Аҳмедов 
6-5
3 Саидакром Расулев 
3-6

Саралаш-рейтинг 2018/2019 (3-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
31
2
Фаррух Рафиқов
29
3
Асрор Норқулодов
26
4
Ренессанс
26
5
Эсперо
24
6
Тайм
21
7
Менса
20
8
Но Коммент
19
9
Сайёд
19
10
Бинго
18

Қишки мавсум ўйинлари 2018/2019 (2-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
18
2
Жобир Аҳмедов
17
3
Фаррух Рафиқов
15
4
Ренессанс
13
5
Легион
12
6
Менса
11
7 Тайм 
11
8
Сайёд
7
9
Асрор Норқулов 
5,5
10 Но Коммент
4

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (12-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
92,5
2
Жобир Аҳмедов
88,5
3
Ренессанс
85,5
4
Фаррух Рафиқов
78,5
5
Легион
61,5
6
Менса
55,5
7 Тайм
41
8
Сайёд
35
9
Сино
35
10 Асрор Норқулов
29

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!