. . . ЗАКОВАТ КИТОБИ

 Дақиқа қадри

Азиз мухлислар!
Энди сиз "Дақиқа қадри" китобини сайтимиздан бепул кўчириб олишингиз мумкин.



Онлайн ўқиш


. . . Алоқа учун

Кўрсатув муаллифи
Абдурасул Абдуллаев
zakovat@mtrk.uz  

Савол йўллаш
zakovat@mtrk.uz

Ҳомийлар учун
Тел: (8-371) 223-46-32

Сайт администратори
Саидакром Расулов
s.raculev@gmail.com  

. . . Ҳисоблагич


 
Билимдонлар оламига хуш келибсиз!             

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРГА ҚИЗИҚУВЧАН БИЛИМДОН ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА! «ЗАКОВАТ» ЎЙИНИ ДОИРАСИДА «ТАЛАБАЛАР КУБОГИ-2018»!

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси ва ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги билан Ўзбекистондаги барча ОТМлар (хорижий ОТМлар филиаллари ҳам) ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини доирасида меҳнат ҳуқуқларига бағишланган «Талабалар кубоги» ташкил этилади.

Турнирда ҳар бир ОТМдан 7 нафардан иборат биттадан жамоа иштирок этади.

Интеллектуал турнир 2 босқичда бўлиб ўтади:

1-босқич – минтақавий саралаш босқичи;
2-босқич – Республика босқичи.

Минтақавий саралаш босқичида республика бўйлаб 4та минтақа доирасида жамоалар ўзаро куч синашади. Булар қуйидагилар:

1-минтақа – Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах;
2-минтақа – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм;
3-минтақа – Фарғона, Андижон, Наманган;
4-минтақа – Тошкент шаҳри, Сирдарё ҳамда Тошкент вилояти.

Минтақавий саралаш босқичи қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

Самарқанд шаҳрида - 29 октябрь
Бухоро шаҳрида - 31 октябрь
Фарғона шаҳрида - 2 ноябрь
Тошкент шаҳрида - 4 ноябрь

Тошкент минтақасида ўтказилган саралаш босқичида дастлабки 6 та ўрин, қолган ҳар бир минтақавий саралаш босқичида дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоалар республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Республика босқичи ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унда 15 та жамоа иштирок этади.

Республика босқичида чемпион бўлган жамоанинг барча 7 нафар талабаси Италиянинг Турин шаҳрида бўладиган 1 ҳафталик ўқув семинари учун бепул йўлланмани қўлга киритади.

Шунингдек, республикада чемпион бўлган ОТМ жамоаси «Заковат» интеллектуал кўрсатувининг экран орқали бўлиб ўтадиган ўйинларида иштирок этади.

Минтақаларда ғолиб бўлган ОТМ жамоалари эса экран орқали бўладиган «Урфон-шоу» интеллектуал кўрсатувида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Турнирда иштирок этишни истаган ОТМлар жорий йилнинг 24 октябрь санасига қадар ташкилий қўмита номига ариза ҳамда жамоа таркиби ва жамоа мураббийи ҳақидаги маълумотларни zakovatturniri@gmail.com электрон манзилига юборишлари лозим.

Турнирнинг барча харажатлари (хусусан, иштирокчиларнинг транспорт ва меҳмонхона харажатлари ҳам) Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қопланади.

Талабалар ўртасидаги илк йирик интеллектуал турнирда иштирок этинг!

Турнир бўйича барча ОТМ ва филиалларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 16.10.2018 йилдаги 87-02-2981-сонли хати юборилган.

Турнир низоми билан танишиш ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг:

«Заковат» клубининг расмий канали

Кейинги ўйин

 
Олий Лига-2018.

ЯРИМ ФИНАЛ. 2-ўйин.

Жобир Аҳмедов  
жамоаси

25 ноябр
Соат 18:40


"Ўзбекистон" телеканали



Охирги ўйин

Олий лига-2018.
ЯРИМ ФИНАЛ. 1-ўйин.

2-6

Аваз Нўъмонов жамоаси

Олий лига-2018 Ярим Финал натижалари

Жамоа Ҳисоб
1 Аваз Нўъмонов  2-6
2 Жобир Аҳмедов 

3 Саидакром Расулев 


Саралаш-рейтинг 2018/2019 (3-тур)

Жамоа
O
1
Жобир Аҳмедов
31
2
Фаррух Рафиқов
29
3
Асрор Норқулодов
26
4
Ренессанс
26
5
Эсперо
24
6
Тайм
21
7
Менса
20
8
Но Коммент
19
9
Сайёд
19
10
Бинго
18

Кузги мавсум ўйинлари 2018/2019 (11-тур)


Жамоа
O
1
Эсперо
83,5
2
Жобир Аҳмедов
81,5
3
Ренессанс
75,5
4
Фаррух Рафиқов
75,5
5
Легион
56
6
Менса
47,5
7 Тайм
36
8
Сайёд
35
9
Асрор Норқулов
29
10 Сино
29

Сўровнома

"Заковат" Интеллектуал ўйинини кўриб борасизми?

Заковат - Facebook да!